25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 16:57
Жамият 👁 578

Муҳокамадаги қонун лойиҳаси: тарафдорлар ва қаршилар...

Муҳокамадаги қонун лойиҳаси: тарафдорлар ва қаршилар...

Ижтимоий тармоқларда “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Pеспубликасининг қонуни қонун тарафдорлари ҳамда  лойиҳага қарши муносабатда бўлган аҳоли қатлами ўртасидаги қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Сабаби мазкур қонун келажакда аҳолининг асосий қатлами бўлган Давлат хизматчиларининг мақомини, фуқаро давлат лавозимига тайинланган пайтдан бошлаб вужудга келадиган ҳуқуқ, мажбурият ва жавобгарликларни, шунингдек уларнинг давлат фуқаролик хизматини ўташи билан боғлиқ чекловлар тизимини белгилаб беради.

Хўш, мазкур қонун мақсади нима?

Мазкур лойиҳа давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги давлат фуқаролик хизматчисининг ҳуқуқий мақоми ва давлат фуқаролик хизматини ташкилий-ҳуқуқий механизмини ягоналигини таъминлашга қаратилган муносабатларни тартибга солиш орқали ҳуқуқий асосларини яратиш, уларнинг касбга оид сифатлари ва алоҳида хизматларини объектив ҳамда адолатли танлов асосида хизмат поғоналари бўйича ўсиш кафолатларини ўрнатиш, давлат фуқаролик хизматига кириш, ўташ ва тугатиш жараёнларини тартибга солиш, давлат фуқаролик хизматчиларининг касбга лаёқатлилигини ва профессионаллигининг ўсиши учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида ишлаб чиқилган.

Бир қарашдан ҳамма учун тенг имкониятлар яратаётган ва барчамизнинг ҳуқуқ ва манфаатларимизни ҳимоя қилишга қаратилган ушбу қонун лойиҳаси қайси жиҳатлари билан кўпчиликнинг муҳокамасига сабаб бўлиб қолмоқда?

Бунга бир неча сабаб ва қарашлар мавжуд.

Масалан, кўпчиликка қонун лойиҳасининг 18-моддаси (Давлат фуқаролик хизматчилари ва улар оила аъзоларининг даромадлари, мол-мулки ва кўп миқдордаги харажатларини декларация қилиш) амалда қандай ишлаши қизиқ туюлмоқда. Олдинлари фақат ривожланган давлатлар қонунчилигида кўп учрайдиган мазкур амалиётнинг кундалик ҳаётимизга кириб келиши ҳам қишлоқ хўжалигидан, ҳам давлат хизматидан фойда топаётган аҳоли қатлами бундай янгиликни қандайдир хадик билан қабул қилмоқда. Шу ўринда хизмат фаолияти коррупцион омиллар билан боғлиқ хизмат тури намоёндалари ҳам бу янгиликни қабул қилишга тайёр эмас.

Қонун лойиҳасининг иккинчи жиҳати агар у қабул қилинадиган бўлса, ишчи ходимларнинг ойлик иш ҳақида ҳам кескин ўзгаришлар бўлади. Сир эмас, бугунги кунда аксарият идора ва ташкилотларда яхши ойлик маошга лойиқ бўлган ходим ҳам, бунга лойиқ бўлмаган ходим ҳам деярли бир хил маош олиб келмоқда. Қонун қабул қилинса, бу адолатсизликка чек қўйилади.

Масалан, қонун лойиҳасининг 50–моддасига кўра,Давлат фуқаролик хизматчилари меҳнатига ҳақ тўлаш қуйидаги тўловларни назарда тутадиган давлат фуқаролик хизматчилари меҳнатига ҳақ тўлашнинг унификация қилинган тизими асосида амалга оширилади:

 - базавий лавозим маоши;

- малака даражаси учун тўловлар;

- давлат фуқаролик хизматчисининг фаолияти самарадорлиги асосий кўрсаткичларига эришилиши ва иш берувчи томонидан белгиланадиган уларнинг фаолиятини баҳолашнинг бошқа мезонларидан келиб чиқиб ҳисобланадиган шахсий устама ҳақлари.
Бунда шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, қонун лойиҳаси янги тартибдаги давлат лавозимларнинг гуруҳ ва категорияларини ҳамда давлат фуқаролик хизматчиларининг малака ва мартаба даражаларини назарда тутган.
Қонун лойиҳасининг яна бир эътиборга молик жиҳати шундаки эндиликда Давлат фуқаролик хизматчиларига давлат уларнинг қадр-қиммати ва хизмати асосида кўрсатган хизматлари асосида хизмат поғонаси бўйича ўсишни кафолатлайди ва Давлат лавозомини эгаллаш фақат танлов асосида амалга оширилади.

Фикрим охирида қонун лойиҳаси 11-боб, 75-моддадан иборатлигини таъкидлаган ҳолда, унинг қанчалик кўп қиррали ва ҳажм жиҳатдан кенглигини, кўп муносабатларни тартибга солганлигини ва буларнинг ҳар бирига битта мақолада тўхталиб ўтиш имкони йўқлигини айтмоқчиман. Бироқ, хулоса ўрнида мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши қуйидаги афзалликларни бериши мумкинлигини санаб ўтиш ўринли:

давлат фуқаролик хизматида малакали кадрларни шакллантириш учун шарт-шароитлар яратиш ва уларнинг мансаб поғоналарида барқарор кўтарилиши;

давлат органи ва ташкилотларини сифатли ҳамда самарали ишлашини таъминлаш ҳамда ташкил этиш;

давлат фуқаролик хизматини ҳуқуқий тартиб солиш соҳасини ҳуқуқий базасини тартибга солиш;

давлат фуқаролик хизматида коррупцияни ва бошқа суиистеъмоллик ларниолдини олиш;

самарали танлов тизимини жорий этиш ва давлат фуқаролик хизматчиларини касбга оид сифатлари ҳамда алоҳида хизматлари асосида кўтариш, шунингдек уларни малакасини мунтазам равишда ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш;

барча даражадаги давлат фуқаролик хизматчиларини фаолияти билан боғлиқ бўлган ҳуқуқ, мажбурият ва чекловларнинг ягона тизимини  ишлаб чиқиш;

давлат фуқаролик хизматчиларига меҳнатга ҳақ тўлаш ва ижтимоий ҳимоясини мустаҳкамлашга оид ягона тизимини яратишга олиб келиши.

М.МАТЮСУПОВ, туман Адлия бўлими бошлиғи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026