26.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
26.09.2026, 00:33
Жамият 👁 280

Хўжайли туманидаги 10-сонли мактабда “Ассалом, математика!” тадбири ўтказилди

Хўжайли туманидаги 10-сонли мактабда “Ассалом, математика!” тадбири ўтказилди

Мамлакатимиздаги умумий ўрта таълим мактабларида  ўқитувчиларнинг янги педагогик технологияларни дарс жараёнига татбиқ эта олиш кўникмасини ошириш, дарсларда интерфаол, ноанъанавий услубларни қўллаш орқали ўқувчиларнинг  машғулотларга қизиқишларини оширишига эришиш мақсадида  ўқув йилининг ҳар бир ойи маълум фан ойликлари сифатида белгиланган.

Февраль – математика ва информатика фанлари ойлиги бўлганлиги муносабати билан барча мактабларда мазкур фанларни  чуқур ўргатишга, ўқувчиларнинг олган билимларини мустаҳкамлашга оид  кўпгина тадбирлар бўлиб ўтмоқда.  Ойлик доирасида   Хўжайли туманидаги Жангабой Жиянбоев раҳбарлик қилаётган 10-сонли мактабда ҳам мазкур фанлар юзасидан очиқ дарслар, маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди. Аввало ойликни ўтказиш юзасидан мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари Абубакир Абдисаломов, маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Ўмирбой  Баватдинов, метод бирлашма раиси Муяссар Сапарова ва фан ўқитувчилари иштирокида ойлик доирасида қилиниши лозим  бўлган  ишлар белгиланиб, вазифалар ўзаро тақсимланди. Шунга мувофиқ математика фани ўқитувчиси Муяссар Сапарова 8-синфда “Виет теоремаси” , Сарвиноз Хўжаберганова 6-синфда “Сонларни айириш”, Тиловберган Жумамуродов  10-синфда “Энг оддий тригонометрик тенгламалар” мавзуларида, информатика фанидан Элмурод Тажимуродов 10-синфда , Қувондиқ Тлеубергенов 9-синфда очиқ дарсларни интерфаол усуллардан фойдаланган ҳолда қизиқарли қилиб ўтдилар.

Ойлик доирасидаги амалга оширилган ишларнинг якуний ҳисоботи тариқасида  22 февраль куни ўтказилган “Ассалом математика” деб номланган  кечага  мактаб ўқитувчилари, ўқувчиларидан ташқари, уларнинг ота-оналари ҳам ташриф буюрдилар.  Кечани мактаб директори Жангабой Жиянбоев очиб,  математика фанини  ўрганишнинг аҳамияти ҳақида маъруза қилди ва бу борада мактабда амалга оширилаётган ишларга алоҳида тўхталди.

Кечани олиб борган бошловчи қизлар математика фанига оид  шеърлар, улуғ алломаларнинг пурмаъно сўзларидан иқтибослар келтириб, ана шундай  аҳамиятли фанларни ўқувчиларга ҳормай-толмай ўргатиб келаётган, ўқувчиларнинг фан асосларини пухта эгаллашларида  фидойилик қилаётган фан ўқитувчиларига  сўз бердилар. Маърузалардан сўнг,  рақамлар ҳақида 5-синф ўқувчилари иштирокида  шеърлар ижро қилинди.  6-синф ўқувчиларининг рақслари барчага бирдай завқ бағишлади.

       Қунт билан ўрганинг , бу буюк фанни
       Шон-шуҳратга ўранг, она Ватанни.
       Донолар доноси бўлса, гар ким –
       Фанга бағишласин, жон бирла танни.

Ушбу чорловдан сўнг,  мазкур фан аҳамияти акс эттирилган саҳна кўриниши намойиш этилди. 2-синф ўқувчилари ижросидаги рақс барчага улкан таассуротлар бахш этди.  8-синф ўқувчиси Сарвиноз Шарибоева ижро этган  рақс  ҳам жуда жозибали чиқди.

Тадбир мактаб ўқувчиларининг нафақат фан асосларини пухта ўзлаштираётганини, балки, уларнинг иқтидорларини ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилаётганини яққол кўрсатди.

Математика барча фанлар калити эканлиги барчага бирдай аён. Ҳаётимизнинг бирон соҳасини ҳисоб-китобсиз  ривожлантиришни тасаввур эта олмаймиз. Бугунги тезкор ва ахборот коммуникация технологиялари  даврида мазкур фан аҳамияти яна ҳам юқори босқичга кўтарилмоқда. Ҳаётимиздаги ўзгаришлар  ҳаммамиздан ҳар бир ишимизнинг  ҳисоб-китобини юрита олиш имкониятига эга бўлишни тақозо этмоқда.  Шу маънода олиб қарайдиган бўлсак, Хўжайли туманидаги 10-сонли мактабда бу борада олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар эътиборга лойиқдир. Уларнинг келгуси фаолиятларига ҳам муваффақиятлар ёр бўлишини тилаб қоламиз.

Ойгул PАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026