25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 03:30
Жамият 👁 248

ТАНДИРИ, ЎЧОҒИ, ДАСТУРХОНИ БИР БЎЛГАН ХОНАДОН

ТАНДИРИ, ЎЧОҒИ, ДАСТУРХОНИ  БИР БЎЛГАН ХОНАДОН

Ҳаёт гўзал, шу билан бирга унинг сўқмоқлари паст-у баланд, сирли-синоатли. Инсон ҳаёт гўзалликларидан баҳра олиб яшаш, паст-у баланд сўқмоқларида адашмаслик учун унинг сирли-синоатли, синовли дамларига сабр-тоқат қилиб, бу синовлардан мардона ўтсагина кўзланган манзилига етади. Шунинг учун ҳам ота-боболаримиз бекорга: “ҳаёт – матонат майдони, оила эса машаққатли турмушнинг фароғат маскани”, – дейишмаган.

Агар таъбир жоиз бўлса, Бўзёп овулида истиқомат қилувчи Янгилжон эже билан Аллоҳ раҳмат қилсин Тиркеш оға Човдировлар биргаликда қурган оила қўрғони бугунгидай ободон, ҳузур-ҳаловат ва фароғат масканига айлангунига қадар эр-у хотин турмушнинг  қанчалаб машаққатли довонларидан ошдилар, сабр сувини ичиб, турмушнинг залворли юкини елкалаб яшадилар.

Асли касби ветеринар-врач бўлган Тиркеш оғанинг ҳам, Янгилжон эженинг ҳам  ёшлик даври советнинг колхозида  ишлаш билан ўтди. Собиқ совет колхозининг сут-товар фермасида ветеринар-врач, кейинчалик сут-товар фермаси мудири вазифаларида ишлаган Тиркеш оға эл уйғонмасдан фермага отланар, унга, албатта, аёли Янгилжон ҳамроҳ бўларди. То тонг отгунча 10-15, баъзан 20  талаб сигирни соғиб, кундалик сут соғиш бўйича белгиланган режани ошириб адо этган Янгилжон по-ю пиёда уйига қайтар, бири эшикда, бири бешикда бўлган болаларига, қайнона-қайнотасига нонушта тайёрларди.

Собиқ иттифоқ давридаги колхоз ишчисининг на дам олиш кунлари, на байрамлари бўлган эмас. Тонг отмай фермага  юмушга кетган сут соғувчи бир амаллаб нонуштасини қилиб, болаларидан, рўзғоридан хабар олгач, куни бўйи молхонада тозалаш, тартибга келтириш, озуқа жамғариш каби ишлар билан банд бўлар, то кечки соғин тугаб, кунлик сут соғиш режаси бажарилмагунча фермада қолиб кетарди.

Ана шундай машаққатли меҳнат билан кечган турмуш сўқмоқларида тобланган Тиркеш оға билан Янгилжон эже бугунги фароғатли оила масканини бунёд этгунларига қадар тиниб-тинчишмади.

Туркман миллатига мансуб бу хонадоннинг бобомерос анъаналари асосида вояга етган тўрт ўғил ва икки қиз, 20 нафардан ортиқ невара-ю чеваралар билан бугун Тиркеш оға нафаси қолган оила янада файзли.

Туркман ва ўзбек халқларининг урф-одат ва анъаналари бири-бирини тўлдириб, уйғунлашиб кетган бу катта хонадон аъзоларининг барчаси ҳамон бир дастурхон атрофида жам бўлишиб, битта ўчоқ ва бир тандирга олов ёқишаркан. Шундоқ овулнинг гузар йўли бўйига иморат тиклаган ўғиллар-у келинлар ҳар куни нонуштада, тушлик ва кечки овқатда Янгилжон эже атрофида парвона. Келинларни айтмайсизми, Дилдорхон келин чевар тикувчи, Севарахон боғбон, Жамилахон 10-сонли мактабда амалиётчи-психолог, Улбўлсин пазанда уй бекаси. Худди туғишган опа-сингиллардай бири-бирига эврилиб туришларини кўрсангиз, тўрттала  келиннинг ҳам тадбирли, хушмуомала ва хушчеҳра қайнона – Янгилжон эжедан ранг олганларини англаш қийин эмас.

Биз ижодий гуруҳимиз билан бу хонадонда бўлган кунимиз ийд-Қурбон муносабати билан Янгилжон эженинг келинлари, овсинлари, неваралари жам бўлишиб, туркман миллати анъаналарига кўра бўғирсоқ ва чалпак сайлини ташкиллаштиришаётган эканлар. Бўғирсоқ ва чалпак пиширишдан олдин, ҳайит хамирлари ошгунгача эжежоннинг келин ва неваралари туркманча рақслар ижро этишиб, бир-бирларини ҳайит билан табриклашди. Бизнинг  илтимосимизга кўра, туркманча келин саломлар, айдимлар айтиб беришди. Оиладаги янги келин туркман миллатининг азалий анъаналарига кўра, янги тушган келинчакнинг онаси: “янги уйда бир илдиздай чирмашиб кет”, маъносида қизларининг бошига соладиган катта “пўта” – туркмани рўмолни таърифлаб берди. Ўта нафис, жилвали нақшлар солинган ушбу туркмани “пўта”ни қиз узатадиган она бир неча ойлар давомида тўқир экан. Ҳақиқий жун ипдан тўқилган бежирим пайпоқлар, қуроқли дастурхон, ҳафсала билан тўқилган гилам сумкача, миллий либослар – барча-барчасида аёл зотининг ўз қавмига, умр йўлдошига чексиз меҳр-муҳаббати мужассам эдики, бу катта хонадондаги ўзаро меҳр-оқибат, ҳалоллик ва фидойилик ўзига хос оила тутумларига дилимизда ҳурмат ва ҳавас уйғотди.

Назаримизда Аллоҳнинг иродаси билан ҳаётдан эртароқ кетган Тиркеш оға ўзи ҳаётлик чоғидаёқ ўғил-қизлари қалбида меҳнаткашлик, ўзаро меҳр-оқибат, самимият ҳиссини уйғотган ва ана шу одамийлик туйғулари боис, ҳамон тўрт ўғилнинг фарзандлари ҳар куни, ҳар соатда Янгилжон эже атрофида жам-ул жам.

Боғбон келин боғ юмушларини овсинлари билан бажаришга ўрганиб қолгани каби ака-укалар доимо бири-бирига елкадош. Боғнинг бир бурчагида шоли оқлайдиган ва буғдой янчадиган тегирмонлар фаолиятини йўлга қўйган ака-укалар учун катта хонадоннинг чорваси-ю паррандаси, боғ-роғи-ю экин-тикинлари парваришида умуман муаммо йўқ.

Ветеринария соҳаси бўйича етук мутахассис Азимжон Човдировнинг хизматидан элдошлари мамнун, муҳими, Янгилжон эженинг бири-биридан ақлли ва тадбиркор ўғиллари, уларга яқин кўмакдош тўртта келин ва йигирма нафардан зиёд невараларининг эплилигидан бу хонадон ҳамиша файзга тўла. Айниқса,  келинларнинг ақл-фаросатидан кўнглимиз тўлганини яширмаймиз. Рости, туркман оиласига келин бўлиш осон эмас. Янги келин то қайнона-қайнотаси рухсат бермагунларича нимаики гапи, истак-хоҳиши бўлса, оиланинг кичкинтойлари орқали катталарга етказиши, кўплаб туркман  оилаларида янги келин бир-икки фарзандли бўлгунга қадар “тилмоч”лар орқали муомалага киришиши, назаримизда, оила қурган ёшларнинг тилини тийиб юришлари, хонадон тутумларини сабр-тоқат билан адо этишлари учун синов ва имтиҳон эдики, Янгилжон эженинг келинлари айнан ана шу имтиҳондан муваффақиятли ўтганлари учун ҳам қайнонанинг сандиғида қулф-калит йўқ, тўртта ўғилнинг хонадони ва томорқаси обод, боғ-роғи яшнаган, чорва-ю парранданинг саноғида ҳам, сифатида ҳам барака бор.

Бу хонадондаги оғзибирчиликни доимо бошқаларга ўрнак қилиб кўрсатадиган Бўзёп ОФЙ раисининг оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари Гулзодахон Кобеева ҳудуддаги баъзи оилаларда арзимаган масалаларда талашиб-тортишадиган келинлар, баъзи куёвлар учун ҳар қайсисининг иморати алоҳида бўлса-да, кўнгиллари туғишганлик меҳрига лиммо-лим Янгилжон эженинг хонадонини доимо ибрат қилиб кўрсатишини мамнуният билан эътироф этди. Биз эса беихтиёр:

– Янгилжон эже, ҳар кимга сизнинг йўлингизни берсин, илоҳим! – дедик чин дилдан

Тўрт ўғил тўрт жойда макон тиклаган,

Орзу-умидлари бисёр ба-рининг,

Бири бобо, бирлари момо бўлган,

Фарзандлар беқиёс ранги МЕҲРнинг.

 

Бир тандир, ўчоқда ёнади олов,

Битта дастурхонда насиба-лари.

Келинлар юзида ибо бор – лов-лов

Ҳар бири хонадон ҳабиба-лари.

 

Омон бўлсинлар-ей, қўл-лар дуода,

Ажиб тутумлардан обод хонадон.

Бундан улуғ бахт йўқ, асли дунёда,

Барча Сиздай бўлсин, Ян-гил эжежон!

Робия ЙЎЛДОШЕВА,

суратлар муаллифи М.ШОМУРОДОВ.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026