25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 18:14
Жамият 👁 350

ЎҒИРЛИКНИНГ ОХИРИ ХОРЛИК БЎЛДИ

ЎҒИРЛИКНИНГ ОХИРИ ХОРЛИК БЎЛДИ

 Шу йилнинг 11  июнида Бештом маҳалласида туман Ички ишлар  ҳамда  Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари ҳамкорлигида  жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, бунда фуқароларни  ҳам ҳушёрлик  ва огоҳликка чақириш маслалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Улуғбек Худойберганов, туман ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Алишер Йўлдошев, Бештом маҳалла фуқаролар йиғини раиси Озод Сийтимовлар иштирок этдилар. Масъуллар йиғилишда дастлаб жамиятимизда амал қилинаётган қонуний-меъёрий ҳужжатларга  бўйсуниш, соғлом ҳаёт кечириш ҳар бир фуқаронинг бурчи эканлиги, акс ҳолда қонуний жазога тортилиши муқаррарлиги ҳақида йиғилиш иштирокчиларига кенг тушунчалар бердилар.
  Йиғилишда иштирок этган маҳалла фуқаролар йиғини масъуллари, фаоллари ва аҳоли вакиллари ҳам кун тартибидаги масала юзасидан ўзларининг фикр-мулоҳазаларини баён этдилар. Шунингдек, маҳалла ҳудудида икки кунда иккита ўғирлик жиноятини содир этган, ҳатто вояга етмаган ўғлини ҳам ўзининг тубан ишига яъни навбатдаги ўғирлик жиноятига шерик қилган ва жинояти иссиқ изида фош этилиб, эл ичида ўғри деган ном олган фуқаронинг ишларига ҳам муносабатини билдирдилар.
Гап шундаки, ушбу жиноятни содир этган айбдор Қипчоқ овулида истиқомат қилувчи фуқаролардан бирининг Бештом маҳалласи ҳудудида,  уйидан анча йироқда,  фермер хўжалиги даласида боғлаб қўйилган, бозор баҳоси икки ярим млн. сўмча келадиган ҳўкизини кўриб, унга эга чиқишни истаб қолади. Шу ниятни амалга ошириш ниятида  ярим кечада, ҳамма ором олаётганда ҳўкизни ўғирлаб кетади ва ўз уйига олиб бориб боғлаб қўяди. Шу тариқа осонгина пул топиш мумкинлигидан қувониб, орадан икки кун ўтгач, ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи яна бир фуқаронинг уйи олдидаги бостирмасига боғлаб қўйилган соғин сигирини  ҳали вояга етмаган, мактаб ўқувчиси бўлган ўғли билан бирга ўғирлаб, уни ҳам  жиноятига  шерик қилади. Ҳаёт инсонга эзгу амаллар, хайрли ишлар қилиши учун ато этилган имконият эканлигини,   қилган ҳар бир яхши иши  билан ҳаётини  безаши лозимлигини қалбига сингдириши, орқасида эларо яхши ном қозониб яшаши лозимлигини ўргатиш ўрнига, у ўз зурриёдини ҳам нопок йўлга бошлади.
Ўғрига мол кўп. Лекин ҳеч бири сўровсиз эмас. Буни мазкур фуқаро ҳам хонадонига туман Ички ишлар бўлимининг жиноят қидирув бўлинмаси ходимлари келиб, оғилида  турган икки молни эгаларининг қўлига тутқазиб, ўзининг қўлига кишан солиб, олиб кетишганида англагандай бўлди. Унинг қилмишлари айнан у жиноятларни содир этган маҳаллада муҳокама этилгани бежиз эмас. Халқимизда ўзингга эҳтиёт бўл, қўшнингни ўғри тутма, деган ибора бор.
  Ҳа, чиндан-да, ҳалол меҳнатлари эвазига бунёдга келган мол-у давлатини ҳар ким ўзи кўз қорачиғидай асраши, масъулият билан қараши, нопок  инсонлардан эҳтиёт қилиши ҳам зарур. Акс ҳолда юқорида баён қилганимиздай, ўғрига ўлжа бўлиши ҳам мумкин.
  Йиғилишда бу ҳақда батафсил сўз юритилди, маҳалла ҳудудида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида олиб борилаётган ишларни  янада яхшилаш, ёзги таътил кунларида ўқувчиларни ҳам назоратсиз қолдирмаслик, тарбияни айнан боланинг ёшлигидан бошлаш лозимлиги ҳақида аҳоли фикр-мулоҳазалари ҳам тингланди.
Йиғилишда икки кунда икки ўғирлик жиноятини содир этиб, бировларнинг ҳалол молига эга чиқмоқчи бўлган, аммо жинояти фош бўлиб, эларо юзи шувут бўлган  фуқаро ҳам қўлларига кишан солинган ҳолда жабрланганлардан узр сўради, қилган қилмишларидан пушаймонлигини билдирди. Энди унинг айбига яраша жазосини одил суд беради. Бундан тўғри, тегишли хулоса чиқариш,  такрор содир бўлишининг олдини олиш эса ҳаммага дахлдор вазифа.
Шуни унутмайликки, бу дунёда ҳалол яшаш, фарзандларини ҳалол ризқ билан боқиш ҳар бир ота-онанинг бурчи. Ўғирликнинг охири эса хорликдир. Бу йиллар давомида ўз исботини топиб келаётган ҳақиқатдир.

Орифжон Қосимов, Ички ишлар бўлими ҲПБ бошлиғи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026