25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 22:15
Жамият 👁 485

PISA тадқиқотлари дастури асосида халқаро тажрибаларни ўрганишга бағишланган семинар-тренинг ўтказилди

PISA тадқиқотлари дастури асосида халқаро тажрибаларни ўрганишга бағишланган семинар-тренинг ўтказилди

“Таълим сифатини баҳолаш PISA тадқиқотлари дастури асосида халқаро тажрибалар” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди. Ушбу семинар-тренингда таълим сифатини баҳолаш PISA тадқиқотлари дастури асосида халқаро тажрибаларни ўқиш саводхонлиги бўйича методик тавсиялар берилди.

10 март куни тумандаги 40-сонли мактабда ўтказилган мазкур семинар-тренингда туманимиз умумтаълим мактабларининг она тили ва адабиёти фани ўқитувчилари иштирок қилдилар. Уларга PISA тадқиқотлари дастури асосида халқаро тажрибаларда ўқиш саводхонлиги бўйича топшириқлар устида ишлашда ўқитувчиларда қандай кўникма ва малакалар шаклланиши зарурлиги ҳақида тавсиялар берилди. Берилган методик тавсиялар орқали ўқувчиларда ушбу кўникма ва малакалар шаклланиши юзасидан фикр алмашилди.

Бу бўйича ўқитувчилар билан иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (Organisation for economic cooperation and development - OECD) томонидан ўтказиладиган PISA (Program for international student assessment) тадқиқоти доирасида фойдаланилган материаллар асосида назарий ва амалий машғулотлар ташкил қилинди.

Ўқитувчилар амалий машғулотларда PISA тадқиқотлари дастури асосида халқаро тажрибаларда ўқиш саводхонлиги бўйича “Сиз тишингизни қандай тозалайсиз?” ва “Қон топшириш” мавзуларида топшириқларни бажардилар. Топшириқларни бажариш жараёнида PISA халқаро тадқиқотининг мазмун-моҳияти, унинг ўқиш саводхонлигини баҳолаш йўналишига оид асосий тушунчаларнинг таърифи, топшириқлар, уларнинг тавсифи ва ечиш бўйича методик тавсиялар олдилар.

Семинар-тренингда тажрибали ўқитувчилар матнда берилган кичик маънони ҳам илғашга ҳаракат қилдилар. Улар матн шакл ва мазмуни хусусида мулоҳаза юрита олдилар ва маълумот аниқлиги, унинг сифатини танқидий баҳоладилар. Тажрибали ўқитувчилар матндаги маълумотнинг ишончлилиги ва сифатини, яъни маълумот яроқли, янги, тўғри ва бир ёқлама эмаслигини аниқлай олдилар. Баҳолаш жараёни баъзан ўқитувчидан маълумот манбасини аниқлаш ва баҳолашни талаб этади, жумладан, муаллиф тажрибалими, яхши маълумотга эга ёки объективми ва ҳоказо.

Амалий машғулот давомида шакл ва мазмун борасида эса тажрибали ўқитувчилар матн ёзилишининг услуби ва сифатига эътибор қаратишни ўрганишди. Бу бўйича ўтказилган амалий машғулотларда муаллифнинг фикри ва мақсадини қандай ифодалаганини, матн ёзилишининг шакли ва мазмун ўртасидаги алоқадорликни баҳолай олди.

Мулоҳаза юритиш ўқитувчининг матндан ташқари фикри, муносабати ва билими билан матнда келтирилган маълумот ва кишининг шахсий тажрибаси, фикрлаш доирасидан келиб чиқиб берилган маълумотни боғлаб ўрганишини ифодалайди. Мулоҳаза юритишда ўқитувчидан ўзининг тажриба ёки билимини ва турли фаразларини таққослаб, қиёслаши талаб этилади. Ўқитувчилар машғулотлар давомида бунинг уддасидан чиқишди.

Баҳолаш ва мулоҳазакорлик, шубҳасиз, ўқиш саводхонлигининг бир қисми, аммо уларнинг салмоғи бугунги кунда ўқувчи дуч келадиган маълумотлар хилма-хиллиги ва уларнинг миқдори билан ўсиб бормоқда.

Шу сабабли ўқувчилар кўп қисмли ва қарама-қарши фикрли матнларга дуч келганда улардаги тафовутларни аниқлаш усулларидан хабардор бўлишлари лозим. Одатда, тафовутлар билан ишлаш ўқувчидан ўзининг ишончли манбаларига асосланиб, қарама-қарши фикрларни аниқлаши ва уларнинг ишончлилигини баҳолашини талаб этади. Ушбу кўникмалар замонавий ўқишнинг кўп қисмини ўз ичига олгани сабабли, 15 ёшли болалар хилма-хил матнларни умумлаштириш, таққослаш, тушуниш каби қийинчиликларга нечоғлиқ тайёр эканликларини аниқлаш муҳим масала ҳисобланади.

Семинар-тренинг давомидаги амалий машғулотларда умумтаълим мактаби она тили ва адабиёти фани ўқитувчилари ўз дарс жараёнида PISA халқаро тадқиқотининг мазмун-моҳияти, унинг ўқиш саводхонлигини баҳолаш йўналишига оид асосий тушунчаларни ўқувчиларимизда шакллантиришга қаратилган методлар, усулларни ўргандилар.


Равшан ХОЛМУРОДОВ , туман ХТБ таълим сифати мониторинги Бош инспектор-методисти.

       Нодира  РАЖАБОВА, 40-сонли таянч мактаби она тили ва адабиёт фани тренер-ўқитувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026