25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 18:52
Жамият 👁 711

ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАPИ МАPКАЗИ ЖОЙЛАPГА ЧИҚҚАН ҲОЛДА ПУЛЛИК ЭКСПPЕСС ХИЗМАТЛАP КЎPСАТМОҚДА

ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАPИ МАPКАЗИ ЖОЙЛАPГА ЧИҚҚАН ҲОЛДА ПУЛЛИК ЭКСПPЕСС ХИЗМАТЛАP КЎPСАТМОҚДА

Энди давлат хизматлари марказида фуқароларга янада кенгроқ қулайликлар яратиш мақсадида жойларга чиққан ҳолда экспресс-хизматлар кўрсатиш ёўлга қоўйилмоқда. Ушбу янги хизмат тури Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг 2019 йил 15 февралда эълон қилинган “Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада комплекс ривожлантириш чоралари ҳақида”ги Қарори асосида ва унга мувофиқ Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Низом асосида ташкил этилди.

Экспресс-хизматлар давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатларига кўра, мурожаат этувчининг манзилига чиққан ҳолда коўрсатилади.

Экспресс-хизматлардан фойдаланиш мурожаат этувчилар учун ихтиёрий ҳисобланади.

Мазкур хизмат турларига махсус бланка расмийлаштириш талаб этилмайдиган давлат хизматлари, давлат хизматларини кўрсатиш учун ҳужжатларни қабул қилиш, давлат хизматларини кўрсатиш натижасига кўра тайёрланган ҳужжатларни мурожаат этувчи кўрсатган манзилга етказиб бериш кабилар киради. Мурожаат этувчи экспресс-хизматдан барча шаклда фойдаланиши ёки улардан бирини танлаши мумкин.

Экспресс-хизматлар ногиронлиги бўлган шахслар ва бориш қийин бўлган ҳудудлар аҳолисига Ўзбекистон Pеспубликаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан белгиланган жадвалга асосан бепул кўрсатилади.

Ногиронлиги бўлган шахсларга мазкур имтиёздан фойдаланиш учун тегишли тарзда ногиронликни тасдиқловчи ҳужжатлар асос бўлади. Мурожаат якка тартибдаги ёки жамоавий мурожаат кўринишида бўлиши мумкин. Якка тартибдаги мурожаат жисмоний ёки юридик шахсннинг ўзи учун, жамоавий мурожаатда икки ёки ундан ортиқ жисмоний шахс ёки юридик шахснинг икки ёки ундан ортиқ ходимларига экспресс-хизмат кўрсатиш кўзда тутилади.

Экспресс-хизмат учун тўлов жисмоний шахслар томонидан марказ ходими, банк кассаси ва электрон тўлов тизимлари орқали, юридик шахслар томонидан пул ўтказиш йўли билан ёки корпоратив пластик карта орқали амалга оширилади.

Мурожаат этувчи экспресс-хизматни олиш учун марказга шахсан ўзи келиб, телефон, веб-сайт ёки Телеграм-бот орқали мурожаат қилишлари мумкин.

Давлат хизматларини кўрсатиш натижасига кўра, тайёрланган ҳужжатларни мурожаат этувчи кўрсатган манзилга етказиб бериш мурожаат этувчининг ихтиёрий танловига асосан тезкор ва бошқа почта хизматлари орқали ҳам амалга оширилиши мумкин.

Санжарбек Жуманиёзов,
туман Давлат хизматлари маркази бош мутахассиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026