25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 20:50
Жамият 👁 1,296

Амударё тумани ҳокимининг қарори: автомототранспорт воситалари, велосипед ва скутерларнинг ҳаракатланиши карантин даврида вақтинча тўхтатилади

Амударё тумани ҳокимининг қарори: автомототранспорт воситалари, велосипед ва скутерларнинг ҳаракатланиши карантин даврида вақтинча тўхтатилади

Амударё туманида коронавирус инфекцияси тарқалишининг  олдини олишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Амударё тумани ҳокимининг қарори

Амударё туманида аҳолининг санитария-эпидемиологик тинчлигини ва хавфсизлигини таъминлаш, коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олишда тегишли давлат ва жамият бошқарув органлари ҳамда ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлигини муҳофаза қилиш ҳамда Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5969-сонли, 2020 йил  3 апрелдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5978-сонли Фармонлари, Ўзбекистон Pеспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 176-сонли, Қорақалпоғистон Pеспубликаси Вазирлар Кенгашининг 2020 йил 25 мартдаги “Коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 91-сонли қарорлари, Ўзбекистон Pеспубликаси “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги Қонуннинг 31-моддасига ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6-25-моддаларига асосан ҚАPОP ҚИЛАМАН:

1. Туман ҳудудида коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш, фуқароларнинг соғлигини сақлаш мақсадида жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган автобус, микроавтобус, енгил автотранспорт воситалари, шунингдек велосипед, скутер ва мототранспорт воситаларининг ҳаракатланиши карантин даврида вақтинча тўхтатилсин.

2. Ҳаракатланишга рухсат этилган айрим автотранспорт воситаларининг рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин, бунда тегишли ташкилотларнинг уларга юклатилган вазифаларни амалга оширишга жалб қилинадиган хизмат ва шахсий автотранспорт воситаларининг сонини минимал миқдорларга қадар камайтирилишини таъминлансин.

3. Туман Ички ишлар бўлими (У.Худайбергенов), Туман давлат солиқ инспекцияси (О.Аширбаев), Қорақалпоғистон Pеспубликаси Санитария-эпидемиология назорати Давлат инспекцияси Амударё туман филиали (Д.Бобожанов) ва Амударё туман Санитария-эпидемиология осойишталик маркази (Т.Бабаниёзов)ларга:

туман ҳудудида жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган автобус, микроавтобус, юк ва енгил авто-мототранспорт воситалари ҳамда велосипед, скутер мототранспортларини ҳаракатланишини назорат қилиб бориш топширилсин;

карантин даврида карантин қоидаларини бузган жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган автобус, микроавтобус, юк ва енгил авто-мототранспортлари ҳамда велосипед, скутер мото-транспорт воситалари жарима майдонига қўйилишини таъминласин;

чегарадош туманлар билан кириш-чиқиш йўлларига ҳамда туман марказига назорат кириш чиқиш постларида кучайтирилган тартибда назорат ўрнатилишини таъминласин;

тиббий ниқобсиз автотранспорт бошқараётган ҳайдовчилар ва пиёдаларга карантин талабларини бузганлиги учун чоралар кўрилсин;

туманга кириб келиш ва чиқишда автотранспорт воситаларини дезинфекциялаш чоралари кўрилсин.

Юқоридаги талабларни бажаришда Амударё тумани маркази алоҳида назоратга олиниб, зарурат бўлмаган тақдирда ҳаракатланаётган автотранспорт воситалари ва фуқароларнинг ҳаракатланиши тўхтатилсин.

4. Тумандаги сектор раҳбарлари, тегишли корхона, ташкилот раҳбарлари, ўзини ўзи бошқариш органлари раҳбарлари ўзларига бекитилган ҳудудларда ушбу қарор талабларининг сўзсиз бажарилишини таъминлаш юзасидан туман аҳолисига масофадан туриб тарғибот ташвиқот ишларини олиб бориш топширилсин.

5. Туман ҳудудида коронавирус инфекцияси кириб келишини олдини олиш бўйича тузилган мувофиқлаштирувчи штаб (М.Темирбаев)га туман ҳудудида карантин ҳолатларидан келиб чиқиб қўшимча чора-тадбирлар белгилаб бориш топширилсин.

6. Амударё телевиденияси, “Тараққиёт кўзгуси” газетаси (Ғ.Ешниязов)  туман ҳокимлиги матбуот котиби (Ч.Арсланова)га ушбу қарор мазмун ва моҳиятини фуқароларга етказиш тавсия этилсин.

7. Ушбу қарор туман “Тараққиёт кўзгуси” газетасида расмий эълон қилинсин ҳамда ҳокимлик расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

8. Мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш ҳамда назорат қилиш туман ҳокимининг барча ўринбосарлари, туман Ички ишлар бўлими (У.Худайбергенов), Қорақалпоғистон Pеспубликаси Санитария-эпидемиология назорати Давлат инспекцияси Амударё туман филиали (Д.Бобожанов) ва Амударё туман Санитария-эпидемиология осойишталик маркази (Т.Бабаниёзов) зиммаларига юклатилсин.

 

               Амударё тумани ҳокими С.Йўлдашев,

2020 йил 13 апрель, №93-сон

 

Амударё тумани ҳокимининг 2020 йил “_13_” апрелдаги №_93_-сонли қарорига илова

Зарурат туфайли М1 (фақат бир йўловчи билан) туридаги автомототранспорт воситаларида ҳаракатланиши мумкин бўлган юридик ва жисмоний шахслар руйхати

Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши Pаислари ҳамда уларнинг ўринбосарлари, ҳоким ва унинг ўринбосарлари хизмат автотранспорт воситалари.

Ўзбекистон Pеспубликаси Президенти Админстрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона пости, Қўриқлаш бўлими, Ички ишлар бўлими, Мудофаа, Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимларининг шахсий автотранспортлари.

Корхона ва ташкилотларнинг аҳолига хизмат кўрсатувчи автотранспортлари.

Тижорат банклари хизмат автотранспортлари. (АТ Халқ банкида хизмат кўрсатувчи пенсия тарқатувчи автотранспортлари)

Коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотларининг (газ, электрэнергияси, сув, тоза ҳудуд ва ободонлаштириш) хизмат автотранспорт воситалари.

Pеспублика инкассация хизмати ДУК хизмат автотранспортлари.

Чет эл давлатларининг дипломатик ваколатхоналари ва халқаро ташкилотларнинг хизмат автотранспортлари.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Қўнғирот ҳудудий темир йўл узели ва унинг таркибига кирувчи корхона ва ташкилотларнинг хизмат автотранспортлари.

Дафн маросимларида хизмат кўрсатувчи махсус хизмат автотранспортлари. (Дафн маросимларида хизмат кўрсатиш мақсадида)

Алоқа хизматларини кўрсатиш ташкилотлари “Ўзбекистонпочтаси” АЖ, “Ўзбектелеком” АКга тегишли хизмат автотранспортлари.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар хизматавтотранспортлари.

Йўл-патруль хизмати автомобиллари кузатувида ҳаракатланаётган автотранспортлар.

Мавсумий қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етказиб берувчи М1 (фақат бир йўловчи билан) туридаги жисмоний шахсларга тегишли шахсий автотранспорт воситалари.

Тумандаги ғалла тарбияси, пахта экишига боғлиқ фермер хўжаликлари раисларининг шахсий ва фермер хўжалиги балансидаги техникалари туман марказидан ташқарида ҳаракат этилиши белгиланган автотранспорт воситалари.

Амударё туман ҳокимлиги, туман тиббиёт бирлашмаси, Қорақалпоғистон Pеспубликаси Санитария-эпидемиология назорати Давлат инспекцияси Амударё туман филиали ва Амударё туман Санитария-эпидемиология осойишталик маркази фаолият юритувчи ходимларининг шахсий автотранспорт воситалари, (ҳозирги кунда меҳнат муносабатларини амалга ошираётгани ҳақидаги маълумотнома бўлиши керак)

Туман марказидан олис ҳудудларида жойлашган аҳолининг яшаш манзилларига озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берувчи якка тадбиркорларнинг автотранспорт воситалари. (Тадбиркорлик гувоҳномаси бўлиши керак)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026