25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 09:38
Жамият 👁 91

АЁЛНИ ҚАНЧА УЛУҒЛАСАК, ШУНЧА ОЗ!

АЁЛНИ ҚАНЧА УЛУҒЛАСАК, ШУНЧА ОЗ!

Аёл! У – аввало она. Аёл – бу олам  мунавварлиги! Аёл – бу гўзаллик тимсоли! Аёл – бу мардлик, матонат, орият ва фидоийликдир. Аёл бор жойда муҳаббат ниҳоли униб-ўсади, аёл бор жойда покизалик, қут-барака, файз-зиё бўлади.

Мамлакатимизда хотин-қизларнинг жамиятдаги, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий соҳалардаги фаоллигини ошириш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, туманимизда ҳам аёллар билан ишлаш тизимини мутлақо янги даражага олиб чиқиш, уларни ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунарга йўналтириш ва бандлигини таъминлаш ишларини самарали ташкил этиш ва амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Сектор раҳбарлари, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи томонидан “Аёллар дафтари”га киритиладиган хотин-қизларнинг рўйхатлари  ҳамда уларнинг муаммоларини бартараф этишга қаратилган “Йўл харитаси” тасдиқланди. Халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан тасдиқланган рўйхатлар сектор штабларининг котиблари томонидан “Маҳалла” ягона ахборот тизими дастурига киритилди.

Тумандаги 1528  нафар якка тартибдаги тадбиркордан 681 нафари (45 фоиз) хотин-қизлардир. Шу боис, хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш дастури доирасида 21  та лойиҳага жами 644 млн. сўмлик, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича бошқа дастурлар доирасида 1385 та лойиҳага 52 млрд. 513 млн.  сўмлик кредитлар ажратилди. Ўтган йили 143  нафар хотин-қизлар касб-ҳунарга ва ҳаётга руҳлантириш (мотивация бериш) бўйича ўқитилган бўлса, 2021 йилда умуман бошқа услубда, яъни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2020 йил 8 октябрь куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишида жамиятда аёлларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган вазифалар қаторида “Аёллар дафтари” асосида иш олиб бориш вазифаси белгилаб берилди.                                                                                                                                            Бугунги кунда “Аёллар дафтари”га критилган хотин-қизларни тадбиркорликка жалб қилиш бўйича тадбиркорликни йўлга қўйиш ва кредит олишга кўмаклашишни сўраган 501 нафар аёллардан 241 нафарига тадбиркорлик кўникмалари ва бизнес лойиҳалари тузишни ўргатиш, уларнинг барчасига кредит олишда ҳамда томорқадан даромад манбаи сифатида фойдаланишларида кўмаклашиш, 305 нафар аёлнинг томорқасида енгил бичимдаги иссиқхоналар ўрнатиш ва парранда боқишни йўлга қўйиш орқали бандлигини таъминлаш режалаштирилган.

Аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, соғлом турмуш тарзини фуқаролар онгига сингдириш,  репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш,  соғлом фарзандлар туғилиши, она ва бола саломатлигини  муҳофаза қилиш, фарзандлар тарбиясида ота-онанинг масъулиятини ошириш ҳамда ФҲДЁ бўлимига никоҳдан ўтиш учун ариза берган  никоҳланувчи шахсларни оилавий ҳаётга тайёрлаш бўйича 4 кун давомида туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими биносида белгиланган ўқув режаси асосида  ўқув машғулотларини ўтказиш йўлга қўйилди.

Ўсиб келаётган ёш авлоднинг етук инсон, баркамол авлод сифатида шаклланиши оила муҳитидан, аёлдан бошланади. Хоҳлаймизми, йўқми, бизнинг менталитетда оила муҳитини, турмуш тарзини аёл яратади. Бола тили чиқмасидан аввал ҳам, тили чиққанидан кейин ҳам она билан бўлади. Табиатан онанинг маънавияти, ахлоқи, саводхонлиги боланинг қон-қонига сингиб боради. Шундай экан, соғлом авлод тарбиясида аёлнинг роли жуда катта эканлиги инкор этиб бўлмайдиган ҳақиқатдир. Демак, Аёлни, Онани шарафлаш, ардоқлаш наинки ҳар биримизнинг, халқимизнинг ҳам бурчидир.

Қадрли опа-сингиллар! “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да хотин-қизларнинг маънавиятини юксалтириш, ўсиб келаётган ёш авлодни урф-одатларимизга зид хатти-ҳаракатлардан қайтаришга қаратилган тадбирларни амалга ошириш, оила қадриятларини мустаҳкамлаш, ҳаётимизнинг барча жабҳаларини қамраб олган ислоҳотларни амалга ошириш жараёнидаги фаолиятларингизда муваффақиятлар тилайман.

Барчангизга 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами муборак бўлсин, азиз опа-сингиллар!

Муқаддас БЕКНАЗАРОВА, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари, туман ҳокимининг Хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026