25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 18:13
Жамият 👁 797

ЯНГИОБОД МАҲАЛЛАСИДА 30 КИШИЛИК ТЎЙ ЎТКАЗИЛДИ

ЯНГИОБОД МАҲАЛЛАСИДА 30 КИШИЛИК ТЎЙ ЎТКАЗИЛДИ

Республика махсус комиссияси қарорига кўра, коронавирус пандемияси туфайли бир қатор фаолият турлари, тўйлар, оилавий тантаналар, оммавий байрамлар ўтказиш, аҳолининг бир жойда йиғилиши таъқиқлаб қўйилган эди. 1 июндан бошлаб “яшил” ҳудудларда айрим фаолият турларига, шунингдек, оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказишга рухсат берилди. Фақат бундай тадбирлар фуқароларнинг ўз яшаш ҳовли ва уй-жойида, 30 кишидан кўп бўлмаган ҳолда ўтказилиши мажбурийлиги белгиланди. Оилавий тантана ва тўй-маърака, маросимларни ўтказишда санитария ва гигиена қоидаларига қатъий амал қилиш талаб этилади. Белгиланган талабларга риоя қилмаслик эса ўрнатилган тартибда маъмурий жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.

Неча йиллардан бери тўйларимиз ҳақида, тўйларни камчиқим, исрофгарчиликсиз, тартибли ўтказиш ҳақида айтиб келинарди, бу борада махсус тавсияномалар ишлаб чиқилди, ҳатто қарорлар қабул қилинди. Бироқ аксарият юртдошларимиз ким ўзарга, “мен сендан кам эмасман”, дегандек, биров-бировдан ошириб тўй қилди, икки ёшнинг бир оила бўлиб бирлашадиган қутлуғ куни дабдабабозлик ва исрофгарчилик маросимларига айланди.

Ҳар ишда бир ҳикмат бўлади, деганларидай коронавирус пандемияси туфайли ўрнатилган карантин қоидалари бизга бу бефойда одатлардан тийилиб, ўз ҳаётимиз ҳақида чуқурроқ мулоҳаза қилишга, қайси амалларимиз хайрли-ю, қайсиси инсонийликка тўғри келмаслиги ҳақида теранроқ ўйлаб кўришга, ўз-ўзимизни ислоҳ қилишга имкон яратди.

Мамлакатимизнинг “яшил” тоифадаги ҳудудларида 30 кишидан ошмаган ҳолда ўтказилаётган тўйлар аввал бу борада қанчалик ноўрин ҳолатларга йўл қўйиб келганлигимизни кўрсатмоқда. Ахир ҳар қанча дабдабали тўй, сеплар икки ёшнинг бахтига кафолат беролмаслиги барчага бирдек аён эди. Аксинча, тўйга сарфланган харажатларнинг қарзини узолмай, қийин ҳолатга тушиб қолган оилалар кўп учрар эди.

29 июнь куни Янгиобод маҳалласи, Янгиобод кўчасида истиқомат қилувчи Баҳром Ражабов ва Гулжон ҳожи она Янгибоевалар хонадонида ҳам бугунги кун талабларига мувофиқ тўй бўлиб ўтди. Оиланинг кенжа ўғли уйланди. Тўй-маслаҳат, кенгаш, қўниқларсиз, бир кунда ўз хонадонида бўлиб ўтди ва унда энг яқин қариндошлар, келин-куёвнинг энг яқин дўстлари ва қўшнилар иштирок этдилар.

Аввалги тўйлардагидек турнақатор машиналарда “гулянка”, тўйхонада ёшлар базмига чек қўйилиб, базм ҳам хонадон эгаларининг ҳовлисида нишонланди. Тадбиркор йигит ва ҳамширалик мутахассислигига эга қизнинг тақдир ришталари боғланган, уларни оқ ювиб, оқ тараб вояга етказган ота-оналарининг орзу-армонлари ушалган кун тантанаси - тўй оқшоми жуда файзли ўтди.

Айниқса, қайнона Гулжон ҳожи она Янгибоева кенжатой ўғлига исрофгарчиликларсиз, ихчам ва жуда мазмунли тўй қилишганидан жуда қувонди, ҳатто ташриф буюрувчиларга тўёнасиз келишларини, ўғил ўйлантириш ота-она бурчи эканлигини уқтиришга ҳаракат қилди, барчани пандемия бартараф этилганидан сўнг ҳам тўй-тантаналардаги ушбу тартибни сақлаб қолишга чақирди.

Тантанада иштирок этган нуронийлар ёшларга мустаҳкам соғлик, бахт, узоқ умр тилаб дуолар қилдилар ва тўй-тантаналарни ихчам ҳамда исрофгарчиликлардан холи ҳолда ўтказиш лозимлигини таъкидлаб ўтдилар.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026