25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 04:37
Жамият 👁 246

“ОИЛА – ЖАМИЯТНИНГ АСОСИ” МАВЗУСИДА ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

 “ОИЛА – ЖАМИЯТНИНГ АСОСИ” МАВЗУСИДА ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Инсон оилада туғилиб, вояга етади. Унинг шахс сифатида шаклланиш жараёни ҳам  оила бағрида, миллий-маънавий қадриятлар негизида, оила тутумлари асосида кечади. Унинг жамиятга фаол аралашуви, нуфузи, қадр-қиммати, аввало, ўзи яшаган, тарбияланган муҳитга боғлиқ. Шунинг учун ҳам халқимиз: “қуш уясида кўрганини қилади”, “оиланинг қадрини билган элнинг, эл қадрини билган олам қадрини билади”, “оиланинг остонаси олтин, бу олтин остонани дахлсиз сақлаган ҳаёт сўқмоқларида қоқилмайди” каби жуда кўплаб ҳикматли ибораларни яратганки, бу ҳикматлар замирида оила мустаҳкамлигини таъминлашга қаратилган самимий ишора, беғараз ният ва орзу мужассам.

Ҳақиқатан ҳам миллий-маънавий оила қадриятлари, оила тутумлари асосида тарбияланган шахс қалбида оилани муқаддас деб билиш туйғуси кучли бўлади ва у ҳар қандай вазиятда ҳам оила деб аталмиш қутлуғ маконга садоқатли бўлади.

Лекин ҳамма ҳам шундайми? Оила тутумларига дилда садоқат сақлай оладими? Гап мана шунда. Афсуски, гуруч курмаксиз бўлмагани каби бугунги кунда оила бўстонига ошиқиб қадам қўйиб, ҳатто қисқа вақт ўтиб-ўтмай бири-бирини “яхши тушунмай, осонгина ажрашиб кетаётган ёшлар ҳам талайгина.

Жорий йилнинг 6 июль санасида Амударё туман ҳокимлиги биносида бўлиб ўтган тадбирда туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими хотин-қизлар жамоатчилик Кенгаши томонидан туманда оила мустаҳкамлигини таъминлаш, ёш оилалар билан ишлашиш борасида амалга оширилаётган ишлар, оилавий низоларнинг, эрта никоҳларнинг олдини олиш бўйича амалий чора-тадбирларга алоҳида эътибор қаратилди. “Оила – жамиятнинг асоси” деб номланган мазкур тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Марям Аҳмедова, Амударё туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Алишер Йўлдашев, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари, хотин-қизлар жамоатчилик Кенгаши раҳбари Муқаддас Бекназарова, “Мўътабар аёл” кўкрак нишони соҳибаси Пардагул Ўрозбоева, Қорақалпоғистон Республикаси хотин-қизлар жамоатчилик Кенгаши аъзоси Санобар Хўжамуродова, туман фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими мудираси Санобар Холбоева шунингдек, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳузуридаги 30 кишидан иборат тарғибот гуруҳи аъзолари, овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирокида этдилар.

Тадбирни туман ҳокими Султонбой Йўлдашев очди ва оиланинг жамиятимизда тутган ўрни, шунингдек, туманимиз маҳаллаларида ёш оилалар билан ишлашишдаги жузъий камчиликлар, бу борадаги муаммоларни ҳал этишга қаратилган чора-тадбирлар ҳақида  тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг, мазкур тадбирдан кўзланаётган мақсад ва галдаги вазифалар хусусида Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Марям Аҳмедова батафсил тўхталди. Шу билан бирга Амударё туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан оилаларда ажрашишларнинг олдини олиш борасида 2021 йилнинг ўтган 6 ойи давомида амалга оширилаётган ишларни бирма-бир таҳлил қилиб, туманда оилавий низоларга чек қўйишга қаратилган чора-тадбирларда сусткашликка йўл қўйилаётгани, маҳаллаларда нотинч оилалар билан ишлашиш бўйича манзилли тизим ишлаб чиқилмагани, натижада туманда  ўтган 6 ой давомида оилавий ажрашишлар сони кескин ошиб кетганини қайд этди ва бундан кейин  ҳар бир овул ва маҳаллада кўпни кўрган пир-у бадавлат отахон ва онахонларни, намунали оилалар соҳиб ва соҳибаларини жалб қилган ҳолда ёш оилалар ўртасида миллий-маънавий қадриятлар, оила тутумлари хусусида жонли мулоқотлар, маслаҳат-ўгит тадбирларини ўтказиш, кекса авлод вакиллари иштирокида ҳудудлардаги нотинч деб ҳисобланган оилаларга кириб бориб, оилавий низоларнинг чуқурлашувига, ажрашишга олиб келган сабаб ва омилларни тизимли ўрганиш,  ажрашиш қарорининг ижобий томонга ўзгаришига эришиш зарурлигини таъкидлади.

Шунингдек, тадбирда “Мўътабар аёл” кўкрак нишони соҳибаси Пардагул она Ўрозбоева, Қорақалпоғистон Республикаси хотин-қизлар жамоатчилик Кенгаши аъзоси Санобар Хўжамуродова ҳамда туман Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими мудираси Санобар Холбоевалар ҳам сўзга чиқдилар ва туманимизда 2020 йилга нисбатан 2021 йилнинг ўтган 6 ойи давомида ажрашишлар кескин ошиб кетганини, бунинг сабаб ва оқибатларини жиддий ўрганиш зарурлигини таъкидладилар. Хусусан, 2020 йил давомида туманимизда 40 та оила ўзаро келишмовчиликлар оқибатида ажрашиб кетишган бўлса, 2021 йилнинг биринчи ярмида 72 та оиланинг никоҳлари бекор қилинган. Ваҳоланки, 2021 йил якунигача яна 6 ой вақт бор. Агар буни 6 ойга таҳсимласак, туманимизда ҳар ойда, 12 та оиланинг никоҳи бекор қилинаяпти. Йил охиригача жиддий чоралар кўрилмаса, бу  рақам яна ошишда давом этаверади.

Бўлиб ўтган тадбирда фаоллар томонидан айни дамда тумандаги ажрашиш ёқасида турган яна 67 та оила мавжудлиги, мазкур оилаларни яраштириш, никоҳ бузилишининг олдини олиш мақсадида хотин-қизлар жамоатчилик Кенгаши ҳамда тарғибот гуруҳи аъзолари ўзлари бириктирилган ҳудудлардаги ёш оилаларга кириб бориб, ҳар ҳафтада бир марта тушунтириш-тарғибот, самимий  ва очиқ мулоқот тадбирларини олиб боришаётганлиги қайд этилди.

Албатта, ҳар бир оиланинг мустаҳкамлиги, фарзандларнинг ота-оналари бағрида эмин-эркин яхши тарбия кўришлари, оила масканида вояга етиб, тинч-тотув яшашлари – жамиятнинг юксак тараққиёти, обод ва фаровонлигининг бирдан-бир мезонидир. Инсонни бахт-саодат манзилига элтувчи куч ҳам айнан ана шу мезон туфайлидир.

“Оила – жамиятнинг асоси” мавзусида бўлиб ўтган мазкур тадбирда туманда оилавий ажрашишларга барҳам бериш, бегуноҳ фарзандларнинг тирик етим бўлиб, кўнгиллари кемтик вояга етишларининг олдини олиш борасидаги туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими олдида турган бошқа масалалар ҳам муҳокама этилиб, муаммоларни ҳал этиш бўйича чоралар белгиланди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026