25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 18:54
Жамият 👁 700

ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ МЕҲНАТИ ҚАДРЛАНАЁТГАНИ БИЗГА КУЧ-ҚУВВАТ БАҒИШЛАЙДИ

ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ МЕҲНАТИ ҚАДРЛАНАЁТГАНИ БИЗГА КУЧ-ҚУВВАТ БАҒИШЛАЙДИ

Мамлакатимизда ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси Тиббиёт ходимлари куни сифатида байрам қилинади. Бу аҳоли саломатлигини сақлаш йўлида фидойилик намуналарини кўрсатаётган юртимиздаги барча тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳурмат-эҳтиром намунаси, деб биламан.

Бутун мамлакатимизда бўлгани каби туманимизда ҳам аҳолига тиббий ёрдам кўрсатишнинг замонавий тизимини шакллантириш, тиббий хизмат сифатини яхшилаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Ўтган даврда қишлоқ врачлик пунктлари, шаҳар ва қишлоқ оилавий поликлиникаларини ташкил этиш орқали бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кўрсатиш тизими такомиллаштирилди ҳамда аҳолининг ушбу хизматлардан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилди. Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишнинг ягона марказлашган тизими яратилди, фуқароларга, жумладан, жойларда юқори технологияларга асосланган тиббий ёрдам кўрсатувчи республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари тармоғи такомиллаштирилмоқда.

Аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича қатор мақсадли миллий дастурлар амалга оширилди. Болаларнинг ирсий ва туғма касалликлар билан туғилишининг олдини олиш мақсадида скрининг марказлари ташкил этилди.

Тиббиёт тизимида амалга оширилган ислоҳотлар натижасида туманимизда ўртача умр кўриш давомийлиги 1995 йилга нисбатан 4,6 йилга ошди ва бугунги кунда 73,7 йилни ташкил этмоқда. Келгусида соҳада хусусий соғлиқни сақлаш тизими, давлат - хусусий шериклигини ва тиббий туризмни ривожлантириш каби кўламдор вазифаларни амалга ошириш бу кўрсаткич янада юксалишига замин бўлади.

“Тиббий ислоҳ қилиш” Давлат дастури асосида тиббиёт бирлашмасини ҳозирги давр талабларига мослаш учун 2018 йилда 2 млрд. 250 млн., 2019 йилда 673 млн. сўмлик таъмирлаш ишлари амалга оширилган. Жумладан, 2018 йилда Қиличбой овули ҳудудидаги 7-сонли ҚОПда 980 млн. сўмлик, Оқ олтин овули ҳудудидаги 3-сонли ҚОПда 890 млн. сўмлик, Хитой овули ҳудудидаги 6-сонли ҚОП биносида 650 млн. сўмлик капитал таъмирлаш ишлари бажарилди.

Аҳолига бирламчи тиббий санитария хизмати кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида 2020 йилда Куюк кўпир овулидаги 5-сонли ҚОП биносини 3,2 млрд. сўм бюджет маблағи ҳисобига янгидан замонавий услубда қуриш, Дўрман овули ҳудудидаги ҚОП биносини 2021 йилда 2 млрд. сўм бюджет маблағи ҳисобига капитал реконструкция қилиш, Қангли овули ҳудудидаги “Қангли” ҚВП биносини 1 млрд. сўм бюджет маблағи ҳисобига жорий таъмирлаш режалаштирилган.

Даволаш ва ташҳисни аниқлашда замонавий усуллардан ва янги тиббий асбоб-ускуналардан кенг фойдаланиш учун туман Тиббиёт бирлашмасига 2018 йилда 390 млн. сўмлик ва 2019 йилда 570 млн. сўмлик тиббий асбоб-ускуналар харид қилинди.

2019 йилнинг ўтган даврида бирлашмамиз бўйича 38 нафар врач, 34 нафар ўрта тиббиёт ходимлари малака оширдилар.

Туман Тиббиёт бирлашмаси Тез тиббий ёрдам бўлимида аҳолига бирламчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун 10 та шохобча Манғит шаҳри марказида 4 та, улардан 1 таси Реанимацион бригада орқали хизмат қилмоқда.

Болаларда юқумли касалликларнинг олдини олиш бўйича эҳтиётдан эмлаш муолажалари режа асосида ҳафтанинг белгиланган кунларида олиб борилмоқда. 2019 йилнинг 9 ойида жами 12 минг 413 нафар болалар касалликларга қарши эмланди.

Одам папиллома вирусига қарши вакцинанинг 2019 йил октябрь ойидан миллий эмлаш календарига жорий қилингани – бу келажакда аёл-қизларимизни бачадон бўйни саратони касаллигидан ҳимоя қилишга хизмат қилиши билан жуда аҳамиятлидир.

Туманда 221 нафар патронаж ҳамширалар ўз хизмат вазифалари, билими, маҳорати ва тиббий маданияти бўйича тўлиқ тайёргарликдан ўтиб, эл саломатлиги йўлида фидойилик қилмоқда. Тиббиёт бирлашмасининг 38 нафар патронаж хизмати ҳамшираларига олис қишлоқлардаги аҳоли хонадонларига қатновни амалга оширишлари учун хизмат велосипедлари берилди.

Шу ўринда айтиш керакки, патронаж ҳамширалари ёш оилалар, фертиль ёшдаги аёллар, болалар ва ўсмирлар саломатлигини ўз вақтида кузатиб бориш билан бирга ўзларига бириктирилган аҳоли хонадонларига мунтазам равишда бориб, турмуш тарзи, санитария ҳолатларини ҳам ўрганишмоқда. Хонадонларда шахсий гигиена қоидалари, овқатланиш маданияти, ҳовлидаги чиқиндиларни йиғиш ва чиқариш тартиблари бўйича суҳбатлар ўтказишмоқда. Ҳар бир уйдаги ошхона, ҳожатхона, ювиниш хоналарини тоза тутиш, уларни белгиланган тартибда сақлаш қоидаларини тушунтиришмоқда.

Кейинги йилларда мамлакатимизда тиббиёт соҳасига алоҳида эътибор қаратилиб, моддий-техник базаси мустаҳкамланмоқда, шифокорлар, ўрта тиббиёт ходимлари моддий-маънавий қўллаб-қувватланмоқда.

Бунингдек эътибор бизни яна ҳам сидқидилдан меҳнат қилишга ундайди.

Бизнинг асосий мақсадимиз туманимиз аҳолисининг соғлом яшаб, бахтиёр, фаровон турмуш кечиришларига эришишдир.

Туманимиз тиббиёт соҳаси фахрийлари ва ходимларини тиббиёт ходимлари куни билан яна бир бор табриклаб, олижаноб, шарафли ва масъулиятли ишларида омадлар тилайман.

Эндирбой АБДУЛЛАЕВ, туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи,

Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган тиббиёт ходими.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026