25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 09:38
Жамият 👁 215

ЖУМУРТОВ ШАҲАРЧАСИ ОБОД МАСКАНГА АЙЛАНМОҚДА

ЖУМУРТОВ ШАҲАРЧАСИ ОБОД  МАСКАНГА АЙЛАНМОҚДА

“Обод қишлоқ” давлат дастури доирасида Жумуртов шаҳарчасида ҳам кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Айни кунларда ушбу масканда қурилиш ва таъмирлаш ишлари жадаллик билан давом этмоқда.

17 февраль куни туманнинг энг чекка ҳудуди бўлган ушбу шаҳарчада амалга оширилаётган ишлар билан танишиш, дуч келаётган муаммоларни ўрганиб, бартараф этилишига кўмаклашиш мақсадида Президентнинг тумандаги Халқ қабулхонаси бошлиғи Эркин Ражабов, туман ҳокими ўринбосари Жасур Норимов, 3-сектор раҳбари, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Улуғбек Худойбергановлар ташриф буюрди. 

Жумуртов шаҳарчасида жойлашган ижтимоий соҳа объектлари ҳолатини яхшилаш мақсадида режага кўра, ҳудуддаги 43-, 63-, 72-сонли мактаблар ва шу мактаб филиали биноларида мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилади. Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида эҳтиёжга кўра янгидан мактабгача таълим ташкилоти биноси қурилади.

Шунингдек, шаҳарча фуқаролар йиғинининг маъмурий биносида таъмирлаш ишлари амалга оширилади. Ҳудуддаги инфратузилма объектлари ҳолатини яхшилаш мақсадида эса автомобиль ва ички кўча йўлларида ҳам таъмирлаш ишлари бажарилади. Дастур доирасида шаҳарчада 5,35 км. узунликдаги ички кўча йўллари ҳамда шаҳарчага олиб келувчи асосий 4р160 “Куюк кўпир овули – Жумуртов каръери” автомобиль йўллари таъмирланади.

Шунингдек, ушбу автомобиль йўллари бўйига 20 та тунги кўча ёритиш чироқларини ўрнатиш, 44 та таянч устунларини реконструкция қилиш, 19,3 км узунликдаги электр тармоқларини, 5 та трансформатор пунктларини мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини амалга ошириш кўзда тутилган.

Аҳолига тоза ичимлик сувини етказиб бериш мақсадида ҳудудга янгидан 2 та сув тарқатиш шохобчаси қурилади. Шаҳарча ҳудудидаги якка тартибдаги турар жойлар ҳолатини яхшилаш мақсадида 38 та уйнинг том қисми таъмирланади, 120 та уйнинг фасад қисми, 14 та уйнинг дарвозаси қайта тузатилади. Шунингдек, 20 та тўсиқ деворлар янгидан қурилиб, 20 тасида таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

Ундан ташқари, шаҳарча ҳудудини ободонлаштириш, янада файзли масканга айлантириш мақсадида манзарали ва мевали дарахтлар, турли гуллар кўчатлари экилади. Мавжуд дарахтларга шакл берилиб, ҳудуд қиёфаси тубдан ўзгартирилади.

Аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш, қулайлик яратиш мақсадида ҳудудда тадбиркорликни ривожлантиришга ҳам эътибор қаратилади. Дастур доирасида шаҳарчада 4 та савдо мажмуаси ташкил қилиниб, янги иш ўринларини ташкил этиш, кундалик рўзғорда зарур бўладиган маҳсулотларни арзон нархларда шу ердан харид қилишларига имкон яратиш мўлжалланмоқда.

Шаҳарчага ташриф буюрган масъуллар ҳудудда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишдилар. Ҳар бир объектда бажарилаётган қурилиш, таъмирлаш ишларини яқиндан ўргандилар. Мавжуд ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар бериб, ҳал этилишига кўмаклашдилар.

Айни кунларда Жумуртов шаҳарчаси аҳолисининг кайфияти баланд. Шаҳарчанинг обод гўшага айланаётганидан мамнун бўлган ҳолда ҳар бири ўз хонадони, ўз маҳалласида кўтаринки руҳ билан ободонлаштириш ишларини амалга оширишмоқда. Шу масканнинг янада фаровон, гўзал қиёфа касб этишига имкон борича ҳисса қўшишга ҳаракат қилишмоқда.

Озода Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026