26.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
26.09.2026, 17:19
Мақолалар 👁 909

ЭЗГУЛИК ЙЎЛИДА

ЭЗГУЛИК ЙЎЛИДА

Ўрта мактабни тугатиб, олийгоҳга ўқишга кириш ниятида Тошкентга илк қадам қўйган кунимдаги бир воқеа ҳамон ёдимда. Ўшанда синфдош дугоналарим Шарифа, Рамиза, Шукуржонлар билан Тошҳовуз шаҳридаги вокзалдан отам раҳматлик поездга миндириб юборгандилар. Тошкентга етиб борганимиздан сўнг поезддан тушиб, тўрт дугона манзилга қандай, қайси транспортда боришимизни билмай тўхтаб қолдик. Сўрай десак, аксига олиб, ҳеч ким учрамайди.

Шунда келиб тўхтаган троллейбусдан етаклашиб, кўринишидан биздан кўра уч-тўрт ёшча каттароқ, дўппи кийган икки ўзбек йигит тушди. Улар ҳам биз каби аввал талмовсираб туришди-да, кейин бекатда троллейбус, трамвай, автобуслар учун йўл чипта сотиб ўтирган рус аёли ёнига бориб, вокзалга ўтиш жойи қаердалигини сўради. Аёл уларга йўл кўрсатди, йигитларни пиёдалар ўтиш жойидан ўтказиб қўйди.

Улар соф рус тилида суҳбатлашиб ёнимиздан ўтиб бораётганида кўрдимки, иккала йигитнинг ҳам кўзлари ярим юмуқ эди. Афтидан улар эгизаклар эди, бир-бирига жуда ўхшардилар.

– Баракалла йигитлар,– деди аёл ўз тилида уларнинг елкасидан қоқиб.

Ўшанда кўзлари ожиз бўлса-да, уларнинг рус тилида равон гапира олишига, худди соғлом одамлардай меҳнат қилишига жуда-жуда ҳавасим келган, нега мен соғлом, кўзларим равшан бўлатуриб, шу йигитларчалик рус тилини ўргана олмадим, дея ўкинганимни, рус аёлнинг “молодцы, ребята” деб қўйганида уларга ҳавас билан қараганимни ҳамон унутолмайман. Ҳаётда яхши яшаш, хайрли ишлар қилиш, бировлардан олқиш олиш учун кўркам ё соғлом бўлиш ҳам шарт эмаслигини ўшанда тушунганман...

Мустақиллик байрами арафасида Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамияти Амударё туман бўлими раиси Аминбой Ўрозметовнинг давлатимизнинг юксак унвонига сазовор бўлганлиги ҳақидаги хушхабарни эшитиб, ўша воқеани яна эсладим. Ҳа, кўзи ожиз бўлса-да, соғлом одамдан кам бўлмай, 12 йилдан бери шу бўлимга етакчилик қилиб, ўзи каби неча-неча одамларни Яратганнинг раво кўрганига шукур қилиб, имкон қадар яхши яшаш учун интилишга рағбатлантириб, уларга мадад бўлишга, кўнглига ёруғлик олиб киришга ҳаракат қилиб келаётган бу йигитга фақат мен эмас, кўпчилик ҳавас қилса, арзийди.

Айни кунда жамиятнинг туман бўлимида 459 нафар аъзо бор. Уларни қутлуғ кунлар, муҳим саналарда бир дастурхон атрофига тўплаб, байрамларни кўнгилли нишонлашларига, бўш вақтларини мазмунли ўтказишларига эришишни Аминбой ўз бурчи деб билади.

2014 йилда Аминбой Ўрозметовнинг саъй-ҳаракатлари ва туманимиз собиқ ҳокими Ражаббой Йўлдашев (Худо раҳмат қилсин!) ташаббуси билан қурилиб фойдаланишга топширилган замонавий бинода фаолият кўрсатаётган бўлим кутубхонаси жамият аъзоларининггина эмас, шу ҳудудда яшовчи аҳолининг ҳам севимли маскани. Кутубхонанинг жами китоб фонди 5618 та, шунинг 1632 таси Брайл алифбосидаги, 944 таси аудио, 21 таси гапирувчи, 3021 таси босма ҳарфли китоблардир. Китобхонлар сони эса 600 нафардан зиёд. Кунига ташриф буюрувчилар 20-30 нафар атрофида. Кутубхона мудири Бозорбой Ўрозметов, кутубхоначи Зуҳра Ёрмоновалар китобхонларга намунали хизмат кўрсатишади.

Бўлимда унинг елиб-югуришлари туфайли бўз тўқиш цехи фаолияти йўлга қўйилди. Бу ерда ҳозир ўрнатилган 10 та дастгоҳнинг 8 тасида бўз, брезент матолари тўқилаяпти.

– Аслида оиламизда менинг маошимга зарурат йўқ. Бироқ менинг ҳам бекор ўтиргим келмайди, болаларимга кўмакдош бўлиб ишлагим келади. Мана, биз учун Аминбой ишлашга шароит яратиб қўйибди, – дейди Норжон Човдирова.

Ҳа, Аминбой Ўрозметов ана шундай эзгу хизматлари учун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг қарорига мувофиқ мамлакатимиз мустақиллигининг 27 йиллиги арафасида “Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими” Фахрий унвони билан тақдирланди.

Бу хушхабар тарқалган кун Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамияти туман бўлими аъзолари учун байрамга айланиб кетди. Аслида ҳам кўзи ожиз, кўнгли ярим одамлар ҳаётига мазмун, қувонч олиб киришдек эзгу мақсад билан меҳнат қилаётган бу йигит ҳар қанча олқишлар-у таҳсинларга лойиқ.

Ойгул РАЖАБОВА.

Суратда: Аминбой Ўрозметов.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026