25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 20:50
Жамият 👁 574

“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида эҳтиёжманд оилаларга кўмак берилмоқда

“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида эҳтиёжманд оилаларга кўмак берилмоқда

Мамлакатимизда коронавирус эпидемиясига қарши ўз вақтида кўрилган чора-тадбирлар натижасида кўплаб ҳудудлар бу хавфдан сақлаб қолинди. Шунга қарамай, аксарият вилоят ва туманларда корхоналар ўз ишини тўхтатган ёки тўлиқ қувват билан ишламаяпти.

Таъкидлаш керакки, бутун дунёда бўлгани каби бу мураккаб жараён юртимизни ҳам четлаб ўтаётгани йўқ. Шундай вазиятда аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш мақсадида Президентимиз ҳам ўзбек халқининг тарихий ва маънавий қадриятларини, меҳр-саховат, оқибат ва ҳиммат каби юксак фазилатларини инобатга олган ҳолда, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ташаббусини илгари сурди.

“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида қилинаётган ишлар бутун мамлакатимизда бўлгани каби туманимизда ҳам қизғин тус олмоқда. Хусусан, 4-сектор ҳудудида яшовчи кам таъминланган оилаларга "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати доирасида кўмак бериш мақсадида туманда фаолият юритиб келаётган 57 та тадбиркорлик субъектлари, корхона ва ташкилотлар бириктирилди. Айни пайтда кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатиш, нақд пул кўринишида ва банд бўлмаган инсонларни доимий иш ўринларига жойлаштириш орқали амалий ёрдам кўрсатиб келинмоқда. Хусусан, ҳозирга қадар сектор ҳудудидаги кам таъминланган оилаларга жами 31 млн. сўмлик моддий ёрдам кўрсатилган бўлиб, шундан 171 та оилага 30 млн. сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди. 6 та оилага 1 млн. сўмлик нақд пул кўринишида ёрдам берилди. Шунингдек, кам таъминланган оилаларда яшовчи 24 нафар фуқаро мавсумий ишларга жойлаштирилди ва уларнинг ҳар бирига 751 минг сўмлик иш хақи олишларга имконият яратиб берилди.

 

 

Сектор ҳудудидаги пандемияга қарши курашишда фаол қатнашиб, эҳтиёжманд оилаларга беғараз ёрдам кўрсатиб келаётган тадбиркорлардан Жумабой Авезметов ва Азим Авезметовлар томонидан Чордара маҳалласида яшовчи 20 нафар кам таъминланган эҳтиёжманд оилага жами 8 млн. сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди. Шунингдек, туманда фаолият юритиб келаётган  “Юлдуз-Қундуз” кўп тармоқли хусусий фирмаси ҳам Қангли овул фуқаролар йиғинидаги эҳтиёжманд 8 та оилаларнинг ҳар бирига 200 минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатиб, муҳтожларга ёрдам кўрсатди.

Кун сайин ортиб бораётган бу каби хайрли тадбирлар Қиличбой овулидаги Aёқчи маҳалласида ҳам иш амалга оширилди.

Туманимиздаги саховатпеша тадбиркорлардан бири якка тадбиркор Ойгул Болтабоева Aёқчи маҳалласидаги кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож 24 та хонадонга саховат ва кўмак қўлини чўзди. Тадбиркор хайрли тадбир доирасида хонадонларга ёғ, туз, картошка, сабзи, карам, пиёз каби 6 хилдаги озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатди. Саховатдан баҳраманд бўлган оилалар бундан жуда мамнун бўлдилар ва миннатдорлик изҳор этдилар. Тадбиркор Ойгул Болтабоева муҳтожларга мурувват кўрсатиб, уларнинг оғирини енгил қилди.

Шунингдек, Манғит чегара қўриқлаш взводи ва Аёқчи чегара қўриқлаш взводи ҳарбийлари ҳам худди шундай хайрли ишга қўл урдилар.

Мазкур взводлар командирлари ва ўринбосарлари чегара олди ҳудудида яшовчи кам таъминланган хонадонлар ҳолидан хабар олиб, моддий кўмак бердилар. Улар 13 турдаги бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари, коронавирусдан ҳимояланиш учун антисептик воситаларни тарқатиб, кўпчиликнинг дуоларини олдилар. Юртимизда тарқалган коронавирус пандемияси туфайли ўрнатилган карантин талабларига кўра, уйда ўтирган, моддий ёрдамга муҳтож бўлиб қолган оилаларга хайр-саховатни етказишда уларга Қиличбой овули ҳамда Дурунки маҳалласи раислари Баҳром Қодиров ва Шуҳрат Жуманиёзовлар яқиндан ёрдам бердилар.

Карантин даврида тумандаги эҳтиёжманд оилаларга кўмак бериб келаётган “Amudaryo tex” хорижий корхонаси томонидан навбатдаги хайрия ишлари амалга оширилди. Манғит шаҳридаги Олмазор, Гулзор, Навоий, Беруний ва Ойбек номли маҳаллаларда амалга оширилган хайрия тадбирлари давомида ҳудудда яшовчи 96 та кам таъминланган, муҳтож оилаларнинг ҳар бирига 135 минг сўмлик, жами 12 млн. 960 минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилиб, мурувват кўрсатилди. Тадбирда қатнашган корхона директори Бозорбой Сафарбоев, директор ўринбосари Омонбой Юсуповлар ушбу оилаларда яшовчи вақтинча ишсизларга корхонадаги бўш ишчи ўринлар ҳақида ҳам маълумотлар бериб ўтдилар.  Туманда “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасидаги тадбирлар янада кенг тус олиб, давом этмоқда. 

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026