21.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.11.2026, 18:54
Жамият 👁 135

Давлат хизматлари сайёр тарзда кўрсатилмоқда

Давлат хизматлари сайёр тарзда кўрсатилмоқда

Аҳолининг вақтини ва моддий харажатларини тежаш мақсадида туман Давлат хизматлари маркази томонидан ишлаб чиқилган “Йўл харитаси” асосида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Марказда сайёр давлат хизматларини кўрсатиш йўлга қўйилган бўлиб, туман марказидан олис ҳудудларда яшовчи аҳоли қатламига сайёр тартибда давлат хизматлари кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилаётгани халқимизга манзур бўлмоқда.

Хусусан, давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида “Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-тамойилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 6044-сонли Президент Қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кадастр соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш  тўғрисида”ги 535-сонли Қарори ва бошқа қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти юзасидан кенг тушунчалар бериб борилаётганидан аҳоли мамнун.Жорий йилнинг 26 сентябрь санасида туманимиздаги Амир Темур номли овул аҳолисига ҳам сайёр давлат хизматлари кўрсатилиб, лицензия ва рухсат бериш юзасидан қонунчилигимизга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар, ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш, ортиқча бюрократик  тўсиқларни бартараф этиш, эскирган, замон талабларига мос келмайдиган тартиб-қоидаларни такомиллаштириш борсида мамлакатимизда амалга оширилаётган чора-тадбирлар хусусида кенг тушунчалар берилди. Шунингдек, овул аҳолисининг уй-жойга бўлган  мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш, фарзандларини МТТларга жойлаштириш, якка тадбиркор сифатида рухсатнома олиш, аҳолига йўловчи ташиш хизматини кўрсатиш бўйича рухсатнома ва лицензия олиш ҳақидаги зарур ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича батафсил маълумотлар тақдим этилди.

Шуни алоҳида эътироф этиш керакки, марказ ходимлари аҳоли хонадонларига, ҳудудларда жойлашган фуқаролар йиғинларига борган ҳолда давлат хизматлари кўрсатишаётгани боис, йиллар давомида расмийлаштириш орқага сурилиб келаётган аҳолининг ер ва мулк тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олишни ҳужжатлаштириш бўйича муаммолари ҳал этилишига имкон яратилмоқда. Натижада жорий йил бошидан сайёр тартибда 1300дан зиёд давлат хизматлари кўрсатилиб, 30 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилди.

2020 йилнинг ўтган даври давомида жами 34 мингдан зиёд давлат хизматлари кўрсатилди. Шундан 400 га яқини юридик шахсларга, 33 мингдан ортиғи эса жисмоний шахслар ҳисобига тўғри келади. Ўтган давр мобайнида 700 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилди.

Айниқса, “Йўл харитаси”га кўра, жойлардаги сайёр қабуллар, сайёр давлат хизматлари кўрсатиш бўйича амалга оширилаётган тадбирларда аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги янгиликлар, қонунчиликдаги ўзгаришларнинг мазмун-моҳияти кенг тушунтирилмоқда.

Амир Темур номли овулда туман Давлат хизматлари маркази томонидан ўтказилган сайёр давлат хизмати аҳолига ниҳоятда манзур бўлди ва яратилган имкониятдан фойдаланиб,  зарур ҳужжатларни ортиқча оворагарчиликсиз шу ернинг ўзида расмийлаштириб олдилар.

Умида Сапарбоева, туман Давлат хизматлари маркази мутахассиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
«INFOLIB ÖZBEKISTON–2026» ахборот-кутубхона ҳафталигига старт берилди ▶ «INFOLIB ÖZBEKISTON–2026» ахборот-кутубхона ҳафталигига старт берилди 20.11.2026 Эскирган боғлар ўрнида интенсив боғлар барпо этилади ▶ Эскирган боғлар ўрнида интенсив боғлар барпо этилади 20.11.2026 Сув тармоқларига ноқонуний уланишлар бўйича назорат тадбирлари ўтказилмоқда ▶ Сув тармоқларига ноқонуний уланишлар бўйича назорат тадбирлари ўтказилмоқда 18.11.2026 БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ ▶ БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ 16.11.2026 «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди ▶ «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди 16.11.2026 Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди ▶ Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди 13.11.2026 Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди ▶ Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди 13.11.2026 Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026