21.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.11.2026, 19:47
Жамият 👁 714

ҚИНҒИР ИШНИНГ ҚИЙИҒИ ЧИҚДИ, 40 КУНГА ҲАМ ЕТМАДИ

ҚИНҒИР ИШНИНГ ҚИЙИҒИ ЧИҚДИ, 40 КУНГА ҲАМ ЕТМАДИ

Халқимизда асрлар синовидан ўтган бир ибора бор: “қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилдан сўнг ҳам чиқади”, - дейдилар. Лекин Алпомишдай куч-қувватга тўлган Ҳайитбой (исм-шарифи ўзгартирилди) Мадраимовнинг қилган ўғирлик жинояти қирқ йил эмас, қирқ кунга ҳам етмай фош бўлганини ҳисобга олсак, ҳар қандай қинғир иш жазосиз ҳам қолмайди.

Барчаси Чимбой туманида яшовчи тадбиркор С.Тнинг омборхонасида содир этилган ўғирлик юзасидан Чимбой туман ИИБга келиб тушган аризаси бўйича тергов-суриштирув ишларидан бошланди. С.Тга тегишли бўлган 1 дона 11 КВТ қувватга эга ва 7 дона 1,5 КВТ қувватга эга электродвигателлар, 1 дона болгарка ускунаси ҳамда хўжалик буюмлари бир кечада ўғирлаб кетилди. Тезкор суриштирув ишлари олиб борилишига қарамай, жиноят иши очилмагач, ушбу жиноят иши ЎзЖПКнинг тегишли моддаларига кўра, ҳаракатдан тўхтатилди. Аммо...

Халқимизда яна бир ибратли мақол бор: “Кўр кўрни қоронғида топади” – дейдилар. ҳақиқатан шундай бўлди. Аввалги қинғир иши ошкор бўлмаганидан “руҳланган” Ҳайитбой Мадраимов белини оғритмай, жонини қийнамай яшашнинг ҳадисини олганидан яна бир қинғир қадам қўйди. Бу гал унга Нукус шаҳрида истиқомат қилувчи ўзи билан тенгдош Жўллибой Пиримматов (исм-шарифи ўзгартирилди) исмли шахс ҳамроҳ бўлди. Икковлон биргалашиб Қораўзак туманида яшовчи тадбиркор К.А.нинг темирчилик устахонасидан бир дона электродвигатель ва бир дона болгарка ускунасини ўғирлашди. Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида ўғрилар узоққа боришмади. Ўғирлик ашёвий далиллар билан қўлга тушган шериклар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг тегишли моддалари тартибида ушланиб, жиноий жавобгарликка тортилдилар.

Бири Амударё туманининг овулларидан бирида, бири эса Нукус шаҳри маҳаллаларидан бирида ҳисобда турувчи бу шахсларни бирлаштирган “қинғир ишнинг қийиғи чиқди”гина эмас, улар ўз қилган жиноятлари бўйича айбланувчи сифатида ишга жалб этилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.
Айни пайтда мазкур жиноят иши бўйича тегишли тезкор тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шуни айтадилар-да, “бузоқнинг югургани сомонхонагача”, - деб.

Орифжон Қосимов, ИИБ ХПБ катта инспектори.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
«INFOLIB ÖZBEKISTON–2026» ахборот-кутубхона ҳафталигига старт берилди ▶ «INFOLIB ÖZBEKISTON–2026» ахборот-кутубхона ҳафталигига старт берилди 20.11.2026 Эскирган боғлар ўрнида интенсив боғлар барпо этилади ▶ Эскирган боғлар ўрнида интенсив боғлар барпо этилади 20.11.2026 Сув тармоқларига ноқонуний уланишлар бўйича назорат тадбирлари ўтказилмоқда ▶ Сув тармоқларига ноқонуний уланишлар бўйича назорат тадбирлари ўтказилмоқда 18.11.2026 БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ ▶ БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ 16.11.2026 «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди ▶ «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди 16.11.2026 Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди ▶ Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди 13.11.2026 Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди ▶ Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди 13.11.2026 Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026