25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 19:37
Жамият 👁 363

ЧЎМИЛИШ МАВСУМИДА АҲОЛИ МУҲОФАЗАСИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ

ЧЎМИЛИШ МАВСУМИДА АҲОЛИ МУҲОФАЗАСИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ

Ёз мавсумида кунларнинг исиб бориши, кишиларни беихтиёр сув ҳавзаларида дам олишга чорлайди. Aйнан шундай вақтларда сув-транспорт воситаларидан унумли фойдаланмаслик, чўмилишда хавфсизлик қоидаларига риоя этмаслик турли кўнгилсиз ҳолатларга сабаб бўлади. Кўпинча сувда сузишни билмаслик, сузиш тажрибасининг йўқлиги ва ўзининг жисмоний қобилиятини инобатга олмасдан сув қирғоғидан узоқлашиш ёхуд ўз тажрибасига ҳаддан зиёд ишониб тақиқланган сув ҳавзаларида чўмилиш чўкиш билан боғлиқ мудҳиш ҳолатларни келтириб чиқаради. Зеро, очиқ сув ҳавзаси доимо хавф-хатарга тўла.

Бугунги кунда чўмилиш билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш борасида турли чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Ўзбекистон Pеспубликаси Бош вазири томонидан тасдиқланган “Чўмилиш мавсуми давомида сув ҳавзаларида аҳоли хавфсизлигини таъминлаш” борасидаги 2015 йилга мўлжалланган тадбирлар режаси бу борадаги ислоҳотлар самарадорлигини оширишда муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон Pеспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 майдаги “Ўзбекистон Pеспубликаси акваторияларида пляжларни жиҳозлаш ва улардан фойдаланиш, шунингдек, фуқароларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш тартиби тўғрисида”ги низом билан пляж ва аҳолининг сувда оммавий дам олиши учун ажратиладиган жойлар учун алоҳида тартиб-қоидалар ҳамда қатор талаблар белгилаб берилди.

Юртимизда чўмилиш мавсуми яқинлашиб келаётган вақтда республика Фавқулодда Вазиятлар Вазирлиги ҳамда унинг жойлардаги бўлимлари аҳолининг сувда чўкиши билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Қорақалпоғистон Pеспубликаси Вазирлар Кенгашининг 2020 йил 22 май кунги “2020 йил чўмилиш мавсуми мобайнида кўл, дарё ва каналлар  акваториялари, ясама ҳавзалар ҳамда чўмилиш тақиқланган ҳудудларда одамларнинг ҳаёти ва соғлигини муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирлар” режасига асосан Амударё туманида 1 июнь куни Қорақалпоғистон Pеспубликаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Фавқулодда вазиятлар давлат тизими ва Фуқаро муҳофазаси фаолиятини ташкил этиш бўлими томонидан тарғибот ҳамда тушунтириш тадбири ташкил қилинди.

Қорақалпоғистон Pеспубликаси Фавқулодда вазиятлар бошқармасида катта лейтенант Ибрагим Таджимов, катта сержант Самад Хожамурадовлар, туман ҳокимлиги мутахассиси Нодир Камолов, туман Фавқулодда вазиятлар бўлимидан подполковник Бегзод Нурмаматов, катта лейтенант Бекзод Тажибоевлар ушбу тадбирда иштирок этдилар. Тарғибот тадбири мобайнида мутасаддилар Қипчоқ шаҳарчаси ҳудудида дарё бўйларида сувда оммавий дам олишни тақиқловчи белгилар, тақиқланган жойда сувга чўмилиш бўйича жавобгарлик ҳамда сувга чўмилиш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар тўғрисида аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб бордилар.

Шунингдек, тадбир давомида шундай ҳолатлар акс этган плакат, баннерлар ўрнатилди. Қолаверса, сувда дам олувчи фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида туман ҳудудидан оқиб ўтувчи Амударё дарёсининг бўйларида кичик ҳажмли кемалар, ўзи сузмайдиган кемалар ва эшкакли қайиқларни кўздан кечирилди. Қайиқ эгаларига ва фуқароларга тушунтириш ишлари олиб борилиб, йўриқномалар ҳамда эслатмалар тарқатилди.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026