25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 18:13
Жамият 👁 418

КАСАБА УЮШМАСИДА ҲИСОБОТ-САЙЛОВ КОНФЕРЕНЦИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

КАСАБА УЮШМАСИДА ҲИСОБОТ-САЙЛОВ КОНФЕРЕНЦИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

3 июль куни туман ҳокимлигининг мажлислар залида Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Aмударё туман Кенгашининг ҳисобот - сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Конференцияда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Марказий Кенгашининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича масъул ташкилотчиси Рахмон Мадреимов, касаба уюшмасининг Нукус шаҳар Кенгаши раиси Муслима Атамуратова ҳамда тумандаги бошланғич ташкилотлардан сайланган делегатлар, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар. Конференция ишини туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари Ғуломжон Дуйсенбоев очди ҳамда олиб борди.

Конференция кун тартибида қатор масалалар юзасидан тегишли мутасаддиларнинг ҳисоботлари тингланиб, муҳокама қилинди. Хусусан, кун тартибидаги Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Амударё туман Кенгашининг 2015 йил майдан 2020 йил июлгача бўлган давр мобайнидаги фаолияти якунлари тўғрисидаги масала юзасидан ташкилотнинг туман Кенгаши раиси Азат Алмуратовнинг ҳисоботи тингланди.

Ҳисоботда таъкидланганидек, шу давр оралиғида туманда бандлик, меҳнат муносабатлари, меҳнатга ҳақ тўлаш, адолатли меҳнат шароитларини яратиш, меҳнатни муҳофаза қилиш ва ижтимоий кафолатларга риоя қилиш масалаларида ходимларнинг якка ва жамоавий ижтимоий-меҳнат ҳуқуқларини ифода этиш ва ҳимоя қилиш борасида бир қанча ижобий ишлар амалга оширилган. Касаба уюшмаси туманда аҳоли турмуш даражасини ошириш, иқтисодиётни янада юксалтириш, фуқаролик жамиятини шакллантириш соҳасида амалга оширилган кенг кўламли ўзгаришларнинг амалга ошишига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Маълумки, жорий йилнинг март ойидан “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги қонун билан касаба уюшмаларига ходимларнинг меҳнат ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва иш берувчилар томонидан меҳнат қонунчилигига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган меҳнат инспекцияларини тузиш ҳуқуқи берилди. Шу билан бирга касаба уюшмалари давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларидан мустақиллиги, улар олдида ҳисобдор эмаслиги мустаҳкамлаб қўйилди.

Конференция кун тартибидаги Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Амударё туман Кенгаши таркибини ҳамда Кенгаш раисини сайлаш тўғрисидаги, тафтиш комиссияси таркибини ҳамда комиссия раисини сайлаш тўғрисидаги, қолаверса, Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси раислар Кенгаши конференциясига делегат сайлаш тўғрисидаги масалалар муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Конференция қарорига мувофиқ Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Амударё туман Кенгаши раиси лавозимига мазкур лавозимда шу пайтгача ишлаб келаётган Альмуратов Азат Назаримбетович сайланди.

Чиндан ҳам, бугунги кунда мамлакатимизда касаба уюшмалари фаолиятини янада такомиллаштириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Тизимда имтиёзли йўлланмалар олиш даврийлиги 5 йилда бир мартадан 2 йилда бир мартага қисқартирилганлиги, ходимлар томонидан йўлланма учун тўланадиган қисман қиймат миқдори 50 фоиздан 45 фоизга туширилганлиги, санаторийларга яқин қариндошлари учун ҳам йўлланмалар олиш каби имтиёз жорий этилганлиги ҳам фикримизнинг далилидир.

Кун тартибида муҳокама этилган масалалар хусусида конференция иштирокчилари ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирдилар ҳамда мутасаддиларга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026