25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 16:58
Жамият 👁 367

1 МИНГ 233 ТА ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАНИНГ 5 МИНГ 879 НАФАР АЪЗОСИГА 220 МИНГ СЎМДАН МОДДИЙ ЁРДАМ ПУЛЛАРИ БЕРИЛДИ

1 МИНГ 233 ТА ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАНИНГ 5 МИНГ 879 НАФАР АЪЗОСИГА 220 МИНГ СЎМДАН МОДДИЙ ЁРДАМ ПУЛЛАРИ БЕРИЛДИ

Коронавирус инфекцияси сабабли давом этаётган карантин шароитида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва эҳтиёжманд оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш борасида қатор амалий ишлар қилинмоқда. Бу борада муҳим ўрин тутаётган, халқимизнинг тарихий, маънавий қадриятларини намоён этган "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракатини янада кучайтириш мақсадида давлатимиз раҳбари муҳим ҳужжатни имзолади.

Жорий йилнинг 30 июль куни қабул қилинган “Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармон бу борада муҳим дастуруламал бўлиб хизмат қилмоқда. Мазкур Фармон билан моддий ёрдам пуллари жорий йилнинг 15 августига қадар ўз эгаларига етказилиши белгилаб берилган бўлиб, Амударё туманимизда ҳам ушбу ҳужжат ижросини таъминлаш, ижтимоий кўмак пулларини эҳтиёжманд оилаларга ўз вақтида етказиш борасида муҳим чора-тадбирлар амалга оширилди.

Туман ҳокими, секторлар раҳбарлари, ҳокимлик масъул ходимлари, шунингдек, барча мутасаддилар туманимизда карантин даврида шакллантирилган аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами, эҳтиёжманд оилалар рўйхати, яъни “Темир дафтар” асосида моддий ёрдам пулларини ўз эгаларига етказишди.

Шу ўринда айтиш керакки, айни пандемия даврида аҳолининг камбағал қатламларига уч босқичда ёрдам кўрсатилмоқда. Жумладан, “Темир дафтар” шакллантирилгандан кейин унда рўйхатга олинган кам таъминланган оилаларга “Саховат ва кўмак” жамғармаси орқали пул, озиқ-овқат ва дори-дармон воситалари бепул тарқатилди. Фармоннинг 5-бандига биноан рўйхатга киритилган эҳтиёжманд оилаларга Қурбон Ҳайити арафасида моддий ёрдам кўрсатилди.

Бу борадаги хайрли тадбирлар давом этмоқда. Президент Фармонининг 1-бандида, “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг ҳар бир аъзосига республика бюжетидан жон бошига 220 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам кўрсатилиши белгиланганлиги боис уни амалга ошириш бўйича ҳам тегишли чоралар кўрилди.

Дастлаб “Темир дафтар”га киритилган оилалар жорий йилнинг 1 август ҳолатига бандлиги таъминлангани ва доимий даромад манбаи яратилганлиги муносабати билан сектор раҳбарларининг тавсияси ҳамда оила бошлиғининг бу тўғрисидаги ёзма мурожаати асосида, Халқ депутатлари туман Кенгашининг қарори билан “Темир дафтар”дан чиқарилди. Шундан сўнг, уларнинг ўрнига 1233 та эҳтиёжманд оилаларнинг рўйхати янгидан шакллантирилди. Жумладан, 1-сектор ҳудудидаги 362 та, 2-сектор ҳудудидаги 383 та, 3-сектор ҳудудидаги 409 та ва 4-сектор ҳудудидаги 179 та ижтимой ҳимояга муҳтож оилалар янгидан шакллантирилган “Темир дафтар”га киритилди. Туманда “темир дафтар”га киритилган 1 минг 233 та оилаларнинг аъзолари сони жами 5 минг 879 нафар бўлиб, уларнинг ҳар бирига республика бюжетидан жон бошига 220 минг сўмдан иборат пуллар банк пластик карталари орқали тарқатилиб, бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди.

Қайд этиб ўтиш жоизки, “Темир дафтар”га меҳнатга лаёқатсиз, ногиронлиги бўлган ва сурункали касалликка чалинган аъзолари мавжуд бўлган, шунингдек, якка-ёлғиз кексалар, бевалар ва ўзгалар қарамоғига муҳтож кам таъминланганлардан иборат, ёки беш ва ундан кўп фарзанди бор оилалар, коронавирус пандемияси сабабли қўлланилган карантин чоралари натижасида ўзининг даромад манбаини йўқотган ҳамда ҳақиқатда эҳтиёжманд, ночор ва моддий кўмакка муҳтож оилалар киритилади.

Моддий ёрдам пулларини олган юртдошларимиз шундай оғир, синовли кунларда ўзларига қаратилаётган бундай эътибор, меҳр-мурувватдан бениҳоя қувончда эканликларини билдирдилар ҳамда бунинг учун давлатимиз раҳбари ва барча мутасаддиларга ўз миннатдорчиликларини изҳор этдилар.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026