25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 12:07
Жамият 👁 128

ЙЎЛ-ТРАНСПОРТ ҲОДИСАЛАРИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ МАСАЛАСИДА ЙИҒИЛИШ БЎЛИБ ЎТДИ

ЙЎЛ-ТРАНСПОРТ ҲОДИСАЛАРИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ МАСАЛАСИДА ЙИҒИЛИШ БЎЛИБ ЎТДИ

Йўл тасодифларга тўла. Мавзуга чуқурроқ ёндошадиган бўлсак, аксарият кўнгилсиз тасодифлар автомобил бошқарувчилар, айрим ҳолларда эса йўл ҳаракати иштирокчилари бўлган пиёдалар айби билан содир бўлаётганини англаш қийин эмас. Ҳайдовчилар автомобиль бошқаруви давомида фақат ўз ҳаёти эмас, балки йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчилари  хавфсизлиги учун ҳам масъул эканлигини унутмаслиги лозим. Афсуски, бу борада тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилаётган бўлишига қарамай, кўнгилсиз йўл-транспорт ҳодисалари, уларнинг натижасида бегуноҳ инсонларнинг жабрланиши камаймаяпти.

Яқинда Амударё тумани ҳокимлиги мажлислар хонасида шу мавзуда йиғилиш ўтказилди. Йиғилишни туман ҳокимлигининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Маъмур Темирбоев очди ва олиб борди.

Йиғилишга туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари, секторлар  раҳбарлари, мактаблар директорлари, ўзини ўзи бошқариш органлари раислари ва уларнинг ўринбосарлари, фаол ёшлар иштирок этдилар.

Йиғилиш иштирокчиларига дастлаб 2021 йилнинг 21 январида Беруний тумани Абай овули ҳудудидан ўтган А-380 асфальт йўлининг 651-652 километри оралағида содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси туфайли юзага келган аянчли ҳолат видеолавҳаси намойиш этилди.

Ўша куни Беруний туманининг Тинчлик маҳалласида истиқомат қилувчи Бекзод Собуров ўзи бошқарувида бўлган «Нексия - 2»русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, йўл сирпанчиқ, қор ёғиб, йўлни кўриш қийин бўлгани туфайли бошқарувни йўқотиб, йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетган ва қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Хоразм вилояти фуқароси Махсуд Жобборовнинг бошқарувидаги юк машинасига бориб урилган. Натижада “Нексия” русумли автомашина ҳайдовчиси Бекзод Собуров ва унинг онаси воқеа жойида, турмуш ўртоғи, синглиси ва келини эса олган тан жароҳатлари туфайли шифохонада вафот этишган.

Шу куни соат 7-00 лар чамасида Ғузор-Бухоро – Нукус – Бейнау йўлининг 699-700- километрлари оралиғида, Қораўзак тумани ҳудудида амударёлик икки нафар йигит кетаётган «Спарк» русумли машина Элликқалъа туманида яшовчи фуқаро бошқарувида бўлган «Кобальт» русумли автомашина билан тўқнашиши натижасида икки йигит ҳалок бўлган.

Иштирокчилар воқеа жойидан олинган икки видеолавҳа билан таништирилгандан сўнг, ҳодиса муҳокамасига ўтилди. Албатта, ноқулай об-ҳаво шароитида ҳаракатланмаслик, тезликни меъёрдан оширмаслик туфайли ана шундай кўнгилсизликларнинг олдини олиш мумкин эди.

Энди эса афсусланиш билан вақтни орқага қайтариб бўлмайди. Фақат барча огоҳлик, ўта ҳушёрлик, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш туфайли келгусида бунингдек ҳодисаларнинг олдини олиши мумкин.

Бу ҳақда йиғилишда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари, полковник Эрали Бозорбоев, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосарлари, полковник Ислом Аҳмедов, полковник Бахитжон Избосаровлар атрофлича гапирдилар.

Шунингдек, туман прокурори Жавлонбек Муфтуллаев, Ички ишлар бўлими бошлиғи Улуғбек Худойберганов, Қиличбой овул фуқаролар йиғини раиси Баҳром Қодиров, Ёшлар агентлиги туман бўлими бошлиғи Жасур Давлетов, меҳнат фахрийси Пардагул Ўрозбоевалар мавзу юзасидан ўзларининг фикр-мулоҳазаларини, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш юзасидан таклифларини билдирдилар.

Йиғилишда йўл транспорт ҳодисалари оқибатида фуқароларнинг жабрланишларининг олдини олишга хизмат қилувчи чора-тадбирлар белгилаб олинди.

О.РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026