21.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.11.2026, 18:05
Жамият 👁 302

Амударё туманидаги Халқ қабулхонасига 2020 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан жами 1132 та мурожаатлар келиб тушди

Амударё туманидаги Халқ қабулхонасига 2020 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан жами 1132 та мурожаатлар келиб тушди

Халқ қабулхоналари аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш, уларнинг ҳаётий муаммоларини тезкорлик билан ҳал этишга кенг имконият яратмоқда. Фуқароларнинг ариза ва шикоятлари белгиланган тартибда, холислик тамойиллари асосида кўриб чиқилиб, ижобий ҳал этилмоқда. Бу, албатта, мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва манфаатларига олий қадрият сифатида қаралаётганининг яна бир ёрқин ифодасидир. Навбатдаги лавҳамиз Президентнинг Амударё туманидаги Халқ қабулхонаси фаолияти ҳақида.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Амударё туманидаги Халқ қабулхонасига 2020 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан жами 1132 та мурожаатлар келиб тушди. Шундан 633 таси ёзма, 493 таси оғзаки ҳамда 6 таси электрон шаклдаги мурожаатлар бўлиб, 634 таси ҳудуддаги ташкилотларга, 32 таси юқори ташкилотга юборилди. Қолган  466 таси Халқ қабулхонасида кўриб чиқиш учун қолдирилди. Ушбу мурожаатларнинг 1036 таси, яъни 93,5 фоизи қаноатлантирилди.  Шундан 681 таси ижобий ҳал қилиниб, 347 тасига ҳуқуқий маслаҳат ва маълумотлар берилди.

Халқ қабулхонаси биносида тумандаги 4 та сектор ҳамда бошқа идоралар раҳбарлари томонидан жами 104 маротаба шахсий қабуллар ўтказилди. Уларда 143 нафар фуқаролар томонидан 143 мурожаатлар келиб тушди.  Шунингдек, 4 та сектор раҳбарлари томонидан жами 130 маротаба сайёр қабуллар ўтказилган бўлиб, ушбу ўтказилган оммавий сайёр қабулларда 789 нафар фуқаро томонидан 793 та мурожаат келиб тушди.

Қабулхона томонидан туман Халқ таълими бўлими, Тиббиёт бирлашмаси, Мажбурий ижро бюроси ҳамда мактабгача таълим ташкилотларнинг мурожаатлар билан ишлаш ҳолати юзасидан ўрганишлар ўтказилди. Ўрганишлар давомида аниқланган камчиликлар юзасидан туман Тиббиёт бирлашмаси ҳамда Халқ таълими бўлимига тақдимномалар киритилди.

  Карантин даврида туман Халқ қабулхонасига, озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон, моддий ёрдамга муҳтож ва шу каби карантин билан боғлиқ бўлган жами 15 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, барча фуқароларнинг мурожаатлари тегишли идоралар билан ҳамкорликда ижобий ҳал қилинди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг ҳолидан хабар олиниб, 89 та хонадонга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

Тумандаги 4 та сектор ҳудудида 49 та фуқаролар йиғинларида 2020 йил 1 февраль санасидан бошлаб, аҳоли муаммоларини уйма-уй юриш орқали ўрганиш жараёнида бир қанча ишлар амалга оширилди. Пандемияга қадар жами 33 минг 174 та хонадондан 4673 та хонадон ўрганилиб, шундан 490 та муаммолар аниқланди ва улар ижобий ҳал қилинди.

Тумандаги Халқ қабулхонасига 2020 йилнинг 25 июнида Бештом аҳоли пункти фуқаролари ва шу ҳудуддаги фермерлар томонидан хўжаликка тегишли ва хонадонларнинг томорқа ерларини суғориш учун фойдаланиб келинаётган ариқларни қайта қазиб беришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди ва ушбу муаммо тез фурсатда ўз ечимини топди. Ўтган йили Халқ қабулхонаси ташаббуси билан туман ҳокимлиги ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими томонидан Қиличбой овулидаги Тоза ёп маҳалласида яшовчи эҳтиёжманд оилага яшаб турган уйи қайтадан қуриб берилди.

Таъкидлаш жоизки, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларидан Ойбек Бегимов Халқ қабулхонаси билан ҳамкорликни яхши йўлга қўйган бўлиб, мурожаатларнинг ижобий ҳал қилинишида ваколати доирасида кўмак бериб келмоқда. Депутат Дурунки маҳалласи фуқароларнинг мурожаатига кўра Аҳмад Яссавий кўчасига трансформатор, сим ҳамда сим устунларни ўрнатилишида амалий ёрдам кўрсатди. Шунингдек, Бойовул маҳалласидаги Беҳбудий қўчасидан Ўзбекистон кўчасигача бўлган йўлнинг текисланишида амалий ёрдам бериб, қатор ижобий ишлар амалга оширилишида иштирок этди. 

Янгиобод маҳалласида яшовчи Баҳрихон Йўлдошева ҳам ўтган йили иш таъминлашда ёрдам сўраб мурожаат қилган эди. Фуқаронинг ушбу мурожаати ҳам атрофлича ўрганилди ва тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида унга амалий ёрдам берилиб, иш билан таъминланди.

Туманимизнинг чекка ҳудудида жойлашган Жумуртов шаҳарчаси ҳудудидаги “Дўстлик-1” аҳоли пункти фуқароларидан келиб тушган мурожаатга кўра паст кучланишда ишлаётган трансформатор 100 кВт кучланишга эга бўлган трансформаторга алмаштириб берилди. Шунингдек, шаҳарча ҳудудидаги “Дўстлик-2” ва “Жумуртов” аҳоли пунктлари фуқароларини  тоза ичимлик суви  билан таъминлаш мақсадида маҳаллий бюджет ҳисобидан сув тозалаш иншоотлари қуриб берилишига кўмаклашилди. Айни пайтда ушбу яратилган қулайликлардан фойдаланаётган аҳоли турмуш тарзи аввалгисига кўра яхшиланганидан ниҳоятда мамнун.

Қабулхона томонидан мазкур йилда ҳам аҳоли мурожаатларини тинглаш, белгиланган тартибда кўриб чиқиб ижобий ҳал этиш борасида тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” шиорига асосланган ҳолда юртдошларимизнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашига замин яратиш мақсадида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Э.Ражабов, Амударё туманидаги Халқ қабулхонаси мудири.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
«INFOLIB ÖZBEKISTON–2026» ахборот-кутубхона ҳафталигига старт берилди ▶ «INFOLIB ÖZBEKISTON–2026» ахборот-кутубхона ҳафталигига старт берилди 20.11.2026 Эскирган боғлар ўрнида интенсив боғлар барпо этилади ▶ Эскирган боғлар ўрнида интенсив боғлар барпо этилади 20.11.2026 Сув тармоқларига ноқонуний уланишлар бўйича назорат тадбирлари ўтказилмоқда ▶ Сув тармоқларига ноқонуний уланишлар бўйича назорат тадбирлари ўтказилмоқда 18.11.2026 БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ ▶ БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ 16.11.2026 «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди ▶ «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди 16.11.2026 Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди ▶ Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди 13.11.2026 Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди ▶ Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди 13.11.2026 Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026