25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 09:38
Жамият 👁 386

АТБ Микрокредитбанкнинг туман филиали янги биноси қурилишига старт берилди

АТБ Микрокредитбанкнинг туман филиали янги биноси  қурилишига старт берилди

Туманимиз халқига банк-молия хизмати кўрсатиш сифатини яхшилаш, мижозлар ва банк ходимлари учун намунали шарт-шароитлар яратиш мақсадида ўтган  2020 йил давомида АТ “Халқ банк”нинг туман филиали ҳамда АТ “Агробанк” туман бўлимларининг бинолари сифатли таъмирланиб, замонавий қиёфага келтирилди. Бугунги кунда мазкур муассасаларда мижозлар учун ҳам, ходимлар учун ҳам зарур шароит ва имкониятлар яратилганидан халқимиз мамнун.
Жорий йилнинг 25 февраль санасида эса туманимиздаги яна бир молия муассасаси – АТБ Микрокредитбанк туман филиалининг янги биноси қурилиши бошланиши муносабати билан АТБ Микрокредитбанк Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошлиғи Раваж Ўтамбетов, туман ҳокими ўринбосари Жасур Наримов ҳамда соҳа масъуллари, қурувчи-муҳандислар, туман архитектура ва қурилиш бўйича масъуллар иштирокида бино қурилишининг пойдевори учун қозиқ қоқиш маросими бўлиб ўтди.
Манғит шаҳрининг Гулзор маҳалласи ҳудудида қурилиши мўлжалланган АТБ Микрокредит банкнинг янги биносини қуриш бўйича ўтказилган тендер савдосида ғолиб бўлган пудратчи ташкилот  - “Чимбой иншоот” МЧЖ томонидан бино қурилиши учун мўлжалланган ҳудудга қурилиш техникалари, зарур ашёлар тахт ҳолда келтириб қўйилди.


Бино қурилиши муносабати билан ўтказилган маросимда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, АТБ Микрокредитбанкнинг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошлиғи Раваж Ўтамбетов, туман ҳокими  ўринбосари Жасур Наримовлар сўзга чиқишиб, туманимиз халқига банк ва молия хизмати кўрсатиш юзасидан амалга оширилаётган кенг қамровли ишлар, шу баробарида тадбиркорлик субъектлари сафининг тобора ошиб бораётгани, бу эса соҳа ходимлари учун етарли замонавий иш шароитлари яратишни тақозо этаётганини таъкидлашди. Хусусан, туманимиздаги АТБ Микрокредитбанк филиали узоқ йиллардан бери эски, мослаштирилган бинода фаолият олиб бораётгани, бу эса банк ходимларининг ўз вазифаларини эмин-эркин бажаришларида муаммолар туғдираётгани, мижозлар билан ишлашишда замонавий ахборот технологиялари хизматидан тўлақонли фойдаланишларида тезкорлик ва сифатга эришиш имконини бермаётгани ҳақида тўхталдилар.
Шундан сўнг, тендер савдосида ғолиб бўлган пудратчи ташкилот – Маҳмуджон Жабборов раҳбарлигидаги “Чимбой иншоот” МЧЖ қурувчилари учун қурилиш ишларини бошлашга старт берувчи қозиқ қоқилди. Янги банк биноси пойдевори учун туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, АТБ Микрокредитбанк Қорақалпоғистон Республикаси бошлиғи Раваж Ўтамбетов, туман ҳокими ўринбосари Жасур Наримов ва соҳа маъсуллари навбатма-навбат бино пойдевори учун қозиқ қоқдилар.
Шу куннинг ўзида тендер савдоси ғолиби, пудратчи ташкилот - “Чимбой иншоот” МЧЖ қурувчилари қурилиш ишларини бошлаб юбордилар.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026