28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 10:33
Мақолалар 👁 949

КЕЛИНЛИККА НОМЗОД ҚИЗЛАР... ёхуд оила бойлик асосига қурилади...ми?

КЕЛИНЛИККА НОМЗОД ҚИЗЛАР...  ёхуд оила бойлик асосига қурилади...ми?

Муносабат

Нукусдаги олийгоҳлардан бирининг битирувчиси бўлган қиз шундай ҳикоя қилади:

–Шанба куни дарсдан чиқиб, уйимга қайтиш учун тўғри Манғитга қатнайдиган таксилар тўхташ жойига бордим. Бир машинада икки аёл семичка чақиб, гурунг қиздириб ўтиришган экан. Таксичи билан йўл ҳақини келишиб олиб, мен учинчи йўловчи бўлиб машинага чиқдим. Овқатланишга ҳам вақтимни қизғаниб йўлга чиққанимга қорним оч, қолаверса, уч пара дарс ҳам чарчатган шекилли, йўловчи аёлларнинг суҳбати ҳам ёқмай, атрофга аланглайман, қани энди тўртинчи йўловчи келақолса-ю, “қайдасан Манғит” деб йўлга тушсак. Йўқ, аксинча.... ҳамроҳларим ёнимизда одам бор-ов, деб овозини пасайтирай, демайди. Мен истасам-истамасам тинглашга мажбурман. Энди суҳбат мавзу оилавий икир-чикирлардан келин танлашга ўтди.

–Ҳей, мен сенга акамнинг ўғлига бир современний, ўқиган, ишлайдиган қиз керак, дегандим-а, эсингдан чиқмадими? Қараб юрибсанми?

–Қиз кўп. Қайғурма, - деди бамайлихотир иккинчиси. Кейин танийдиганларини бир-бир таърифлай бошлади. – Ўзимизнинг кўчамиздаги Санобарнинг синглиси ҳам яхши, қайси мактабдалигини билмайман, бироқ институтни битириб келиб, ишлаб юрибди.

–Синглиси ҳам Санобарга ўхшаб бошидан рўмолини ташламай, ўзига бир қарамаа-ай (афтидан пардоз қилмай, демоқчи) юрса, бўлмайди-да. Онамга, современний, ўзига қараб юрадиган қизлар ёқади. Ўзимизнинг оиламизга мос бўлса, дейди.

–Турсуной холамни биласан-а? Кичик қизи бу йил институтни битираяпти, ўзинг ишга жойлаштириб олавер шуни, - улар қўшилишиб кулишди.

–Ҳа, Сайёрами? Беш-олти йилча олдин кўрганим, ўзгариб кетгандир-а?

–Бир сулув қиз бўлган.

–Радикка (жияни шекилли-да), онамга айтиб кўрсам бўлар экан.

–Кейин ўзимиз ўқиган мактабдаги физкулътурачи Ҳасанбой ака эсингдами? Шунинг ҳам икки қизи бор, ёмон қизларга ўхшамайди, бироқ иккови ҳам медсестра.

Аёллар менга сен ҳам биз билан бир машинада ўтирибсан-ов, гурунгимиз оғир ботмаяптими, деган ўйни хаёлларига ҳам келтирмай, яна неча-неча қизларни санаб муҳокама қилишди, камига менинг қунишибгина ўтирганимга “бечора ей” дегандай беписанд қараб қўйишарди.

Эшитганларим (гарчи менга дахлсиз бўлса-да) жуда алам қилди. Сабаби бир неча ойлардан сўнг мен ҳам олийгоҳни битираман. Мени ҳам кимлардир олий маълумотли-ку бироқ, ночорроқ оиланинг (ахир мен тўртинчи фарзанд, тўртинчи талабаман, неча йиллардан бери ота-онамизнинг топган-тутгани бизни ўқитишга сарфланяпти) қизи-да, деб айтадиганлардай туюлди. Қолаверса, йигитларнинг тақдирини наҳотки амма, холалар, дугоналар белгиласа? Наҳот ўша аёллар айтганларидай, бошяланг, бўяниб-безанадиганлар замонавий, рўмол ўраганлар қолоқ бўлса? Наҳот одам ҳаётда жуфтини дипломига, хизмат лавозимига, мавқеига, оиласига мос (яъни бадавлат) лигига қараб танласа?

Талаба қизнинг мулоҳазалари неча кунки бот-бот эсимга тушаверади. Ижтимоий тармоқларда ўқиганим мана бу хабар эса яна ҳам “ўтиб” тушди: “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази ўтказган сўровнома натижасига кўра, оила қуриш ёшидаги йигитларнинг 57 фоизи (ярмидан кўпи!) ота-онаси бадавлат қизга уйланган йигитларнинг ҳаёти моддий қийинчиликларсиз ўтади, деб ҳисоблаши аниқланган. “Оила” маркази йигитлардаги бундай қарашлар келажакда катта оилавий муаммоларни келтириб чиқаришидан хавотирда, дейилади хабарда.

Шу ўринда бир мулоҳазани айтмоқчи эдимки, кўпчилик ота-оналар қизига куёв, ўғлига келин танлаганда, очиғи, энг аввало иқтисодий аҳволига қизиқади, номзоднинг топиш-тутишига қизиқади. Энди шундай фикр сингдирилган ёшлардан нимани кутишимиз мумкин?

Ўзим аниқ биладиган бир оила ҳақида айтсам, ишонишингиз қийинроқ бўлар. Кийим-кечак дўкони эгаси бўлган аёл ёш қайнона бўлиб юраман, деб ҳавас билан 20 ёшида ўғлини уйлантириб қўйди. Ҳамшира бўлиб ишлайдиган келин бўш вақтларида қайнонасининг савдо-сотиғига ҳам кўмаклашди, ҳовли-жойини ораста қилиб ҳам қўйди. Оилавий тадбиркорликка аралашгани боис, барчаси бозордан кеч қайтишар, кўчада овқатланишар, уйда деярли қозон қайнамасди. Келиннинг вақтлироқ уйга қайтиб бирон овқат қилай, деган таклифи қайнонанинг ғашига тега бошлабди.

Орадан йил ўтиб-ўтмай, бадавлат оила қизига иккинчи ўғлини уйлантириб қўйди. Олий маълумотли бухгалтер келиннинг тезда янги оиласида мавқеи кўтарилиб кетди. Боиси ойлиги яхши, яна кунда-кунора ота уйидан ҳаммага етгулик исиқ овқат, турли пишириқлар келиб тураркан. Берган ёқади-да, биринчи келин эса... орадан кўп ўтмай, нўноқсан, ота-онанг чиқимсиз, қилган ишинг унмайди, ойлигинг ўзингга етмайди каби ноўрин танбеҳларнинг эгасига айланди.

Тавба, дейман ҳар сафар ўша аёлга кўзим тушганида, қудангникига кўз тиккудай нима каминг бор? Совға-саломни деб бечора тўнғич келинга озор бериш – ноинсофлик эмасми? Ҳозир-ку куч-ғайратли, кексаликка етганида куни шу келинларга қараб қолади-ку! Аёлларда мол-мулкка ҳирс қўйиш нега бунчалик кучайиб бораяпти?

Манғит шаҳрининг Фаровон маҳалласида истиқомат қиладиган бир оилада ота-она (афсуски исмларини билмайман) доимий иш ўрнига эга эмас, мавсумий ишларда ишлаб ҳам уч нафар қизини бараварига олийгоҳда ўқитаяпти. Қорақалпоқ Давлат университетида бири давлат гранти асосида, иккови тўлов контракт асосида тўртинчи, учинчи, иккинчи курсларда таҳсил оладиган Ирода, Хуршида, Гўзал исмли қизларнинг ота-онасини танимасам ҳам кўнглимда доим уларга ҳавас қиламан. Ахир илмли, маънавиятли ёшлар ҳаётда ўз ўринларини топа олади, эртага элнинг корига ярайди. Бундай инсонлар кўп орамизда. Бироқ ота-онасининг мол давлатига, мансабига қараб эшик қоқадиган совчилар ҳам борки, бундай асосда бунёд этилган оилалар кўп ўтмай дарз кетаётган бўлса-да, негадир бундан керакли хулоса олмаяпмиз. Аслида энг улкан бойлигимиз соғлом, эс-ҳушли, одобли фарзандларимиз эмасми? Улардан бизга энг кераги меҳр-оқибат, кексайганда ғамхўрлик эмасми? Кўзимиз нури, белимиз мадори фарзандларимизга ҳаётда тўғри йўлни кўрсатмоғимиз лозим эмасми? Нима дедингиз?

Ойгул РАЖАБОВА, журналист.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026