25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 10:58
Жамият 👁 238

МАКТАБДА ҲАРБИЙ-ВАТАНПАРВАРЛИК МАВЗУСИДА ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

МАКТАБДА ҲАРБИЙ-ВАТАНПАРВАРЛИК МАВЗУСИДА ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Умумий ўрта таълим ташкилотларида таълим-тарбия олаётган ўқувчиларни миллий ғоя ва Ватанимизга садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг қалбига Ватан ҳимояси муқаддас бурч эканлигини чуқур сингдириш, қадимий тарихимиз ва маданиятимиз, жонажон Ватанимизнинг мустақиллиги ва равнақи йўлида фидокорона курашган миллий қаҳрамонларимиз билан фахрланиш, уларга муносиб бўлиш туйғусини шакллантириш долзарб вазифадир. Шу тариқа уларда миллий армиямизнинг куч-қудрати ва салоҳиятига бўлган ишончи мустаҳкамланади ва ҳурмат-эҳтироми уйғотилади, миллий армиямизга жисмонан бақувват, маънан етук, юксак салоҳиятли ёшлар зарурлиги, ҳарбий хизмат ҳар бир йигитнинг шарафли вазифаси эканлиги сингдириб борилади.

Мамлакатимиз умумий ўрта таълим муассасаларида ёшларни чақириққа тайёрлаш фани ўқитувчилари зиммасига бу борада улкан вазифалар юкланган. Улар ўқувчи-ёшларда ён-атрофимизда ва жаҳонда рўй бераётган сиёсий-ижтимоий жараёнларга миллий манфаатларимиздан келиб чиққан ҳолда ёндошиш кўникмаларини, ёт ғояларга қарши иммунитетни шакллантиришга ҳаракат қилишмоқда. Бу вазифаларни адо этишда туманимиз таълим муассасалари туман Мудофаа бўлими, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси билан мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатган.

Шу йилнинг 30 январида Миллий гвардия, Жисмоний тарбия ва спорт бўлими, Мудофаа бўлими, туман Халқ таълими бўлими ҳамкорлигида 22-сонли умумий ўрта таълим мактабида ҳарбий ватанпарварлик мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирга мактаб ўқитувчилари, ўқувчиларидан ташқари тумандаги барча мактабларнинг ёшларни чақириққа тайёрлаш фани ўқитувчилари иштирок этдилар.

Тадбирни Жисмоний тарбия ва спорт бўлими бошлиғи Ғуломжон Қурбонбоев очди ва мазкур тадбир мақсади ҳақида батафсил маълумотлар берди.

Тадбирга Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармасининг катта лейтенант Абдураҳмон Абдуллаев рағбарлигида келган бир гуруҳ ҳарбий хизматчилари қатнашди. Абдураҳмон Абдуллаев Миллий армиямизнинг куч-қудрати ва салоҳияти тобора юксалиб бораётганини, соҳага замонавий технологиялар жорий қилиниши чегараларимиз дахлсизлигини ишончли қўриқлашга хизмат қилаётганини тушунтирди. Шунингдек, ўқувчиларга замонавий қурол-аслаҳалар ҳамда зирҳланган техникалар, уларнинг ишлатилиши ҳақида маълумотлар берилди ва улар билан ўқувчилар таништирилди. Ўқувчилар ушбу техникаларни катта  қизиқиш билан томоша қилдилар.

Тадбирда бугунги ўқувчи-ёшлар Ватанимиз келажаги эканлиги, юртимиз тинч-осойишталигини асраш келгусида уларнинг шарафли бурчи эканлиги кенг тарғиб этилди.

Ўқувчилар ҳарбий хизматчиларга ўзларини қизиқтирган саволларни бериб, атрофлича жавоб олдилар.

Тадбир барча ўқувчиларда ҳарбий соҳага ҳавас ва қизиқиш уйғотди, кўнгилларига шу азиз ва муқаддас Ватанимиз сарҳадларини собит туриб қўриқлаш, она юртимизга фидойи хизмат қилишдек эзгу орзуларни жойлади.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026