25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 20:50
Жамият 👁 817

Туманда карантин қоидаларига амал қилиниши бўйича назорат ўтказилмоқда

Туманда карантин қоидаларига амал қилиниши бўйича назорат ўтказилмоқда

Мамлакатимизда коронавирус пандемияси сабабли жорий қилинган карантин даврида қатъий чекловлар, чора-тадбирлар ўрнатилди. Қатъий карантин ўрнатилган дастлабки кунларда оммавий ахборот воситалари, интернет тармоқлари орқали аҳолига батафсил тушунчалар берилди. Шу баробарида бундай шароитда карантинга олинган, оғир аҳволга тушиб қолган ва эҳтиёжманд оилаларнинг оғирини енгил қилишга кўплаб саховатпеша тадбиркорлар, масъул мутасаддилар жиддий эътибор қаратишди.
Ҳозирги синовли кунларда савоб амаллар қилиниши қаторида, афсуски, юртимизда жорий қилинган карантин қоидаларини бузаётганлар, карантин тартибига амал қилмаётганлар ҳам учраб турибди. Aлбатта, бундай ҳолатлар учун қатъий жавобгарлик белгиланган бўлиб, шунга мувофиқ тартибни бузган фуқароларга нисбатан жазо чоралари қўлланила бошлади.

Коронавирус панемиясига қарши курашиш кетаётган айни даврда белгиланган карантин қоидалари бузилишининг олдини олиш мақсадида туман Ички ишлар бўлими, йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи, туман Давлат солиқ идораси ҳамда Ўзбекистон Pеспубликаси Миллий гвардияси Қорақалпоғистон Pеспубликаси Қўриқлаш бошқармасига қарашли 1-Алоҳида отряди  мунтазам равишда аҳоли ўртасида карантин қоидаларига амал қилинишига доир тарғибот ишларини амалга ошириб келмоқдалар. Тарғибот тадбирларида фуқароларга карантин тартибларига амал қилиш зарурлиги, карантин қоидаларини бузганлик учун белгиланган жавобгарлик тартиби тушунтирилиб, бу каби ҳолатларни юзага келтираётган фуқароларга огоҳлантиришлар берилмоқда.
Шу ўринда айтиш жоизки, Ўзбекистонга коронавирус кириб келиши муносабати билан карантин қоидаларини менсимаслик ёки уни бузганлик учун кўриладиган чоралар қатъийлаштирилди. Давлатимизда “Эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузганда жавобгарлик кучайиши тўғрисида” қонун жорий этилди. Қонунга кўра карантин қоидаларини бузганлик учун жазо кучайтирилди ва жарималар миқдори бир неча баробарга оширилди.

Шунингдек, фуқароларнинг содир этган хатти-ҳаракати натижасида келиб чиққан ва келиб чиқиши мумкин бўлган оқибатларнинг оғирлигига қараб, қонунчиликда бундай қилмишлар учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари белгиланди.

Хусусан, агар шахснинг карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида ваколатли органнинг махсус талабларига зид равишда жамоат жойларида ниқобсиз юрганлиги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача миқдорда жарима (1 млн. 115 минг сўм) солишга сабаб бўлади. Инобатга олиш керакки, фуқароларнинг тиббиёт ниқобларидан фойдаланиш қоидаларига риоя қилмаслиги ҳам мазкур нормага асосан жавобгарликни келтириб чиқаради.

Туманимизда олиб борилаётган тарғибот тадбирларида инсонлар жамоат жойларида ниқобсиз юрмасликка, ёш болаларни кўчага олиб чиқмасликка, зарурат бўлмаганда кўчага чиқмасликка, гавжумлашмасликка чақирилмоқда.

Aчинарлиси шуки, туманимизда карантин қоидалари ва санитария чекловларига риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан, ҳамон қоидабузарлик ҳолатлари кузатилмоқда.

Бундай ҳолатларни бартараф қилиш ва олдини олиш юзасидан амалга оширилаётган тарғибот тадбирлари давомида кўчада, бозор ҳудудида ниқобсиз юрган, автоуловларда одамлар ташиётган, карантин қоидаларини бузиб, ўзбошимчалик билан дўконларини очиб, савдо қилаётган фуқароларга огоҳлантиришлар берилди. Тадбиркорлар томонидан ишлатилаётган обьектлар вақтинчалик ёпиб қўйилди.

Шу ўринда маълумот тариқасида айтиш жоизки, карантин тадбирлари эълон қилинган вақтдан бугунги кунга қадар республикамиз бўйича карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами – 22 286 та ҳолат аниқланган. Шундан вилоятлар кесимида Қорақалпоғистон Республикасига тегишли қоидабузарликлар 784 та ҳолатни ташкил қилади.

Коронавирус тарқалишининг олдини олишнинг энг муҳим шарти карантин қоидаларига қатъий ва истисноларсиз риоя этишдир. Азиз юртдошлар, барча белгиланган қоида ва чекловларга тартибли равишда амал қилиниб, тегишли ташкилотлар талаблари қатъий бажарилсагина, бутун дунёда тарқалаётган ушбу вирусга қарши биргаликдаги, ҳамжиҳатликдаги курашимиз самара беради. Барчангизни шунга чақирамиз.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026