25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 21:36
Жамият 👁 590

МАМЛАКАТИМИЗДА 2020 ЙИЛДА ИЛМ-МАЪPИФАТ ЮҚОPИ ПОҒОНАГА КЎТАPИЛАДИ, ҚИЗЛАP ОЛИЙ ТАЪЛИМ ОЛИШИ УЧУН ҚЎШИМЧА ИМТИЁЗЛАP БЕPИЛАДИ

МАМЛАКАТИМИЗДА 2020 ЙИЛДА ИЛМ-МАЪPИФАТ ЮҚОPИ ПОҒОНАГА КЎТАPИЛАДИ, ҚИЗЛАP ОЛИЙ ТАЪЛИМ ОЛИШИ УЧУН ҚЎШИМЧА ИМТИЁЗЛАP БЕPИЛАДИ

Мамлакатимизда илм-фанни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор, аввало, ўқитувчилар, олим ва зиёлиларга кўрсатилаётган ҳурмат ва эҳтиромда ўз ифодасини топган, десам муболаға қилмаган бўламан. Умумтаълим мактаблари ўқитувчиларидан тортиб олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, олим ва академикларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш, уларни алоҳида ютуқлари ва хизматлари учун моддий ва маънавий рағбатлантириш бўйича қабул қилинган Президент Фармон ва Қарорлари жамиятимизда илм-фан, таълим-тарбия соҳаси фидойиларига кўрсатилаётган беқиёс катта ҳурматдир.

Мен бугун Президентимизнинг парламентга Мурожаатини тинглаб, барча соҳаларни юксак тараққий эттириш, Ўзбекистоннинг дунёнинг ривожланган давлатлари қаторидан жой олишига эришишнинг асосий калити – бу илм-маърифатни юксалтириш, билимдон, юқори салоҳиятли ёшларни тарбиялаш, ҳар бир инсон ўзини ислоҳотларнинг ҳақиқий жонкуяри сифатида намоён этишида эканлигини яна бир бор ҳис этди.
Президентимиз жон куйдириб айтаяптиларки, “илм-маърифатсиз иқтисодиёт эмас, бизга илм-маърифат билан уйғун ривожланган иқтисодиёт керак!” Айнан шундай уйғунликни таъминлаш мақсадида 2020 йилга “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб ном бердилар.

Ўз-ўзидан аёнки, йилимизга берилган номга мутаносиб равишда илм-фан ривожи учун янада дадил қадамлар қўйилади. Президентимиз ўз нутқларида илмга интилувчан, салоҳиятли ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида қўшимча имтиёзлар яратиш, грантлар ва ёшларнинг ўз қобилиятларини намоён этишлари учун яратиладиган имкониятлар, бажариладиган ишлар салмоғи янада оширилишини алоҳида эътироф этдилар.

2020 йил давомида хотин-қизларнинг кичик бизнес лойиҳалари учун 100 миллиард сўмлик кредит маблағлари ажратилиши, 1 минг 576 нафар уй-жойга муҳтож аёллар уй-жойга эга бўлишлари учун бюджет маблағлари ҳисобидан бошланғич бадал тўлаб берилиши, бундан ташқари, олий таълим олишни хоҳлаган қизларимизга алоҳида имтиёзлар берилишини эътироф этганларида, нафақат залдаги йиғилиш иштирокчилари, балки бутун мамлакатимиз аёл-қизлари чексиз қувондилар.

Назаримда, мамлакатимизда хотин-қизларга кўрсатилаётган бу каби ҳурмат ва эҳтиром, эътибор ҳеч қачон бўлмаган. Буни тан олишимиз керак. Агар йилимизнинг ўзига хос номланишидан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга ошириладиган жамики эзгу ишларда ҳам аёл-қизларимиз пешқадам бўладилар. Бунга асло шак-шубҳа йўқ. Чунки илм-фан, таълим тизими, молия ва иқтисодиёт соҳаси фидойиларининг энг жонкуярлари, элим, юртим деган забардаст ходимлари, олим-у фузалолари орасида аёл-қизлар жуда кўпчиликни ташкил қилади.

Президентимиз ўз нутқларида барча соҳаларда коррупцияни таг-томири билан йўқотиш ҳақида алоҳида тўхталдилар. Чунки жамият тараққиётига монъелик қилаётган энг катта иллат – бу таниш-билишчилик, ошна-оғайнигарчилик, бошлиқнинг боласи – бошлиқ, деҳқоннинг боласи – деҳқон бўлиши керак, деган ўта саёз, тўғрироғи, ўта ёмон тушунчадир. Гарчи, биз жамиятни ана шу иллатдан тозаламас эканмиз, Президентимиз ўз Мурожаатномаларида илгари сураётган ташаббусларни амалга оширишимиз, таҳлилий кўрсаткичларга эришишимиз мураккаблигича қолаверади. Президентимизнинг  ҳар қандай коррупцион кўринишга муросасизлик билан билдирган фикрлари халқимиз дилидаги фикрларга ҳамоҳанг бўлди.

2020 йилда 6 ёшли болаларни бир йиллик таълим билан қамраб олиш учун 130 миллиард сўм маблағ ажратилиши ҳақидаги сўзлари ҳам давлатимиз раҳбарининг  узоқ келажакни кўзлаб қилаётган саъй-ҳаракатларининг ёрқин ифодасидир. Чунки бунда 6 ёшли болада нафақат илм эгаллашга кўникма ҳосил қилинади, балки бола илмга интилиши жараёнида ҳаётга ҳам тайёрлаб борилади.

Президентимизнинг парламентга Мурожаатномасини орзиқиб кутган эдим. Мен ушбу Мурожаатноманинг ҳар бир сатридан халқимиз ҳаётига чуқур маъно ва мазмун бахш этувчи маънолар, моҳиятлар топдим. “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да бу маънолар, моҳиятлар – ҳаётимизга чуқур мазмун бахш этади.

Pобия ЙЎЛДОШЕВА, Қорақалпоғистон Pеспубликасида хизмат кўрсатган журналист.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026