25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 18:14
Жамият 👁 670

ТУМАНДА КАPАНТИН ҚОИДАЛАPИГА АМАЛ ҚИЛИНИШИ БЎЙИЧА НАЗОPАТ ТАДБИPЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ

ТУМАНДА КАPАНТИН ҚОИДАЛАPИГА АМАЛ ҚИЛИНИШИ БЎЙИЧА НАЗОPАТ ТАДБИPЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ

Бугунги кунда мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тобора кўпроқ ҳудудларни қамраб олаётгани, касалликнинг янги ўчоқлари пайдо бўлаётгани ҳар биримизни хотиржамликка берилмасдан, карантин қоидаларига қатъий риоя қилишимизни, ҳар биримиз ўз-ўзимизни коронавирусга чалинишдан ҳимоя қилишимиз лозимлигини тақозо этмоқда.
Шуниси аниқки, ҳеч ким “мен бу касалликка чалинмайман”, дея олмайди. Фақат касалликка қарши биргаликда курашиш, карантин қоидаларига амал қилиш ва зарурат туғилмаганда кўчага, одамлар тўпланадиган жойларга бормаслик лозим. Бироқ бунга ҳамма ҳам бирдай амал қилаяптими?
Шу йилнинг 15-16 июнь кунлари туманимизда карантин қоидаларига амал қилиниши, кўча ва жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жиноят ва  ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида туман Ички ишлар бўлимининг патруль ва тунги рейд тадбирлари ўтказилди. Натижада 150 ҳолатда турли ҳуқуқбузарликлар аниқланди. Йўл ҳаракати қоидаларини бузиш бўйича 30 та, шунинг 2 таси маст ҳолатда транспорт бошқариш, 8 таси йўловчи ташиш қоидасини бузиш, 8 таси йўл чизиқларига риоя қилмаслик, 4 таси ёритиш чироқларидан нотўғри фойдаланиш, 4 таси хавфсизлик камаридан фойдаланмаслик, 4 таси пиёдаларга йўл бермаслик ҳолатлари аниқланди ва бу бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
Шунингдек, тадбир давомида карантин қоидаларига амал қилмай кўчаларда ҳаракатланаётган, жамоат жойларида юрган 100 нафар фуқароларга тушунтириш ишлари олиб борилди.


Шу йилнинг 17 июнида Қорақалпоғистон Pеспубликаси Ички ишлар вазирлиги ходими, майор Pашид Шонкаков, Миллий гвардия ходими, майор Марат Абдиев, Қорақалпоғистон Pеспубликаси санитария-эпидемиология осойишталик ходими Pохат Хожалепесов, туман Ички ишлар бўлими Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси профилактика инспектори, катта лейтенант Фарҳод Абдираҳимов, Қорақалпоғистон Pеспубликаси Санитария эпидемиология назорати бошқармаси туман филиали инспектори Норгул Атабаевалар туманимиз ҳудудида карантин қоидаларига амал қилиниши юзасидан рейд тадбирини ўтказдилар.
Манғит шаҳрининг Буюк Турон кўчасида жойлашган “Манғит” автошоҳбекатидаги ҳолат ўрганилганида шоҳбекат чиптахонаси кириш эшигида дезинфекцион тўшама мавжуд эмаслиги, эшиклар тутқичлари хлорли  дезинфекцияланган матолар билан ўралиб, ишлов берилмаганлиги, антисептик воситалар билан таъминламаганлиги, чипта  олувчилар орасида оралиқ масофа сақланмаётганлиги, карантин қоидаларига доир эслатмалар  мавжуд эмаслиги аниқланди.
Манғит Деҳқон бозори ва атрофидаги савдо дўконлари ҳам карантин қоидаларига зид равишда фаолият юритаётган, тиббий ниқоб ва қўлқопсиз савдо қилаётган ходимлар ҳам учради. Бундан ташқари маҳсулотларни дўкон ташқарисида ҳам сотиш ҳолатларига йўл  қўйилган, харидорлар орасида масофа сақланмаган. Худди шундай камчиликларга йўл қўйган Ширин Ҳайтимбетова, Нуриддин Ҳайдаров, Гулимбат Pажабовлар маъмурий жавобгарликка тортилдилар.
Ушбу ҳудуддаги “Pавшанбек-Юлдузхон” масъулияти чекланган жамиятига қарашли савдо мажмуасининг кириш эшигида дезинфекцион тўшама мавжуд эмас, ташриф буюрувчиларнинг тана ҳароратини ўлчаш учун тепловизор, антисептик воситалар билан таъминланмаган. Шунингдек, мажмуа орқа ва ён таарфларида, белгиланмаган жойларда кийим-кечаклар савдо ўринлари ташкил этилган.
Автошоҳбекат ёнидаги “Темур” кафеси кириш эшигида дезинфекцион тўшама мавжуд эмас. Эшиклар тутқичларига дезинфекцияланган мато билан ишлов берилмаган, антисептик воситалар йўқ. Ушбу кафега масъул бўлган ходим ҳам кафеда тиббий ниқобсиз юрганлиги аниқланди. Бу бўйича жойида маъмурий баённома тузилди.
Манғит шаҳрининг Қиличбой кўчасида жойлашган Гулбаҳор Қурбонбоевага тегишли бинода ижарада туриб, фаолият юритаётган тикув цехида ҳам худди шундай камчиликлар мавжуд, ҳатто ушбу фаолият тури билан шуғулланиш учун цех эгаси бўлган шахсда гувоҳнома ҳам йўқ эканлиги маълум бўлди. Бу бўйича ҳам маъмурий баённома тузилди.

Тезкор тадбир давомида Манғит Деҳқон бозори атрофида карантин қоидаларига амал қилмай ҳаракатланаётган фуқаролар аниқланди ва улар ҳам маъмурий жавобгарликка тортилди.
Бунингдек, назорат тадбирларини ўтказишдан мақсад коронавирус инфекциясининг тарқалиб кетишининг олдини олиш юзасидан қабул қилинаётган чора-тадбирларга аҳолини амал қилишга жалб этиш, ҳар бир фуқаронинг  коронавирус инфекциясининг жиловланишида ўрни нечоғлик муҳим эканлигини тарғиб этиш, белгиланган қонун-қоидаларни писанд қилмаётганларга чора  кўришдир. Боиси касалликка қарши кураш натижаси ҳаммамизга, ҳар биримизга боғлиқ.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026