24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 15:41
Жамият 👁 202

АЁЛЛАР ҲАФТАЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН З.М.БОБУР НОМЛИ ОФЙДА БАЙРАМОНА ТАДБИР ЎТКАЗИЛИБ, ФАОЛ АЁЛЛАР ШАРАФЛАНДИ

АЁЛЛАР ҲАФТАЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН З.М.БОБУР НОМЛИ ОФЙДА БАЙРАМОНА ТАДБИР ЎТКАЗИЛИБ, ФАОЛ АЁЛЛАР ШАРАФЛАНДИ

Барча замонларда ва барча жамиятларда азиз ва муҳтарама аёл-қизларга нисбатан алоҳида меҳр-муҳаббат, ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилган. Ерда ҳаёт бардавомлигини, авлодлар саломатлиги, наслий узвийлигини таъминловчи илоҳий хилқат сифатида эъзозланган. Мангу ва бетакрор гуллаш фасли – баҳордай меҳнаткашлиги билан ҳаётнинг турфа чигалликлари қаршисида Матонат ва Жасорат тимсоли сифатида қадрлангувчи Аёлларга эътибор масаласи мустақил мамлакатимизда давлат сиёсати даражасига кўтарилгани ҳам бежизга эмас.

8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами арафасида, давлатимиз раҳбари Ш.М.Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Ўзбекистон хотин-қизларининг ижтимоий-иқтисодий, маданий ва маънавий фаоллигини ошириш, уларнинг ҳаётдан рози яшашлари учун зарур барча шароитларни яратиш мақсадида Президентимиз томонидан илгари сурилган янги ташаббуслар Аёлга, оилага эътибор ва рағбатнинг яққол ифодаси бўлди.

Айниқса, Президентимиз ташаббуси билан “Оила ва хотин-қизлар ишлари қўмитаси” ва унинг жойлардаги бошқармалари, барча маҳаллаларда оила ва хотин-қизлар қўмитаси фаоллари лавозими ташкил этилиши хотин-қизларнинг жамиятдаги мавқеини янада юксалтиришга қаратилгани билан аҳамиятли бўлди. Бу борада бутун мамлакатимиз бўйлаб, хусусан, Амударё туманида ҳам амалий ишлар бошлаб юборилди.

8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами арафасида Аёллар ҳафталиги муносабати билан “Аёлларни эъзозланг!” шиори остида ташкиллаштирилган маънавий-маърифий тадбирлар ҳар бир маҳаллага кириб борди ва азиз аёллар учун бетакрор қувончлар ҳадя этди.

Баҳорнинг илк кунларидан бирида Бобур номли овул фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган байрамолди тадбирида Оқ олтин, Бобур номли, Куюк кўпир, Хитой овуллари ҳамда Жумур овул, Қизилчоли, Намуна ва Торёп маҳалла фуқаролар йиғинлари фаол аёл-қизлари меҳмон бўлдилар.

 “Аёлларни эъзозланг!” байрамона тадбирини Бобур номли овул фуқаролар йиғини раиси Гулбаҳор Рейимова очди ва тадбир меҳмонлари бўлган азиз аёл-қизларни 8 март – Халқаро хотин-қизлари куни муносабати билан табриклади.

Тадбир давомида Амударё туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Гўзал Собурова, Республика Реабилитация ва мослаштириш маркази Амударё туман бўлинмаси ижрочи директори Гавҳар Чимбайчиевалар ҳам сўзга чиқишиб, тадбир иштирокчиларини яқинлашиб, келаётган баҳор байрамлари билан самимий табрикладилар.

Шундан сўнг, Амударё туман Маданият маркази санъаткорлари томонидан тайёрланган байрамона концерт дастури намойиш этилди. Аёлни, Онани, ватанпарварлик ва инсонпарварликни, миллатлараро дўстлик ва тотувлик, бебаҳо миллий-маънавий қадриятларимизни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар, рақслар ижросидан кўнгиллар юксалди.

Айниқса, 26-сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари – жажжи болажонларнинг чиқишлари тадбир иштирокчиларига завқ-шавқ бағишлади. Қизилчоли маҳалласи фаоли Маликахон Йўлдошова талқинидаги Аёлларни, баҳор гўзаллигини шарафловчи шеърий табрик қалбларда баҳорий кайфият уйғотди.

Тадбир давомида барча иштирокчилар туман Маданият маркази санъаткорлари томонидан ижро этилган дилрабо, жўшқин ашулаларга монанд рақсга тушдилар, бир-бирларига самимий тилакларини билдирдилар.

Тадбир якунида ташкилотчилар томонидан бир гуруҳ фаол аёл-қизларга байрам совғалари берилди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026