25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 09:39
Жамият 👁 345

ХИТОЙ ОВУЛИ КЎРКАМ ҚИЁФА КАСБ ЭТИБ, ОБОД МАСКАНГА АЙЛАНМОҚДА

ХИТОЙ ОВУЛИ КЎРКАМ ҚИЁФА КАСБ ЭТИБ, ОБОД МАСКАНГА АЙЛАНМОҚДА

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ҳаётга изчил татбиқ этилаётган “Обод қишлоқ” дастури бугун чекка-чекка ҳудудлардаги аҳоли пунктларида барпо этилаётган замонавий уй-жойлар, таълим муассасалари, дам олиш масканлари-ю қатор хизмат кўрсатиш шохобчаларининг янгича қиёфасида ўзининг ёрқин ифодасини топмоқда. Кўркам қиёфа касб этиб, обод масканларга айланаётган қишлоқ ва маҳаллалар аҳолиси мамнун ҳаёт кечирмоқда.
Амударё туманида ҳам “Обод қишлоқ” давлат дастури доирасида Жумуртов шаҳарчаси ва Хитой овуллари ҳудудларида аҳоли пунктларининг меъморий қиёфасини тубдан янгилаш, шу асосда аҳолининг турмуш маданиятини юксалтиришга қаратилган бунёдкорлик ишларини амалга ошириш чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган эди.
Айни кунларда мазкур ҳудудни комплекс ривожлантириш мақсадида йўл-транспорт инфратузилмасини яхшилаш, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини замонавий қиёфага келтириш мақсадида қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Масъул мутасаддилар   ҳудудларга ташриф буюриб, ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишларини амалга оширишда дуч келинаётган камчиликларни, муаммоларни ўрганишмоқда ва уларнинг бартараф этилишига кўмаклашишмоқда.


22 февраль куни туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, ҳоким ўринбосарлари, Президентнинг тумандаги Халқ қабулхонаси мудири Эркин Ражабов, ҳудуд бўйича сектор раҳбари, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Улуғбек Худойберганов ҳамда бошқа масъуллар Обод қишлоқ дастури доирасида обод масканга айланаётган Хитой қишлоғига ташриф буюрдилар.
Юртнинг келажаги бўлган ёшларни тарбиялаш, аввало, боғча ва мактаблардан бошланади. Шу боис Хитой овул фуқаролар йиғинидаги ижтимоий  соҳа объектларидан 2-сонли умумтаълим мактаби, 45-сонли мактабгача таълим ташкилоти биносининг тўлиқ таъмирдан чиқарилиши аҳолининг айни кўнглидаги иш бўлмоқда. Шунингдек, фуқаролар йиғини маъмурий биносида ҳам таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Ундан ташқари, овул ҳудудидаги 5,95 км. узунликдаги ички кўча йўллари ҳамда овулни бошқа ҳудудлар билан туташтирувчи Куюк кўпир – Хитой автомобиль йўлларини таъмирлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳудуддаги автомобиль йўллари бўйига 1,1 км. узунликдаги пиёдалар йўлакчаси ҳам янгидан қурилмоқда.


Режага кўра, “Обод қишлоқ” дастури доирасида ҳудуддаги автомобиль йўллари бўйига  35 та тунги кўча ёритиш чироқлари ўрнатилади. Овул ҳудудидаги 35 та таянч устунларни реконструкция қилиш ва 19,5 км. узунликдаги электр тармоқлари ва 6 та трансформатор пунктларида мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини амалга ошириш кўзда тутилган.
Ичимлик сув таъминотини яъшилашга қаратилган чора-тадбирларга кўра, ҳудуд аҳолисига тоза ичимлик сувини етказиб бериш мақсадида Хитой қишлоғи ҳудудига 2 та тозаланган сув тарқатиш шохобчаси янгидан ташкил этилмоқда. Ушбу шохобчалар ишга туширилгач, овул аҳолисини тоза ичимлик суви билан мунтазам таъминлаш имконияти яратилади.


Бундан ташқари, инфратузилма объектларида ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Овул ҳудудидаги якка тартибдаги турар жойлар ҳолатини яхшилаш мақсадида уйларнинг том қисми, фасад қисми таъмирланмоқда. Дарвозахоналар ҳолати яхшиланиб, иҳота деворлари таъмирланмоқда, айримлари эса янгидан қурилмоқда. Ҳудудда кўкаламзор майдонларни кенгайтиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда ва янгидан дарахтзорлар, гулзорлар ташкил этилмоқда. Аҳоли  тадбиркорлигини ривожлантириш мақсадида 8 та савдо мажмуаларини бунёд этилмоқда.
Хитой овулининг обод гўшага айланиб бораётгани, ҳудуддаги бунёдкорлик ишлари аҳолининг кайфиятини кўтариб, янада янги марралар сари интилишларига замин яратмоқда. Хитойликларнинг барчасида олиб борилаётган ишларга дахлдорлик ҳисси ортиб, эртанги кунга ишончи мустаҳкамланмоқда.

О. Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026