25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 21:34
Жамият 👁 457

Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича йиғилиш ўтказилди

Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича йиғилиш ўтказилди

  Туман ҳокимлигининг кичик мажлислар залида Республика ишчи гуруҳининг оммавий учрашувлари доирасида Ўзбекистон Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Рустам Ҳотамов ёшлар иштирокида йиғилиш ўтказди. Унда  Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири Айтбай Темирханов, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари Ислом Аҳмедов, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Улуғбек Худойберганов ҳамда туманнинг фаол ёшлари, Пробация бўлими назоратидаги, уюшмаган, иш билан банд бўлмаган ёшлар  қатнашишди.

Вазир ўринбосари Рустам Ҳотамов дастлаб, сўнгги йилларда Президентимиз томонидан ёшларга қаратилаётган эътибор, яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида сўз юритди. Кўпчилик ёшлар асосан бекорчилиги, ҳуқуқий саводхонлигининг пастлиги, ўзи содир қилган ижтимоий хавфли қилмишини тўғри баҳолай олмаганликлари, ушбу ҳаракат жиноят ёки ҳуқуқбузарлик эканлигини англаб етмаганликлари оқибатида шу ишларга йўл қўйиб, жиноят содир этаётганлигини айтиб ўтди. Сўнгра, ёш авлод ўртасида ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, уларга ҳар бир жиноят ёки ҳуқуқбузарликларнинг мазмун-моҳияти нимадан иборат эканлигини тушунтириш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, ўз вақтида жиноятчиликнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Туман Ички ишлар бўлимининг хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори Дилафрўз Шарифова ҳам тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ёшлар жиноятчилигини барвақт профилактика қилиш бўйича ҳар ойда тарғибот декадалари, тушунтириш ишлари, турли лойиҳалар тизимли равишда ташкил этилаётганлигини, натижада туман ҳудудида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни камайтиришга эришилгани ҳақида маълумот берди. Шунингдек, туманда ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни турли тўгаракларга жалб этиш ҳамда тарбияси оғир, жиноят содир этишга мойиллиги бўлган ёшларнинг ҳам эзгу ғоялари, ташаббуслари билан танишиб, уларни амалга ошириш учун кўмак берилаётгани, шароитлар яратилаётгани ҳақида гапирди.  

Йиғилишда муқаддам жиноят содир этиб, туман Пробация бўлими назоратида турган 10 нафар ёшлар билан алоҳида суҳбат ўтказилди. Ҳозирги кунда уларнинг қандай ишлар билан бандлиги, яшаш шароитлари ва дуч келаётган муаммолар билан қизиқди. Уларга эндиликда фойдали меҳнат билан шуғулланиб, ўз ҳаётларини тўғри йўлга солишлари, жамият равнақига ўз ҳиссаларини қўшишлари кераклиги тушунтирилди.

Учрашув доирасидаги йиғилиш сўнгида ёшлар ҳаётидаги муаммоларга доир мурожаатларни тингланди. Иш билан банд бўлмаган ёшлардан 6 нафари бандлигини таъминлаш бўйича мурожаат қилди. Хитой овулида яшовчи Дониёр Ҳайитбоев эса ҳудуд ёшлари спорт билан шуғулланиши учун футбол майдончаси қурмоқчи эканлигини айтиб, кредит ва ер майдони ажратилиши масаласида кўмак сўради. Ёшларнинг мурожаатлар шу ернинг ўзида ўрганилиб, бу бўйича мутасадди раҳбарларга топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.

Барча учун қизиқарли ўтган тадбир давомида келажагимиз ёшлар қўлида бўлганлиги боис улар томонидан жиноят, ҳуқуқбузарлик эмас, эзгу ва бунёдкорлик ташаббуслари чиқиши кераклиги, бундай ишлар амалга оширилишини таъминлаш учун барчамиз бирдек ҳаракатда бўлмоғимиз кераклиги таъкидланди.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026