25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 18:14
Жамият 👁 233

МАСТ БЎЛДИ, МАСЪУЛИЯТНИ УНУТДИ

МАСТ БЎЛДИ, МАСЪУЛИЯТНИ УНУТДИ

Ҳайдовчи қайси турдаги транспорт воситасини бошқаришидан қатъий назар, уни бошқаришда барча учун умумий бўлган бир қоидага амал қилиши шарт. Яъни, транспорт воситасини маст ҳолатда, сезгирлик ва эътиборни сусайтирувчи дори-дармонлар таъсирида, йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид соладиган чарчоқлик ва бетоб ҳолатида бошқармаслиги талаб этилади. Бу талаблар ҳайдовчилик гувоҳномаси олаётган ҳар бир шахс учун қатъий қоида ҳисобланади. Лекин айрим ҳайдовчилар бу қоидаларни ё унутиб қўяди, ё  менсимайди.
Тумандаги қишлоқлардан бирида яшовчи Pавшан Pўзимов (исм-шарифи ўзгартирилди) ҳам “шайтоннинг суви”дан анчагина татиб қўйди-ю, ҳуши бошидан учди. Кайфи таранг бўлиб,  машина рулига ўтирди. Ҳатто чорраҳада, светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган олдиндаги автомобилни ҳам пайқамади, автомашинасида тўғри бориб, ўша автомобилнинг орқасидан урилди. Қўрқувдан ўзини унутган P.Pўзимовнинг кайфи сал тарқагандай бўлди ва маҳалла ичкарисига қочиб, қутулмоқчи бўлганида яна бир транспорт ҳодисасини содир этди. У энди маҳалла кўчаси бўйлаб велосипед ҳайдаб кетаётган болани машинаси билан уриб юборди ва... яна қочиб қолди. P.Pўзимов томонидан содир этилган биринчи ЙТҲда зарарланган автомобиль эгаси велосипед ҳайдовчиси бўлган болани ТТБга олиб бориб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатилишини таъминлади. Ҳақиқий ҳуқуқбузар P.Pўзимов эса мастлик оқибатида йўл қўйган хатосини кеч бўлса-да англаб етди. Тўқнашув содир этиб, зарарлаган автомобиль эгасига барча моддий зарарларини тўлади, велосипед эгасининг соғлигини тиклаши учун ёрдам берди ва янги велосипед олиб берди.
Маъмурий ишлар бўйича туман судида  ушбу маъмурий иш ҳужжатлари атрофлича  кўрилиб, P.Pўзимовнинг бу қилмиши ЎзPМЖтКнинг тегишли моддалари асосида маъмурий жазога ҳукм этилди. Унга кўра, P.Pўзимов 1 йил 6 ой муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилди ва жарима жазоси тайинланди.
Йўл – тасодифларга тўла, деймиз. Ана шу тасодифий ҳолатларнинг сабабкори кўпинча масъулиятни унутган ҳайдовчилар бўлишади. P.Pўзимовнинг масъулиятсизлиги оқибатида бир инсон моддий зарар кўрди, яна бир инсон маълум вақт соғлигини қисман йўқотувчи жароҳат олди. P.Pўзимовнинг оиласи эса ана шу етказилган зарарларни қоплаш, ҳуқуқбузарлиги учун қўлланилган жарима жазоси учун бир неча миллион сўм маблағни давлат ғазнасига тўлашга мажбур бўлди.

М.КАPИМБОЕВА,
Маъмурий ишлар бўйича туман суди раиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026