25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 16:58
Жамият 👁 442

Амударё туман адлия бўлимининг 2020 йил олти ойлик иш фаолияти юзасидан АХБОРОТИ

Амударё туман адлия бўлимининг  2020 йил олти ойлик иш фаолияти юзасидан  АХБОРОТИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5415-сонли Фармони билан Республикамизнинг ҳар бир туманида адлия бўлимлари ташкил қилинган бўлиб, туман (шаҳар) адлия бўлимларининг асосий вазифалари этиб:

- ҳокимларга ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг туманлар (шаҳарлар) тузилмаларига қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш масалалари бўйича маслаҳатлар бериш;

- давлат органлари ва ташкилотлари туман (шаҳар) тузилмаларининг қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш бўйича фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш;

- қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини туманлар тузилмаларидаги ижрочиларга етказиш, «республика — вилоят — туман — маҳалла» принципи бўйича ҳуқуқий тарғибот ва аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигига барҳам бериш борасида, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органлари билан биргаликда чора-тадбирларни амалга ошириш;

- туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари ва халқ депутатлари Кенгашларининг қарорларини қонун ҳужжатларига, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш;

- ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва таҳлил қилиш, унинг барқарорлиги ва бир хиллигини таъминлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

- инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, ўз ваколатлари доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш;

- давлат органлари ва ташкилотларининг туман (шаҳар) тузилмаларида ҳуқуқий ишларнинг ҳолатини мониторинг қилиш, шунингдек, уларнинг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва методик таъминлаш белгиланган.

Амударё тумани адлия бўлимига 2020 йил 2-чораги давомида жами 119 та ариза ва шикоят келиб тушган. Ушбу мурожаатларнинг 99 тасини ариза, 20 таси шикоят ташкил қилди. Келиб тушган мурожаатларнинг 103 таси ҳал қилинди. Шундан қаноатлантирилган ариза ва шикоятлар 62 тани, ҳуқуқий тушунтириш берилган 41 тани ташкил қилди. 2020 йил 2-чорагида бевосита шахсий қабулга жами 102 нафар, сайёр қабулларда 17 нафар фуқаро қабул қилинган.

Бўлим томонидан 2020 йил 2-чорак давомида судларга 20 нафар фуқаронинг манфаатида аризалар киритилиб, шундан 18 таси қаноатлантирилди, 2 та фуқаролик иши кўриб чиқилиш жараёнида.

Киритилган даъво аризаларнинг 17 таси фуқаролик судларга, 3 таси маъмурий судларга киритилган. Киритилган даъво аризалари натижасида фуқароларга жами 54.104.287 сўм иш ҳақлари ундириб берилди. Маъмурий судлар томонидан 3 та мансабдор шахсларнинг қарорлари ва хатти-ҳаракатлари ғайриқонуний деб топилди.

Бўлим томонидан қонун ижодкорлиги соҳасида 2020 йил 6 ойи давомида қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан 18 та таклиф берилди, 1 та Халқ депутатлари туман Кенгаши ва 2 та туман ҳокими қарори ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди.

Бўлим томонидан 2-чорак давомида жами 56 та идора ва ташкилотларда мониторинг ва ўрганишлар ўтказилди. Шундан 1 та ўрганиш ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасида бўлса, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 51 та мониторинг ва юридик хизмат фаолиятини ташкил этиш соҳасида 2 та мониторинг ўтказилди. Ўтказилган ўрганиш ва мониторинглар давомида идора ва ташкилотлар томонидан йўл қўйилган жами 858 та қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди.

Мазкур ўрганиш ва мониторинглар давомида ҳамда фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар асосида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича идора ва ташкилотларга жами 70 та тақдимномалар ва 70 та огоҳномалар киритилди. Киритилган тақдимномаларга асосан 4 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилди, бюджетга ва фуқароларга 143.471.985 сўм пул маблағлари қайта тўланди.

Шунингдек, ўрганишлар ва фуқаролардан тушган мурожаатлар асосида ўтган олти ой давомида адлия бўлими томонидан 2 нафар мансабдор шахсга нисбатан тўғридан-тўри маъмурий баённома расмийлаштирилди, идора ва ташкилотларнинг 3 нафар ходимига нисбатан маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар берилди.

Фуқароларнинг ҳуқуқий онгги ва маданиятини янада ошириш юзасидан бўлим томонидан ўтган 6 ой давомида оммавий ахборот воситаларида 116 та чиқишлар қилинди. Оғзаки ҳуқуқий тарғибот 201 тани, кўргазмали тарғибот
22 тани ташкил қилди. Бу давр давомида жами 340 та тарғибот тадбирлари ўтказилиб, бу тадбирларга мингдан ортиқ фуқаро қамраб олинди.

Бўлим томонидан 6 ой давомида жами 43 та давлат органлари ва ташкилотларига 574 та қонун ва қонун ости актлари етказилди. Шундан
19 таси Қонун, 10 таси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, 134 таси Президент Фармон ва қарорлари,
290 таси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, 121 таси вазирлик ва идораларнинг буйруқ ва йўриқномаларидир.

Ўзбекистон Республикаси ўз олдига демократик давлат ва адолатли фуқаролик жамияти қуришни бош мақсад қилган экан, биз адлия бўлимлари учун ягона давлат ҳуқуқий сиёсатини, жумладан ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятини сифатли ташкил этиш, изчил ва бир хил ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш ҳамда аҳолининг ҳуқуқий маданиятини янада ошириш асосий вазифамиз бўлиб қолади.

М.Матюсупов, Амударё туман Адлия бўлими бошлиғи

🎬 Видеогалерея Барчаси →
14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026