25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 18:14
Жамият 👁 341

ТУМАН ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ХАЛҚ БИЛАН ҲАМНАФАС

ТУМАН ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ХАЛҚ БИЛАН ҲАМНАФАС

Жамият ҳаётида ОАВ алоҳида ўрин тутади. Миллий матбуотимиз ривожига улкан ҳисса қўшган улуғ бобокалонимиз Абдулҳамид Чўлпон ҳам “Матбуот ҳукуматнинг халқ билан жонли мулоқоти ва унга бажарган ишлари ҳақида ҳисобот бериш минбаридир” деган эди. Ушбу фикрлар ҳалига қадар ўзининг аҳамиятини йўқотмаган. Соҳа фидойилари бўлган журналистлар меҳнати билан матбуот ривожланишда давом этмоқда.

Туманимизда чоп этилиб келаётган “Тараққиёт кўзгуси” газетаси ҳам замонга ҳамнафас қадам ташлаб, аҳолининг ахборотга бўлган эҳтиёжини таъминлаб келмоқда. “Тараққиёт кўзгуси” ва унинг иловаси “Менинг оилам” газеталари туман ҳаётининг ҳақиқий кўзгуси деса ҳам бўлади. Газеталаримиз саҳифаларида ёритилаётган мавзулар долзарблиги, ҳаётийлиги билан муштарийлари кўнглидан ўрин олган. Таҳририятнинг жонкуяр ходимлари томонидан турли мавзудаги, жанрдаги мақолалар, хабарлар кенг ёритилмоқда. Таҳририятимиз ҳисобидаги иккита хизмат автомашиналарида газеталаримиз туманимизнинг чекка жойларидаги обуначиларга ҳам тезкор етказиб берилмоқда.

2014 йилда таҳририят биноси мукаммал таъмирланиши натижасида анча замонавий кўринишга эга бўлди. Бугун таҳририятда фаолият юритувчи ҳар бир ходимнинг хонаси компьютер, офис жиҳозлари билан таъминланган.

Замон билан ҳамнафас бўлиш мақсадида таҳририят негизида 2012 йилдан мустақил ОAВ мақомини олган амунеwс.уз сайти ишга туширилди. Эндиликда ушбу сайт орқали барча интернет фойдаланувчилари туманимиз ҳаётига доир жараёнларни кузатиб бориш имкониятига эга. Ушбу сайт энг кўп кўриладиган 500 та интернет ресурслари қаторидан жой олган.  Шу ўринда таҳририят қошида ташкил этилган “Жайҳун садоси” интернет-радиоси ҳам ўз аудиториясига эга эканлигини эътироф этиш жоиз. 2015 йилда ташкил қилинган “Жайҳун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилоти ҳам истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этмоқда. Ташкилот томонидан маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари ташкил қилиниб, ёшлар билан учрашувлар ўтказилиб келинмоқда. Ташкилот таркибидаги янги адабиётлар жамланган кутубхона туманимиз китобсеварларининг севимли масканига айланишга улгурди. 2020 йилда янгидан “Тараққиёт кўзгуси” газетаси давлат корхонаси”  нашриёти ташкил қилингани ва айни пайтда ушбу нашриёт томонидан турли ёшдаги ижодкорларнинг ижод намуналарини китоб ҳолида чоп этиш йўлга қўйилгани ҳам  таҳририят ижодий жамоасининг ҳамкорликда қўлга киритган ютуғи ҳисобланади.

“Тараққиёт кўзгуси” газетаси 2015 йил “Эътироф” Республика танловида “Энг яхши ҳудудий газета” йўналиши бўйича 1-ўрин соҳиби бўлди. Таҳририят 2015 йилда Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмасининг “Фахрий ёрлиғи” билан ҳам тақдирланди. Таҳририят Олий мажлис ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларни қўллаб-қувватловчи жамоат фонди томонидан ташкил этилган 15 тадан зиёд танловларда ўз лойиҳалари билан иштирок этиб, грант маблағларини қўлга киритди ва лойиҳаларни амалга оширишда ҳуқуқий органлар, жамоат ташкилотлари, маҳаллалар ва таълим муассасалари билан ҳамкорликда иш олиб борилди.

Амударё телевидениеси ҳам мана 10 йилдирки, турли жанрлардаги кўрсатувлари билан томошабинлар эътиборини қозониб келмоқда.

Амударё телевидениеси кўрсатувлари 2010 йилдан эфирга узатилиб, ўша йилнинг 2 сентябридан фаолият бошлаб телевидение таҳририяти тумандаги “Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририяти билан ҳамкорликда фаолият олиб бора бошлади. Иккала таҳририят ўртасидаги ижодий ҳамкорлик натижасида газетада чоп қилинган кўплаб очерклар, мақолалар асосида телекўрсатувлар тайёрланиб, эфирга узатилди. Телеканал орқали намойиш қилинган янгиликлар асосида тайёрланган хабарлар эса газетада чоп этилди. Ўтган давр мобайнида телевидение туман аҳолисининг ахборотга бўлган эҳтиёжини таъминлаб, тумандаги янгиликлар билан таништиришга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда. Намойиш этилган теледастурлар, туман ҳаётининг барча соҳаларидан тайёрланган телематериаллар, албатта, томошабинларга манзур бўлаяпти.

Телеканал дастурлари дастлаб ҳафтада 3 кун, кунига  2 соатдан, фақатгина Манғит шаҳри ва шаҳар атрофидаги ҳудудларда  эфирга узатилди. Ҳозирги кунда эса телеканал кўрсатувлари Манғит, Нукус, Қўнғирот ва Мўйноқ шаҳарларидаги рақамли телевизион станциялари орқали кунига 18 соат эфирга узатилиб, нафақат туманимиз, балки Қорақалпоғистоннинг деярли барча ҳудудлари, ҳатто Хоразм вилоятининг, қўшни Туркманистон Респубикасининг айрим ҳудудлари аҳолиси ҳам телеканалнинг ранг-баранг кўрсатувларидан баҳраманд бўлмоқда.

Ўзбекистон Республикасида рақамли телевидениега техник ва технологик ўтиш бўйича Давлат дастури асосида Амударё телеканали ҳам 2019 йилнинг январь ойидан бошлаб аналог тизимдан рақамли форматга ўтказилиши натижасида теледастурларни узатиш хизматларининг сифат кўрсаткичлари тубдан яхшиланиб, эфир вақти ва телеканал дастурларининг тарқатилиш ҳудудлари кенгайди.

Туман ҳокимлигининг  амалий ёрдами билан 2019 йилда телеканал таҳририяти жойлашган бинода капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Натижада турли мавзулардаги ток-шоулар, информацион дастурлар, кўнгилочар ҳамда болаларбоп кўрсатувларни тасвирга олиш учун етарли шароитлар яратилди.

Таҳририят бир неча марта Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан ажратилган давлат грантлари ғолиби бўлди ва қатор лойиҳаларни амалга оширди.

Эфирга узатилаётган теледастурлар орқали таҳририят миллий истиқлол ғояларини тарғиб қилиш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, аҳолининг сиёсий, ҳуқуқий ва тиббий маданиятини ошириш, мамлакатимизда рўй бераётган ислоҳотларни кенг тарғиб қилиш ҳамда миллатлараро тотувлик муносабатларини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.

Ўз устида ишлаб, телевидениенинг имкониятларидан самарали фойдаланган ҳолда телетомошабинларга бири-биридан қизиқарли кўрсатувлар тайёрлаб келаётган таҳририятнинг ижодий ва техник ходимлари доим изланишда.

Мана шу аҳил ва интилувчан ижодий жамоанинг самарали меҳнатлари натижасида телеканал Қорақалпоғистонда фаолият юритаётган телекомпаниялар ичида биринчилардан бўлиб, жонли эфирни йўлга қўйди. Қолаверса, интернетдан самарали фойдаланилиб, ижтимоий тармоқларнинг телеэфир узатиш дастурий таъминотига интеграция қилингани телетомшабинлар билан фаол ва жонли мулоқот ўрнатилишига замин яратмоқда.

Журналистлар халққа яқин бўлиши, оммавий ахборот воситалари эса жамият ва фуқаролар ўртасидаги кўприк вазифасини бажариши лозим. Бу туманда фаолият кўрсатаётган  матбуот, телевидение ва радио таҳририятининг олдига қўйилган энг олий мақсадлардан бири ҳисобланади. Ана шу эзгу мақсадни амалга ошириш йўлида матонат билан хизмат қилаётган ОАВ жонкуярлари, фидойиларига ижодий баркамоллик, юксак парвозлар тилаймиз.

Озода ХУДОЙБЕРГАНОВА, журналист.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026