25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 22:15
Жамият 👁 298

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати туманимиз аҳолиси билан учрашди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати туманимиз аҳолиси билан учрашди

Мамлакатимизда халқ вакиллари бўлган депутатлар ҳудудлардаги аҳолининг муаммоларини ўрганиб, ҳал қилишга астойдил бел боғлашган. Шу мақсадда улар аҳоли билан учрашувлар ташкил қилишиб, инсонларни қийнаётган муаммо ҳамда масалаларни ўрганишмоқда.

Тумандаги 21-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида 1-Нукус сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланган Руслан Джумамуродов ҳудуддаги аҳоли билан учрашди.

Учрашувда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Руслан Джумамуродов, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Янгибай Ешмуродов, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Адилбой Юсупов, ЎзМТДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши етакчи мутахассиси Мажит Мурзамбетов, ЎзМТДП туман Кенгаши етакчи мутахассиси Юлдуз Ўринбоева, ҳудуддаги Дарё бўйи, Беш том маҳаллалари, Қипчоқ овули ҳамда Қипчоқ шаҳарча фуқаролар йиғини ходимлари, маҳалла аҳолиси иштирок этдилар.

Учрашув давомида йиғилганларга Президентимизнинг 2020 йил 24 январь кунги Олий Мажлисга мурожаатномасининг, Қонунчилик палатасида охирги икки ойда қабул қилинган қонунларнинг мазмун-моҳияти хусусида сўз юритилди. Хусусан, тўй-ҳашамларни ихчамлаштириш бўйича низомни бузганлик учун жавобгарлик белгиланаётгани, Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисидаги қонунчиликка ҳамда дори воситаларининг ноқонуний айланишининг олдини олиш борасида қонунчиликка киритилаётган ўзгаришлар, геодезия тўғрисидаги қонунлар тўғрисида сўз юритилди. Бундан ташқари, маҳалла тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумотлар берилди.

Таъкидланганидек, демократик жамият қуриш жараёнида қонун устуворлиги, қонунга итоаткорлик масалалари муҳим аҳамият касб этади. Қаерда қонунлар устувор аҳамият касб этса, фуқаролар қонунга итоаткор муносабатда бўлишса, ўша ерда шахс ҳуқуқ ва эркинликлари таъминланади, жамият тараққиётга юз тутади.

Қонунлар устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқий билимини ошириш мақсадида ташкил қилинган мазкур учрашув мобайнида маҳалла аҳолисини қийнаб келаётган масалалар ҳамда муаммолар ҳам тингланди. Жумладан, маҳалла ҳудудидаги аҳолининг тоза ичимлик сувига эҳтиёжи борлиги, маҳаллада чиқинди ташлаш жойи йўқлиги, ички йўлларни таъмирлаш ҳамда ҳудудга мактабгача таълим ташкилоти зарурлиги, мини футбол майдончаси қуриш, тадбиркорликни йўлга қўйиш учун кредит олиш масалалари юзасидан мурожаатлар қилинди.

Қолаверса, Беш том маҳалласида яшовчи фуқаролар Қипчоқ овулида жойлашган 1-сонли ҚОПга йўл узоқлиги сабабли ҳудудда тиббиёт маскани ташкил қилиш масаласида, 11-, 66-, 65-сонли мактабларда спорт зал йўқлиги сабабли янги спорт зали қуриш ҳамда керакли инвентарлар билан таъминлаш масаласида хонадонларга янги трансформатор кераклиги хусусида ҳам мурожаат қилдилар. Мазкур муаммоларнинг баъзилари шу ернинг ўзида ҳал қилинди, қолган масалаларни эса аҳоли фойдасига ижобий ҳал қилиш учун тегишли мутасаддилар билан келишилди.

Депутатлар билан ўтказилган учрашув аҳолига жуда манзур бўлди.

Чарос Арслонова,

туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026