25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 18:14
Жамият 👁 391

АМУДАРЁЛИК ШИЖОАТЛИ ЁШЛАР

АМУДАРЁЛИК ШИЖОАТЛИ ЁШЛАР

Мамлакатимизда ёшларга кўрсатилаётган эътибор ва рағбат уларни янги-янги ғоялар билан яшашга руҳлантирмоқда. Айни пайтда давлат ва жамият бошқарувида, шунингдек, бизнесни тараққий эттиришда, умуман олганда, барча соҳа ривожида салоҳиятли ёшлар муҳим ўрин тутади. Янгидан-янги ташаббус ва ғояларни ҳаётга татбиқ этишда, замонавий иш услубларини жорий қилишда жамият учун “янги қон” вазифасини ўтовчи ана шу қатламнинг нуқтаи назари ва олиб бораётган саъй-ҳаракатлари алоҳида аҳамият касб этади. Шу боис, мамлакатимизда замонавий билим ва кўникмаларга эга, мамлакатнинг муносиб келажаги учун жавобгарликни ўз зиммасига ола биладиган, интилувчан ёшларни тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
2018 йил 27 июнь санасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони билан “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастурининг тасдиқланиши юртимиз ёшлари ҳаётида янги саҳифа очди. Ушбу ҳужжат билан ёшларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш, уларнинг истиқболли ғоялари ва лойиҳаларини рўёбга чиқаришларида кўмаклашиш, шу асосда ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммоларни бартараф этиш, пировардида ёшлар бандлигини таъминлаш устувор вазифа қилиб белгиланди. Албатта, Давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш борасидаги амалий ишларнинг катта-катта мақсади бор, лекин уларни амалга оширишда иккиланиб, қийинчиликларга дуч келаётган минглаб, миллионлаб ёшларни руҳлантирди, ташаббускор ёшлар дадиллик билан майдонга чиқдилар.

Амударёлик ёшлар ҳам ўтган қисқа вақт ичида “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури доирасида амалга оширилаётган ишларнинг ҳам ташаббускорлари, ҳам фаол иштирокчиларига айланишди. Хусусан, дастур ижросини таъминлаш бўйича туманда 2018 йил учун 12 та лойиҳага 2 млрд. 555 млн. сўм кредит маблағлари ажратилиб, 65 та янги иш ўринлари яратилди, яъни ишлаб чиқариш соҳасида 5 та, маиший хизмат кўрсатиш соҳасида 7 та лойиҳа муваффақиятли амалга оширилди. Натижада ҳар икки соҳа бўйича 65 нафар уюшмаган ёшлар доимий иш билан таъминландилар. Шунингдек, “бир фермерга битта ёш” лойиҳаси доирасида 62 нафар уюшмаган ёшларнинг мавсумий бандлиги таъминланди. Уларга буғдой ҳосилидан  бўшаган ерлар ҳисобидан такрорий экин экиш учун 1 гектардан ер майдони ажратиб берилди.

Бу каби ишлар 2019 йил изчил давом эттирилди. 2019 йил давомида “Yoshlar –kelajagimiz” Давлат дастури доирасида манзилли режа асосида ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш комиссияси томонидан қиймати 19 млрд. 383 млн. сўмлик 85 та лойиҳа маъқулланиб, 505 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилди ва 25 та лойиҳа муваффақиятли амалга оширилиб, 165 та янги иш ўринлари яратилди.

Дастур доирасида амалга оширилган лойиҳалар туфайли юзлаб амударёлик ёшларнинг бандлиги таъминланди, тадбиркор, интилувчан ёшлар қўллаб-қувватланиб, ўз бизнесларини муваффақиятли юритишлари учун имкониятлар яратиб берилди. 2020 йилда эса Давлат дастури доирасида 15 та лойиҳага 3 млрд. 800 млн. сўм кредит маблағлари ажратилиши эвазига 57 та янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган.

Туманда тадбиркорлик соҳасида юқори натижаларга эришаётган ёшлар кўп. “Produktion material” МЧЖ корхонаси раҳбари ва таъсисчиси Жавлонбек Йўлдошев ана шундай ёшлардан бири. Ўз билим ва иқтидорини тадбиркорлик соҳасида синаб кўришга қарор қилганида олий таълим даргоҳи талабаси эди. Жавлонбек Йўлдошев ўз тадбиркорлигини қурилиш материаллари ишлаб чиқариш йўналишини ташкил этишдан бошлади. Мамлакатимизда ёшларга кўрсатилаётган эътибор ва кенг имкониятлардан фойдаланиш мақсадида “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури доирасида 2019 йилнинг декабрь ойида ғишт, темир-бетон ва бетон маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун 1 млрд. 500 млн. сўм имтиёзли банк кредити олиб, ўз фаолиятини кенгайтиришга қарор қилди. Олинган маблағ ҳисобига темир-бетон ва бетон маҳсулотларини ишлаб чиқариш ускуналарини сотиб олди. Айни пайтда корхона цехларига келтирилган янги технология ва ускуналарни ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. Ғишт ишлаб чиқариш заводи эса тўла қувват билан ишлаб, мазкур заводда 49 нафар қиличбойлик ёшлар фаолият юритишмоқда. Ғишт заводида кунига 18-20 минг дона пишиқ ғишт ишлаб чиқарилиб, тумандаги қурилиш ташкилотларига ва якка тартибда иморат қураётган аҳолига етказиб берилмоқда.

Корхонанинг янги цехи – темир бетон ва бетон маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўналишидаги лойиҳани амалга ошириш жараёнида яна қўшимча ўнлаб қиличбойлик ёшларнинг доимий иш билан таъминланиши кўзда тутилган.

Жавлонбек Йўлдошев ўз ташаббуси ва ғояларини амалга ошириш жараёнида нафақат иқтидорли тадбиркор эканлигини, балки юксак инсоний фазилатларини ҳам намоён этмоқда. У бутун дунёда глобал муаммога айланган коронавирус пандемияси даврида 20 та кам таъминланган оилани ўз оталиғига олган. Мазкур оилаларда тез-тез бўлиб, муаммоларини ўрганиш ва ҳал этишга кўмаклашиш билан бирга, уларни кундалик озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаб келмоқда.

Президентимиз тадбиркор, интилувчан ёшларни бекорга Ўзбекистоннинг  тараққиёти, келажаги йўлидаги ишларни амалга оширишда жамият учун “тоза қон” деб атамаган. Чунки соғлом фикрли, юксак халқпарвар ғоялари ва  ташаббуслари билан мамлакат келажагини яратиш йўлида дадил олдинга интилаётган Жавлонбек Йўлдошев сингари ёшлар ҳақиқатдан ҳам янги Ўзбекистоннинг теран томирига айланишига шак-шубҳа йўқ.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026