25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 20:50
Жамият 👁 376

ЭКОЛОГИК ПАPТИЯ ДЕПУТАТЛАPИ ХАЙPИЯ ТАДБИPЛАPИНИ ЎТКАЗИШДИ

ЭКОЛОГИК ПАPТИЯ ДЕПУТАТЛАPИ ХАЙPИЯ ТАДБИPЛАPИНИ ЎТКАЗИШДИ

Жамият ҳаётида рўй бераётган воқеа-ҳодисаларга бефарқлик – нафақат ўша жамият учун, балки зиёлилар учун ҳам маънавий ҳалокатдир. Аллоҳга беадад шукурлар бўлсинки, бизнинг жамиятимизда бундай иллатга мойиллик бармоқ билан санарли. Буни айни пайтдаги коронавирус пандемиясига қарши кураш жараёнидан ҳам яққол англаш мумкин. Кимдир ўзи ва оила аъзолари, қолаверса, маҳалладошлари соғлигига бефарқлик қилиб, касаллик хавфини оширувчи ҳолатларга йўл қўйиб, карантин қоидаларига риоя қилмаётган бўлса, кимдир элим, юртим, деб ўзини аямай фидойилик қилмоқда. Юзлаб, минглаб саховатпеша инсонлар, тадбиркорлар, зиёлилар ва депутатлар халқнинг оғирини енгил, мушкулини осон қилиш учун масъуллик туйғуси билан беором яшамоқдалар.
Бутун мамлакатимизда бўлгани каби туманимизда ҳам коронавирус пандемияси кириб келиши ва тарқалашининг олдини олишга қарши кураш шароитида халқимизни қўллаб-қувватлаш, уларнинг мушкулларини осон қилиш мақсадида олиб борилаётган хайрия тадбирлари кун сайин ошиб бораётганидан далолатки, ҳар қандай вазиятда ҳамиша бирдам ва аҳил халқимиз бу синовни ўз собит ҳаракатлари, меҳр-у оқибати билан енгиб ўтадилар.
Хайрия тадбирларида сиёсий партиялар вакиллари ҳам фаол иштирок этишмоқда. Айниқса, экология партиясидан сайланган халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари бу борада фаоллик кўрсатишмоқда. Экология партияси туман Кенгаши раиси Саъдулла Содиқов раҳбарлигида тузилган тарғибот гуруҳи аъзолари деярли ҳар куни халқ орасига  кириб бориб, олис овул ва маҳаллаларда истиқомат қилувчи аҳолига коронавирус пандемиясидан сақланиш, вирус юқтириб олмаслик учун шахсий гигиена қоидаларига амал қилиш, бунда уйда қолиб, оила аъзолари даврасида бўлиш ўта муҳим аҳамият касб этиши хусусида тушунчалар беришмоқда. Бу борада 29-Қангли сайлов округидан Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Қангли қишлоқ врачлик пункти мудираси Замира Сапарова томонидан олиб борилаётган ташвиқот тадбирлари эътиборга муносиб. З.Сапарова ҳар бир фуқаронинг тиббий ниқоблардан фойдаланиш маданияти, тиббий маданияти юзасидан зарур тушунча ва тавсиялар бериб бормоқда.


Экология партияси аъзоси, 11-Ўрта қалъа сайлов округидан халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Ҳамро Хўжаев эса Ўрта қалъа овулидаги 20 та кам таъминланган оилаларнинг ҳар бирига 193000 сўмлик озиқ-овқат маҳсулотларини хайр-эҳсон сифатида ўз ҳисобидан етказиб берди.
Экология партияси туман Кенгаши раиси 7-Ойбек сайлов округидан халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Саъдулла Содиқов Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси қўмитаси раиси Маҳмуд Норбоев билан биргаликда Манғит шаҳрининг Навоий номли маҳалласидан 5 та, Ойбек номли маҳалласидан 5 та оилага 1 млн. 446 минг сўмлик кундалик озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бердилар.


Албатта, бугунгидай мураккаб вазиятда уйларида қолиб, синовли дамларни бошидан кечираётган юртдошларимизни қўллаб-қувватлаш, камхарж оилаларга ёрдам кўрсатиш, уларнинг кўнгилларини кўтариш, хайр-у эҳсонлар қилиш ҳам юксак инсонийлик сифатларидандир. Синовли кунларда бирдам бўлиш, қалбан ҳамжиҳатликда яшаш, уйда қолиб, коронавирусдек офатга қарши қалқон бўлаётган фидойи инсонларни қўллаб-қувватлаш ҳар биримизнинг бурчимиздир. Ана шу бурчга содиқ бўлсак, албатта, биз барча синовларни дадил енгиб ўтамиз.
Азиз юртдошлар, Сиз уйда қолинг, оила даврасида хотиржам бўлинг. Сиз-у биз учун ишда бўлган ҳар бир фидойига мададкор бўлинг!

Pобия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026