26.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
26.09.2026, 19:03
Мақолалар 👁 396

ОТАМ ҲАҚИДАГИ СЎЗЛАPИМ

ОТАМ ҲАҚИДАГИ СЎЗЛАPИМ

Оилада отадек азиз ном ҳар бир инсон учун қадрли. Мен ҳар гал отам ҳақида ўйлаганимда юрагимда чуқур из қолдирган меҳр чашмасининг тафтини ҳис этаман...
Отам, Шеримбетов Еримбет, 1928 йилда Хоразм вилоятининг Манғит туманидаги Калинин қишлоқ советида (ҳозирги Қорақалпоғистон Pеспубликасининг Aмударё тумани Куюк кўпир ОФЙ) деҳқон оиласида туғилган. 1943 йилда етти йиллик мактабни тугатиб, колхозда ишлаган. 1946 йилдан эса ўша даврдаги Ўзбекистон номли ўрта мактабида бошланғич синф ўқитувчилигидан педагогик фаолиятини бошлаганлар. Ўша даврларда ўқитувчи етишмаслиги сабабли аълочи ўқувчиларни мактабда ўқитувчи қилиб ишга олиб қолишган. 1947 йил ёзида Хива шаҳридаги Педагогика билим юртининг сиртқи бўлимига ўқишга киради. 1950-1953 йилларда собиқ  Совет Aрмияси сафида хизмат қилади. Хизматдан сўнг, педагогика билим юртини муваффақиятли тамомлайди. Педагогик фаолиятдан ажралмаган ҳолда, 1957 йил ёзида Низомий номидаги Тошкент Давлат Педагогика Институтининг ўзбек тили ва адабиёти факультетининг сиртқи бўлимига ўқишга кириб, 1962 йилда уни муваффақиятли тугатади. Нафақага чиққунга қадар у шу  мактабда ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси бўлиб ишлади. Педагогик фаолияти давомида қанчадан-қанча шогирдлар етиштирди. Уларнинг саноғига етиш қийин. Шогирдларининг кўпчилиги айни пайтда нафақада ва нафақа ёшида.
У менга ҳам меҳрибон ота, ҳам жонкуяр ва талабчан устоздир. Ҳар бир ишда, уйда ўз ўгитлари ва маслаҳатларини бериб борар эдилар. Ишга ҳалол ёндашишни, болаларга ўз меҳримни, билимимни беришим зарурлигини уқтирардилар. Отам шогирдлари даврасида ўзини жуда бахтиёр ҳис этардилар. Эл ичида устоз дея эъзозланиб, катта обрў-эътибор қозондилар.
Мен доим отамга ўхшашга ҳаракат қилардим. Унинг ҳар бир ҳаракати, ўзини тутишлари, кийинишлари, одамлар билан муомаласи ибратли эди.
Оиламизда тўққиз нафар фарзанд эдик. Ҳаммамизни меҳр билан вояга етказиб, таълим-тарбия олишимизга шароит яратиб бердилар. Ҳаммамизнинг ўқимишли, илмли инсонлар бўлишимизда, ҳаётда ўз ўрнимизни топишимизда уларнинг роли катта. Фарзандларининг бири шифокор, бири гидротехник, яна бири электрик, кутубхона ходими, тарбиячи ва ўқитувчи бўлиб етишишди.
Отам ёшига нисбатан ёш кўринарди, чаққон эдилар. Унинг касал бўлиб ётганларини ҳеч эслаёлмайман. Aфсуски, фарзандларининг бевақт ўлими, онамнинг ҳам қазо қилишлари отамнинг қаддини букиб қўйди. 2006 йилда бизни ташлаб, боқий дунёга кетдилар…
Отам ҳамиша қалбимда, эсласам кўз олдимда самимий чеҳраси намоён бўлади, унинг сўзлари, маслаҳатлари қулоғим остида жаранглаб тургандай бўлаверади.

Гулнора ШЕPИМБЕТОВА,
44-сонли ўрта мактабнинг рус тили фани ўқитувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026