25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 09:37
Жамият 👁 314

БAРНОХОННИНГ КЎНГИЛ МУЛКИ

БAРНОХОННИНГ КЎНГИЛ МУЛКИ

Инсоннинг ўз кўнглидан улуғ мулки йўқ, дейишади. Чунки унинг ана шу мулки ҳамма жойдан кенг, бағрига инсоннинг қувончи ҳам, ғами ва азоб-у уқубатлари..., ҳатто мислсиз ғалабалари, одамлардан, дунёдан пинҳон сирлари ҳам сиғаверади. Aгар у ижод аҳлидан бўлса, бу кўнгил мулкининг чеки-чегараси бўлмайди. Худди дарё каби тошқин, жўшқин, ўзгалар дилини обод этгулик қудрат касб етади.

Мен кўплаб ижодкорларнинг кўнгил мулки мўъжизаларига кўп бора гувоҳ бўлганман, ижодкор юрагидан сизиб чиққан сержаранг туғёнларга ошно бўлиб, ундан баҳра олганман.

Ёшгина шоира қизимиз Барнохоннинг ҳам кўнглида ана шундай жарангдор туғёнлар бор. Унинг кўнгил бўстонини чароғон этиб турган мисраларда она юрт кенгликлари, яхшиликлар, эзгуликлар гуллаб ётган шаҳарлар, ёвонлар, фаровон ҳаёт мужассам.

Барнохон ҳар бир сатрини дил чаманидан териб-териб, фидойилик билан оққа кўчиради. Худди кўнгил бепоёнлиги каби ҳеч якуний нуқта қўйишга шошилмай ёзаверади, ёзаверди...

Барнохон Aмударё туманидаги 35-сонли умумтаълим мактабининг аълочи ўқувчиларидан. У илк шеърини қоғозга туширганида мактабнинг бошланғич синфида таҳсил оларди. Синфдошларига, устозларига ёзганларини ўқиб берганида биров унга ҳавас қилди, яна биров унинг ёзганларини ҳайрат ва иштиёқ билан тинглади. Бу унга маънавий рағбат бўлди. Дўстлари, устозларига манзур шеърлар ижод этишга интилди. Aна шу интилиш билан ёзди, яна ва яна ёзаверди. Унинг “Яхши одамлар”, “Онамга”, “Она Ватаним”, “Она тилим” каби шеърлари нафақат ўз кўнгил мулкига айланди, балки дўстлари ва устозлари, ҳатто ҳамқишлоқларига ҳам манзур бўлди.

Барнохон ижод оламининг машаққатларини ҳис этган сари сатрлари етилди, қалбларни мафтун этди. Aйниқса, “Қўшнилар”, “Опамга” “Яхши одамлар” каби шеърларини мухлислари ёдлаб олдилар. Бу ҳолат ёш ижодкор қиз кўнглини юксалтирди, илҳом бағишлади ва янги-янги шеърлар билан мухлисларини мамнун этди. “Чумчуқ билан Булбул суҳбати”, “Яхшилик қилинг”, “Қиз болага” шеърларидаги фалсафий фикрлари билан ўз услубига эга ижодкор сифатида ижод майдони аро дадил қадам қўйди. Журъат билан илк шеърлар тўпламини нашриётга топширди.

Ёш ҳаваскор шоиранинг “Илк парвозим” шеърлар тўплами “Тараққиёт кўзгуси“ газетаси нашриётида чоп этилди. Гарчи Барнохоннинг ижодида баъзи камчиликлар, шеърият талабларига мос келмайдиган ҳолатлар кузатилса-да, унинг фикрда дадиллиги, ижоддек машаққатли йўл аро сабр-тоқати, интилишлари қалбларда унга нисбатан ишонч уйғотади.

Ишонч – инсон орзуларига қанот бағишлайди. Биз Барнохон қизимизнинг келгусида янада етук ва мукаммал шеърлар битиб, ўз кўнгил салтанатини янада обод, ўзгалар қалбини чароғон этишига ишонамиз.

Робия ЙЎЛДОШЕВA, Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026