25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 10:56
Жамият 👁 205

ТОР ЁП МАҲАЛЛАСИДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИГА БАҒИШЛАНГАН ЙИҒИЛИШ БЎЛИБ ЎТДИ

ТОР ЁП МАҲАЛЛАСИДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИГА БАҒИШЛАНГАН ЙИҒИЛИШ БЎЛИБ ЎТДИ

Тор ёп маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла фаоллари ва кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Ражабов, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Улуғбек Худойберганов, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Алишер Йўлдошев ва бошқа масъуллар қатнашишди.

Мазкур йиғилишда маҳалла ҳудудида содир этилган мудҳиш жиноят, унинг келиб чиқишига сабаб бўлган ҳолатлар атрофлича муҳокама қилинди. Йиғилишда дастлаб ушбу нохуш ҳодиса ва унинг оқибатлари тўғрисида туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Улуғбек Худойберганов томонидан батафсил маълумот берилди.

Содир этилган жиноят тафсилотларига кўра, жорий йилнинг 26 январь кунидан 27 январь кунига ўтар кечаси бошқа вилоят фуқароси бўлган аёл турмуш ўртоғи билан яқин қариндошининг уйига меҳмонга келган. Аёл ўша яқин қариндоши бўлган уй эгаси билан ўрталаридаги олди-берди масаласи бўйича қаттиқ тортишиб қолишган. Ўзаро низодан келиб чиққан жанжал борган сари катталашиб, эркаклар аралашувига сабаб бўлган. Жанжал вақтида бир-бирларини қаттиқ ҳақорат қилиб, қўл кўтаришгача боришган. Қаттиқ ғазабланган меҳмон аёл ва эркак қўлига тушиб қолган хўжалик пичоғини олиб, қаршисидагиларнинг тана қисмига кўп маротаба санчиб, жароҳат етказишган ва номаълум томонга қочиб кетишган. Пичоқдан жароҳатланган уй эгалари оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни содир этишда гумон қилинаётган аёл ва эркак Республикамиз туманларидан биридаги йўл-патруль хизмати масканида қўлга олинган. Мазкур ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.  

Йиғилишда сўзга чиққан масъуллар, ушбу жиноятнинг содир этилишига асосан лоқайдлик, бефарқлик сабаб бўлганлигини таъкидлашди. Атроф-муҳитга лоқайд ва бепарво муносабат туфайли шундай мудҳиш жиноят содир этилганлиги тўғрисида сўз юритилиб, бошқа ҳудуд фуқароси келган пайтда ҳужжат ва бошқа масалалари аниқлаштирилишига эътиборсиз бўлмаслик кераклиги айтилди. Шунингдек, кичик низоларга ва ўзаро тортишувларга гувоҳ бўлаётган пайтда атрофдагиларнинг мажбуриятлари, тинчликни сақлаш олдидаги вазифалари, зудлик билан  ўша ҳудудда хизмат олиб бораётган профилактика инспекторига хабар қилиш ҳамда бошқа бир қанча мавзуларда сўз борди.

Шунингдек, ҳар бир фуқаро бундай салбий ҳолатлар содир бўлишини томошабин бўлиб кузатиб туриши эмас, балки унинг олдини олишга ҳаракат қилиши шартлиги, шундай ҳолатларда бепарволик билан қарамасдан, ўзини масъул деб билиши кераклиги таъкидлаб ўтилди.

Бундан ташқари, маҳалла раиси, нуронийлар ва маҳалла фаоллари ҳам ушбу ҳолат борасида ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдиришиб, келгусида бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун доим ҳамжиҳатликда ҳаракат қилишларини таъкидлаб ўтишди.

Муҳокама якунида  йиғилишда иштирок этганларнинг барчаси оила аъзолари, қариндош-уруғлари ҳамда таниш-билишларига уларни ибрат олишга чақириш мақсадида мазкур жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари ва унинг салбий оқибатларини етказишлари кераклиги айтилди. Шунингдек, бу борада тегишли мутасаддиларга ҳам муҳим чора-тадбирлар белгилаб берилиб, тегишли вазифалар топширилди.

Султан Жарылкаганов, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026