21.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.11.2026, 17:44
Жамият 👁 371

УЛАР АФҒОН ЗАМИНИДА ЖАНГ ҚИЛГАН ЭДИЛАР...

УЛАР АФҒОН ЗАМИНИДА ЖАНГ ҚИЛГАН ЭДИЛАР...

Ўтган асрнинг саксонинчи йилларида ўғиллари бўй етган ота-оналар юракларини ҳовучлаб илтижо қилардилар: “Илоҳим, боламнинг тақдирига Афғонистон ёзмасин-да”, - дея кун-у тунларини ҳадик билан ўтказишарди. Чунки тарихда “биродаркушлик уруши” деб ном олган Афғон заминидаги нотинчликлар собиқ иттифоқ ҳудудидаги Республикалар, айниқса Марказий Осиёликлар учун кўплаб йўқотишлар олиб келган, ҳар куни Афғонистондан биродаркушлик жангларини тўхтатиш учун сафарбар этилган совет армияси аскарларининг жонсиз жасадлари “қора лолалар” деб  ном олган вертолётлар орқали темир тобутларда собиқ СССР ҳудудига олиб ўтиларди. Уларнинг деярли барчаси 18-19 ёшли навқирон йигитлар эдилар...

Собиқ иттифоқ ҳудудидаги Республикалардан ушбу урушда 14454 нафар, Қорақалпоғистон Республикасининг ўзидан 2800 нафар йигит Афғонистон урушига сафарбар этилди. Улардан 88 нафар навқирон йигит қаҳрамонларча ҳалок бўлдилар. Юқоридаги рақамларга эътибор берилса, мусулмон фарзандлари бошқа миллат вакилларига нисбатан кўпчиликни ташкил этганини англаш қийин эмас.

Бизнинг Амударё туманимиздан 13 нафар йигит 18-20 ёшнинг нари-берисида ушбу қаттол уруш қурбони бўлдилар. 9 йил-у 2 ой давом этган талатўплардан омон қайтганларнинг бири оёғи ё қўлини, яна бири ярим  жонини бегона юрт тупроғини ёвдан озод этиш учун бўлган қақшатқич жанг майдонларига ташлаб қайтди. Омон қайтганларнинг деярли барчаси, мана, 32 йилдирки, уруш асоратларидан азоб чекишади. Улар орасида Қиличбой заминида туғилиб-ўсган Қўзибой Давлетов ҳам бор эди. У навқирон йигитлик давридан то ҳозиргача II гуруҳ ногирони сифатида ҳафталаб, баъзан ойлаб шифохоналарда даволанади.

Ҳаёт синовларга тўла. Инсон тақдири ана шу синовлар силсиласида гоҳ равон, гоҳ нотинч кечади. Умр лаҳзаларини олиб ўтаётган вақт ҳам баъзан инсон бошидан кечирган оғир синовлар асоратига малҳам бўлмас экан...

Қўзибой Давлетовнинг орзулари, ҳаётдан умиди кўп эди. Серфарзанд оилада вояга етган Қўзибой Эриммат ота билан Ёқутжон опанинг бешинчи ўғли, ерга урса, осмонга сапчийдиган норғул йигит бўлиб улғайди.

Халқимизда ўнта бўлса, ўрни қирқта бўлса, қилиғи бошқа, деган ҳикматли иборага нисбат берадиган бўлсак 11 нафар ўғил ўстирган Эриммат ота билан Ёқутжон она учун ҳар бир ўғли Асқар тоғдай суянч, ўн бир хил дунё, фахрланса арзигулик қувончлари эдилар.

Қиличбойдаги 15-сонли мактабни 1980 йилда тамомлаган Қўзибойнинг улғайганини ўғлига туман ҳарбий комиссариатидан чақирув хати келганида билишди бояқиш ота-онаси. Ёқутжон она учун тинч ўтаётган кун-у тунларидан файз кетди. Ўтирса ҳам, турса ҳам, ҳатто бирон юмуш билан машғул бўлса ҳам нуқул бир гапни такрорларди: “Илоҳим, афғонларга йўлинг тушмагай-да, болам!”

Яратганнинг синовимидики, Қўзибой 1981 йилнинг апрель-июнь ойларида Сурхондарё вилоятида ҳарбий дала машғулотларида тайёргарлик босқичини ўтади. Июль ойининг бошида 149-сонли мотоўқчилар полки  таркибида, Афғонистон Республикасининг Қундуз вилоятида ҳақиқий ҳарбий хизмат вазифасини бажаришга киришди. Саратон жазирамасида ҳарорат 50-60 даражагача етадиган тоғ-у тошларда, Афғон қишлоқларида жангариларга қарши бўлган беаёв жангларда иштирок этди. Жангавор хизмат давомида ҳозиргина ўзи билан бир ҳаводан нафас олаётган қуролдош дўстларидан айрилди. Ўлим билан юзма-юз келган лаҳзаларида ҳам хизмат постини ташлаб кетмади. Гоҳ яраланган дўстларини, гоҳ душман ўқидан ҳалок бўлган қуролдошларининг жонсиз жасадларини жанг майдонларидан олиб чиқди. Шундай жангларнинг бирида қозоқ миллатига мансуб қуролдоши Бахтбекни елкасида опичлаб, санитар машинасигача олиб борди. Жон талашаётган дўсти тинмай онасини чақиргани ҳамон қулоғи остида жаранглайди. Бир сафарги жангда эса грузин дўсти оёғидан оғир яраланди, толиққан Қўзибой қуруқликда елкалаб юришга мажоли етмай Гайдарашвилини чуқур сой сувига ташлаб, сув орқали эсон-омон санитар постига етказгани, гарчи оёғидан ажралса-да, дўсти ундан миннатдор бўлгани ҳамон эсида.

Қўзибой Давлетов жангларда кўрсатган жасорати учун ҳарбий Қўмондонлик томонидан  “Қизил юлдуз” ордени, собиқ СССР “Қуролли Кучларнинг 70 йиллиги” юбилей медаллари билан тақдирланди. У бир йил давомида неча-неча дўстларидан ажралди. Ҳар гал жангари душман гуруҳига қарши жангга кирганида: “биз ўзи ким учун, нима учун урушаётирмиз?” – деган савол юрагини тимдалар, лекин бу саволга жавоб топа олмай, баттар қийналарди. Шундай оғир жангларнинг бирида БМП машинаси минага дуч келиб, портлаб кетди. Ким тирик, ким ҳалок бўлди, буниси ноаён, Қўзибой кўзини очганида вужудидаги қаттиқ оғриқдан инграб юборди. У бошидан оғир жароҳат олганди. У аввал дала госпиталида, кейинчалик ўша пайтдаги Туркистон ҳарбий окруғига қарашли Тошкент шаҳридаги ихтисослаштирилган  ҳарбий госпиталда ойлар давомида даволанди. Бош чаноғи суяги эзилиб кетган Қўзибой бир неча марта жарроҳлик столида ҳаёт учун курашди. Аълал-оқибат суякларнинг тиклаш қийин бўлган жойига пластик (сунъий суяк) ўрнатилиб, 1-гуруҳ ногиронига айланди.

Мана 40 йилдирки, Қўзибой Давлетов бошидаги ана шу оғир жароҳат асоратидан азоб чекади. Яхшиямки, унга Турдигул опадай оқила, меҳрибон аёл умр йўлдоши бўлди. Турдигул опа билан аҳил-иноқ яшаб 2 ўғил, 2 қиз тарбиялашди. Қизларини узатиб, ўғилларини уйлантиришди, ширин-шакар 3 нафар неваранинг бобо-бувиси бўлишди.

Ҳаёт синовларини енгишда инсонга фақат ирода кучи етмас экан. Қанчалик кучли бўлманг, оилада ўзаро меҳр-оқибат туйғуси илдиз отмаса, бундай оила ич-ичидан емирилади. Қўзибой ака билан Турдигул опа қурган оила қўрғони эса ана шу меҳр-оқибат туйғусидан обод ва кўркам: Эр-хотин қўш ҳўкиз, деганлари ҳам ҳақиқат. Икковлон бир бўлиб, томорқа хўжалигини юритишди. Аввал собиқ совхозда, кейинчалик жамоа хўжалигида ва ҳудуддаги биолабораторияда агроном бўлиб ишлаган Турдигул опа эрига ҳамиша қўл-қанот бўлди. Фарзандларини эл-юрт корига муносиб инсонлар қилиб тарбиялашди.

-  Худога минг-минг шукр, - дейди Қўзибой ака мамнуният билан, - Турдигул чечангиз билан болаларнинг умри-давлатини тилаб яшаяпмиз. – Ўғил-қизларни уйли-жойли қилдик, келинларимиз меҳрибон, меҳнаткаш. Бундан ортиғи бўлмайди.
Қўзибой аканинг ўзи ногирон бўлса-да, бўш ўтирмайди. Гоҳ мол-ҳолга, паррандаларга қараса, гоҳ томорқа ишларига уринади. Баҳор яқинлашгани учун қўлига токқайчи олиб, мўъжазгина  боғ-роғига шакл беради. Невараларига эртаклар ўқиб беради.

Биз ижодий жамоамиз билан Қўзибой ака хонадонида бўлган кунимиз собиқ афғончи жангчини йўқлаб дўстлари – Қорақалпоғистон Республикаси Байналмилал жангчилар уюшмасининг Амударё туман бўлими раиси Баҳодир Жуманиёзов, собиқ афғончилар Рустам Хўрозов ва Озод Хўжаниёзовлар Қўзибой акани йўқлаб келишди. Бири-бирини соғинган қадрдонлар бир пиёла чой устида олис йиллар хотираларини ёдга олишди. Собиқ совет қўшинларининг Афғонистон ҳудудидан олиб чиқилганига 32 йил тўлган кун муносабати билан байрам тадбири ташкил этилаётгани, ушбу тадбирга Қўзибой акани ҳам таклиф қилиб келишганидан бутун оила аъзолари мамнун бўлишди. Шундай кунда Қўзибой ака уйига сиғармиди!? Дўстлари билан биргаликда собиқ афғончи жангчиларни 15 февраль санаси билан қутлаш учун уларнинг сафига қўшилди.

Шу куни улар Баҳромжон Раҳимовникига, сўнг Озод Ўрозметовнинг хонадонларига ҳам боришиб, барчаси биргаликда Торёп маҳалласига йўл олдилар. Яқиндагина афғон урушида олган дароҳатлари асорати туфайли  вафот этган Нориммат Болтабоевнинг хонадонида бўлишиб, унинг рафиқаси ва фарзандлари билан учрашишди. Нориммат Болтабоевнинг ўғли Дилшодбек билан  Норимматнинг ҳаёти билан боғлиқ хотираларни ёдга олдилар. Марҳумнинг ҳақига қуръон тиловатлар қилдилар, эл-юртга тинчлик-омонлик тиладилар.

Собиқ афғончи жангчилар Нориммат Болтабоевнинг изларида қолган яхшиликлар, фарзандлари ҳаётида давом этаётган эзгу ишлари, орзулари ҳақида узоқ суҳбатлашдилар ва тинчлик юртидан ҳарбий хизматга чақирилиб, Афғонистон заминидаги мақсадсиз жанг-у жадалларда бевақт хазон бўлган 13 нафар амударёлик жангчиларни бир-бир ёдга олдилар, уларнинг пок руҳларига Қуръон оятларидан тиловатлар қилдилар.

Ижодий жамоамиз билан Афғонистон урушининг  собиқ жангчилари ҳузуридан қайтарканмиз, орадан шунча йиллар ўтса-да, юракларидаги чандиқ, армон доғи ҳамон кетмаган, бугун барчаси нуроний ёшга етиб, ҳар бири бир этак неварага бобо бўлган бу инсонлар кўнглини англагандай бўлдик. Беихтиёр дилимиздан эзгин сатрлар кечди.

Бу ҳаётнинг қадр-у қимматин,
Уруш кўрган эллардан сўранг.
Тонглар аро жаҳаннам ўтин,
Кечиб келган эрлардан сўранг,
Улар билар бир бурда ноннинг,
Қадри ҳаёт қадрича улуғ.
Тинчлик деган буюк имконнинг,
Ҳар лаҳзаси бахтга  тўлуғ.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
«INFOLIB ÖZBEKISTON–2026» ахборот-кутубхона ҳафталигига старт берилди ▶ «INFOLIB ÖZBEKISTON–2026» ахборот-кутубхона ҳафталигига старт берилди 20.11.2026 Эскирган боғлар ўрнида интенсив боғлар барпо этилади ▶ Эскирган боғлар ўрнида интенсив боғлар барпо этилади 20.11.2026 Сув тармоқларига ноқонуний уланишлар бўйича назорат тадбирлари ўтказилмоқда ▶ Сув тармоқларига ноқонуний уланишлар бўйича назорат тадбирлари ўтказилмоқда 18.11.2026 БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ ▶ БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ 16.11.2026 «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди ▶ «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди 16.11.2026 Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди ▶ Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди 13.11.2026 Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди ▶ Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди 13.11.2026 Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026