25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 15:44
Жамият 👁 202

СОЛИҚ ИМТИЁЗЛАРИ ТАДБИРКОРЛАРГА МАДАД БЎЛМОҚДА

СОЛИҚ ИМТИЁЗЛАРИ ТАДБИРКОРЛАРГА МАДАД БЎЛМОҚДА

Мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишга қаратилган карантин чекловларига кўра кўпгина соҳалар фаолияти тўхтатиб қўйилган эди. Натижада умумий овқатланиш, савдо ва хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари вақтинча даромадидан айрилдилар. Бироқ санитария-эпидемилогик вазият яхшиланиши натижасида карантин қоидалари юмшатилиб, умумий овқатланиш шохобчаларига белгиланган тартиб-таомиллар асосида иш бошлашига рухсат берилди.
Муҳтарам Юртбошимизнинг “Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун аҳоли, тадбиркорлик субъектлари, умумий овқатланиш, савдо ва хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги шу йил 20 июлда қабул қилган Фармонига асосан коронавирус пандемияси даврида аҳолини, айниқса, умумий овқатланиш, савдо ва хизматлар соҳасидаги тадбиркорлик суъбектларини кўшимча равишда қўллаб-қувватлаш, уларнинг даромадларини таъминлаш, ушбу субъектларни жадал қайта тиклаш, шунингдек иш ўринларини сақлаб қолиш мақсадида солиқ имтиёзлари берилди.
Хусусан, Фармонга мувофиқ 2020 йил 1 июлдан 2020 йилнинг 31 декабрига қадар умумий овқатланиш корхоналари ҳамда биноларни ижарага беришга ихтисослашган корхоналар айланмадан олинадиган солиқдан озод этилди.
Умумий овқатланиш корхоналарига алкоголь маҳсулотларини етказиб бериш орқали сотиш ҳуқуқи берилди.
Фармонга мувофиқ жорий этилган солиқ имтиёзлари  ва шарт-шароитлар пандемия даврида даромад топмаган умумий  овқатланиш соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари учун улкан мадад бўлди, дейиш мумкин.
“Ўринбой Содиқ” оилавий корхонаси 2013 йил 23 май куни давлат рўйхатидан ўтказилган. Оилавий корхона асосан умумий овқатланиш соҳасида фаолият юритади. Раҳбар Раҳимбой Жуманиёзов ҳам пандемия даврида корхонаси фаолият кўрсатмаганлиги учун солиқлар тўлашда муаммоларга дуч келди. Бироқ айни кунда Президентимизнинг Фармонига кўра, жорий этилган солиқ имтиёзлари, яратилаётган имкониятлар корхонанинг яна тўла қувватда  ишлай бошлашига замин бўлди.
Умумий овқатланиш корхонаси, яъни ошхона фаолиятини амалга оширувчи “Виктория Холдинг” масъулияти чекланган жамияти меҳнат жамоаси ҳам мамлакатимизда пандемия даврида тадбиркорлик субъектларининг ўз фаолиятларини қайта йўлга қўйиб, муносиб даромад топишлари учун қилинаётган ғамхўрликлардан хурсанд. Боиси Манғит шаҳрининг Қипчоқ кўчасида жойлашган Малоҳат Нурманова раҳбарлик қилаётган ушбу корхонада кўплаб ёшлар меҳнат қилиб, маош олишади. Солиқлар борасида жорий этилган имтиёзлар корхона даромади юқори бўлишини ва ишчи ўринлари сақланиб қолишига замин бўлди.
Манғит шаҳрининг Бердақ кўчасида жойлашган “Мангит Чузма Лағмонлари” масъулияти чекланган жамияти 2011 йилдан бери умумий овқатланиш корхонаси фаолиятини амалга ошириб келмоқда.
Бу борада корхона раҳбари Зафар Қодиров ўзига хос тажриба ва малакага эга бўлса-да, пандемия даврида ишчи ўринларини қандай сақлаб қолиш юзасидан ўйланиб қолди. Ахир солиқлар, иш ҳақлари ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиб борилиши ҳам керак-да. У карантин чоралари юмшатилиб, фаолиятига рухсат берилгани, солиқдан имтиёзлар жорий этилиб, фаолияти қўллаб-қувватланаётганидан  жуда хурсандлигини сифатли хизмат кўрсатиш орқали ифода этмоқда.
Ҳа, мамлакатимизда коронавирус пандемияси даврида аҳолини, айниқса, умумий овқатланиш, савдо ва хизматлар соҳасида тадбиркорлик субъектларини қўшимча равишда қўллаб-қувватлаш, уларнинг даромад топишларини таъминлаш борасидаги ғамхўрликлар ўзининг қувонарли натижаларини бераётир.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026