25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 23:33
Жамият 👁 273

БОЛАЖОНЛАР ЮРТИМИЗНИНГ УЛУҒ СИЙМОЛАРИГА ЭҲТИРОМ КЎРСАТИШДИ

БОЛАЖОНЛАР ЮРТИМИЗНИНГ УЛУҒ СИЙМОЛАРИГА ЭҲТИРОМ КЎРСАТИШДИ

Мамлакатимизда ўсиб келаётган ёш авлодни маънавий-ахлоқий ва интеллектуал ривожлантириш энг муҳим вазифалардан саналади. Мактабгача таълим ташкилотларида шу боисдан болаларнинг она Ватан ва атроф-олам, буюк сиймолар, байрамлар, машҳур саркардалар ҳақидаги билимларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилади.

Манғит шаҳрида жойлашган 7-сонли мактабгача таълим ташкилотида болажонларнинг яйраб-қувнаб, ўсиб-улғайишлари учун барча шароитлар яратилмоқда. Овқатланиш, дам олиш, таълим олиш учун алоҳида хоналар мавжуд бўлиб, уларнинг  ташкилотдаги вақтлари мазмунли ва мақсадли ўтиши учун эътибор қаратилмоқда.

Ҳозирги замонавий илм-фан болаларга боғча ёшидан  илм-маърифат ўргатиш, илм олишга рағбатлантириш, бунинг учун таъсирчан воситалардан фойдаланиш лозимлигини уқтирмоқда.

Мазкур мактабгача таълим ташкилотида ҳам бу борада талай ишлар олиб борилаяпти.

Шу йилнинг 24 февралида ташкилот қисқа гуруҳи тарбиячиси Гўзал Йўлдошеванинг “Ўзбекистоннинг буюк сиймолари” мавзусидаги намунали очиқ дарси ўтказилди. Тадбирда туман Мактабгача таълим бўлими масъуллари, туманимиздаги мактабгача таълим ташкилотлари қисқа гуруҳлари тарбиячилари ҳам иштирок этдилар.
Ташкилот тарбиячиси Гўзал Йўлдошева намунали очиқ дарсида аввало мазкур дарсни ташкил этишдан кўзланган мақсадлар ҳақида батафсил тушунча берди ва тарбияланувчиларни 5 та гуруҳга ажратди.


Дарс мақсадига мувофиқ болажонларга диёримиздан етишиб чиққан улуғ аллома боболаримиз Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва илмий, адабий мероси ҳақида болаларга тушунарли тилда баён қилиб берди. Болажонларни  уларга муносиб ворислар бўлиб етишишга, бунинг учун келгусида мактабда илм асосларини пухта эгалламоғи лозимлигини айтди ва одобли, оиласига, юртига меҳрли бўлиб вояга етишга чақирди.

Дарс мавзусига мос безатилган улкан хонада  миллий кийимлар кийиб, пешонасига дуррачалар боғлаб олган жажжи ўғил-қизлар бешта гуруҳга бўлиниб, ҳар бир гуруҳ аъзолари ўз иқтидорларини намойиш этдилар.

Болажонларнинг ўзига хос ширин тилда Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодидан тарбиячи кўмагида ёд олган ғазаллар, рубоийларни ижро этиши барчага завқ бағишлади. Шунингдек, бу икки улуғ шоир ҳаётига оид, асарларига оид саҳна кўринишларини маҳорат билан ижро этишлари чиндан-да олқишларга сазовор бўлди.

Руҳшунослар таъкидлашича, аслида қобилиятсиз боланинг ўзи бўлмас, фақат ушбу яширин қобилиятни англаб, боланинг намоён этишига шароит яратиш зарур экан. Ушбу намунавий очиқ дарсни кўрган киши бунга қайта-қайта иқрор бўлиши тайин.

Туманимиздаги мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинмаган, келгуси ўқиш йилида мактабларнинг  1-синфларига қадам қўядиган ўғил-қизлар учун мактабгача таълим ташкилотларида ташкил этилган қисқа гуруҳлар уларни мактаб таълимига сифатли тайёрлаётгани қувонарли ҳолдир.

Илк бошланғич таълим олиб, ҳарфларни, сонларни ўқиш-ёзишни ўрганаётган болалар мактаб таълимини ҳеч қийналмай ўзлаштириб кета оладилар. Юқоридагидек тадбирлар эса уларнинг тафаккури яна ҳам кенгайишига хизмат қилади. Шунингдек, тарбиячиларнинг ҳам шахсий тажрибасини ривожлантириш ва ҳамкасблари билан ўзаро бирдамликни йулга қўйишда муҳим аҳамият касб этади.

О.РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026