21.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.11.2026, 18:03
Жамият 👁 229

ОНА ЮРТ ҲИМОЯСИГА МУНОСИБЛАР ТАНЛАНАДИ

ОНА ЮРТ ҲИМОЯСИГА МУНОСИБЛАР ТАНЛАНАДИ

Она Ватан тараққиёти, ҳимояси ҳамда келажаги учун энг аввало бугунги ёшлар масъулдир. Шунинг учун ҳам ҳар йили ҳарбий хизматга чақирув бўйича олиб бориладиган тадбирларга алоҳида эътибор қаратилиб, танлов Кенгаши томонидан жисмонан ва маънан етук, соғлом йигитлар ҳарбий хизматга саралаб олинади.

Айни пайтда туманимизда Ўзбекистон Республикасининг “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 апрель санасида қабул қилинган “Чақирилувчиларни танлаб олиш тўғрисида”ги Қарори асосида танлов Кенгаши томонидан туман Мудофаа ишлари бўлими билан ҳамкорликда 2021 йилги ҳарбий хизмат чақирувига тайёргарлик кўриш мақсадида танлов тадбирлари олиб борилмоқда.

Муддатли ҳарбий хизматга танлов тадбирлари 2020 йилнинг 10 август санасидан 2021 йилнинг 10 февраль санасигача давом этади. Танлов тадбирларида қатнашиш истагини билдирган ёшлар жуда кўп. Лекин Ватан ҳимоясига муносиб йигитларни саралаб олишда, аввало уларнинг жисмоний етуклигига, маънавий жиҳатдан савияси юксаклигига  алоҳида эътибор қаратилади. Бундан ташқари, танлов тадбирларида 18 ёшдан 27 ёшгача бўлган 1994-2003 йилларда туғилган, аввал ҳарбий хизматда бўлмаган йигитлар иштирок этадилар.

Танловда, юқорида айтганимдай, аввало жисмоний тайёргарлик даражаси баҳоланади. Ушбу йўна-лишда юқори натижага эришган йигитлар билан якка тартибда суҳбат ўтказилиб, уларнинг маънавий-маърифий билим савияси синовдан ўтказилади. Унга кўра, ёшларнинг дунёқараши, фикрий ривожланиш жараёни, оилавий аҳволи ўрганилади ҳамда тарих фани, айниқса, Амир Темур тузуклари бўйича савол-жавоблар орқали интеллектуал салоҳияти қай даражада эканлигига аниқлик киритилади. Чунки якка тартибдаги суҳбат чақирилувчи ёшларнинг ҳарбий хизматга чақирувга муносиб ёки муносиб эмаслигини белгилашда муҳим аҳамият касб этади. Якка тартибдаги суҳбатдан ўтган ёшларгина Бутлаш комиссиясидан ўтиш ҳуқуқига эга бўладилар ва март-апрел ойларида тиббий кўрикдан ўтказилиб, Бутлаш комиссиясининг тавсиясига кўра, Республика раҳбарлар Кенгаши қарори билан муддатли ҳарбий хизмат командалари ҳамда қўшин турларида ҳарбий хизмат қилиш учун тайинланадилар.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибини жисмонан бақувват ва маънан етук аскарлар билан бутлаш орқали Ватанимизнинг равнақи ва келажаги йўлида хизмат қилишга даъват этиш ва бу борадаги бурчимизни аъло даражада бажариш, она юрт ҳимоясига муносиб, ватанпарвар ёшларни тарбиялаш энг масъулиятли ва шарафли бурчимиздир.

Тоир БОЛТАЕВ,

туман Мудофаа ишлари бўлими Чақирув бўлинмаси бошлиғи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
«INFOLIB ÖZBEKISTON–2026» ахборот-кутубхона ҳафталигига старт берилди ▶ «INFOLIB ÖZBEKISTON–2026» ахборот-кутубхона ҳафталигига старт берилди 20.11.2026 Эскирган боғлар ўрнида интенсив боғлар барпо этилади ▶ Эскирган боғлар ўрнида интенсив боғлар барпо этилади 20.11.2026 Сув тармоқларига ноқонуний уланишлар бўйича назорат тадбирлари ўтказилмоқда ▶ Сув тармоқларига ноқонуний уланишлар бўйича назорат тадбирлари ўтказилмоқда 18.11.2026 БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ ▶ БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ 16.11.2026 «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди ▶ «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди 16.11.2026 Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди ▶ Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди 13.11.2026 Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди ▶ Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди 13.11.2026 Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026