24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 14:21
Жамият 👁 390

“Матниёз Охун” қабристони ободонлаштирилди

“Матниёз Охун” қабристони ободонлаштирилди

Ўтган давр мобайнида Президентимиз ва ҳукуматимиз томонидан диний бағрикенгликни таъминлаш, диний урф-одатларни ҳурмат қилиш, айниқса муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни янада обод қилиш борасида улкан ишлар амалга оширилмоқда. Шунингдек, ушбу соҳадаги ишларни ривожлантириш ва фаолиятни тартибга солувчи бир қатор қонун ҳужжатлари қабул қилинган бўлиб, улар доирасида кўплаб тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Амударё туманида ҳам муборак Рамазон ойи ҳамда “Наврўз” умуммиллий байрами олдидан аждодларимиз қўним топган муқаддас қадамжолар ва қабристонлар ободонлаштирилмоқда.

Жумладан, Амир Темур овулида жойлашган “Матниёз охун” қабристони ҳам ҳашар йўли билан ободонлаштирилди. Ободонлаштириш ишлари бир неча кун давомида уюшқоқлик билан ўтказилиб ушбу савобли ишга туман ободонлаштириш бошқармаси ишчилари, маҳалла имомлари ҳамда овул ҳудудида истиқомат қилувчи ёш-у қари  ўз ҳиссаларини қўшишди.

Аслида ободликка интилиш, поклик айниқса, қабристонларни озода сақлашга доимо эътибор қаратиш халқимизнинг минг йиллик қадриятларидан биридир.

Маълумот учун, қабристоннинг умумий ер майдони 10,7 гектарни ташкил қилади. Ҳашар давомида, ҳашарчилар томонидан 150 метрлик пахса деворлар кўтарилиб, йўлакларга тош ётқизилди. Зиёратчилар учун таҳоратхоналар таъмирланиб, пардозлаш ишлари олиб борилди.

 Шунингдек, дарахт ва буталар оқланиб, шакл берилди ҳамда, ортиқча шох-шаббалар, қуриб қолган ўт-ўланлар қабристон ташқарисига чиқариб ташланди. Ҳар бир қабр атрофи тозаланиб, айримлари таъмирланди.

Шу ўринда айтиш жоизки, мазкур қабристонга Амир Темур овулининг зиёли, обрўли инсонлари ва уларнинг аждодлари дафн этилган. Ўз даврида овулдаги маънавият ва маърифатга интилувчан инсонларга тўғри йўлни кўрсатган зиёлилар сулоласи вакили Матниёз охун бобонинг муборак қабрлари ҳам шу ерда жойлашган.

Ҳашар давомида Юсуф Эшон бобо жомеъ масжиди имом-хатиби Абдураҳмон Матсафоев халқимиз азал-азалдан бундай хайрли ишларни кўпчилик бўлиб, бамаслаҳат бажариб келганлигини, ўтганларни ёдга олиб, уларнинг руҳларини шод этиш – савоби улуғ амаллардан эканлигини, марҳумларнинг ҳоки поклари қўним топган масканларни обод қилиш ва уларнинг ҳақларига дуолар қилиш инсоний бурч эканлигини таъкидлади.

Бундан ташқари, ислом дини таълимотларига кўра, атроф-муҳитни кўкламзорлаштириш, унинг тозалигига, савобли ва эзгу ишларни адо этмоқликка, зиёратгоҳ-у қабристонларни обод қилишдек хайрли ишларга камарбаста бўлиш фарз эканлиги, бу каби ҳайрли ишлар кўпчиликка манфаатли бўлгани боис, савоби ҳам мислсизлиги ҳақида ибратли сўзларини сўзлади.

Дунёдан ўтган ота-боболари, яқинлари хотирасига ҳурмат кўрсатиш ҳар бир инсоннинг  зиммасидаги фарзандлик, қариндошлик, қолаверса, инсонийлик бурчидир. Буни яхши ангалаган фуқаролар ҳашар ишларида уюшқоқлик билан қатнашиб, зиёратгоҳлар ободлигига ўз ҳиссаларини қўшдилар.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026