25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 16:57
Жамият 👁 224

САМАРҚАНД ЁШЛАР ФОРУМИ – ДУНЁ ТАРИХИДА ҚОЛАДИ

САМАРҚАНД ЁШЛАР ФОРУМИ – ДУНЁ ТАРИХИДА ҚОЛАДИ

Шу йилнинг 12-13 август кунларида қадимий ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрида видеоконференция шаклида инсон ҳуқуқлари мавзусида ёшлар форуми бўлиб ўтди. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий Маркази ўтказган ушбу анжуман инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро ва минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини кенг муҳокама этиш, ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рағбатлантиришга тааллуқли мавжуд халқаро ҳамда минтақавий механизмларни таҳлил қилишга бағишланди.

Эътиборлиси, ушбу форумда БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари бўйича Конвенцияси лойиҳаси биринчи марта жаҳоннинг етакчи экспертлари муҳокамаси учун ҳавола этилди. Конвенция лойиҳаси мамлакатимиз раҳбари Ш.Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида билдирган таклифларига мувофиқ тайёрланган.

Ушбу анжуманда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Европа Иттифоқи, Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Африка Иттифоқи тизимидаги ёшлар тузилмалари раҳбарлари, дипломатик корпус вакиллари, инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро, минтақавий ва миллий институтлар, фуқаролик жамияти институтлари,  ёшлар ташкилотлари вакиллари, олимлар ва экспертлардан иборат 300 нафардан зиёд киши иштирок этдилар.

Шунингдек, Форумда Олий Мажлис Сенати, Қонунчилик Палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти, Ёшлар ишлари бўйича агентлик, ёшлар ташкилотлари вакиллари ҳам қатнашдилар.

Шуниси эътиборлики, мамлакатимизда жами аҳолининг 60 фоизини ташкил этувчи ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш давлат сиёсатининг устувор йўналиши этиб белгиланган. Ёш авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга, уйғун ривожлантиришга, ҳар бири жамиятда ўзининг муносиб ўрнини топишига хизмат қилувчи қонунлар, Президент Фармон ва қарорлари, ҳукумат қарорлари қабул қилинди, Олий Мажлис Палаталари ҳузурида Ёшлар Парламентлари тузилди, Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар масалалари бўйича идоралараро кенгаш ташкил этилди.

Бугунги кунда дунё миқёсида ёшлар дуч келаётган кўпгина муаммолар – тинчлик ва хавфсизликка таҳдидлар, терроризм ва экстремизм, ирқчилик, иқлим ўзгаришлари ўзаро келишилган глобал ҳамкорликни йўлга қўйишни, буларни ҳал этиш жараёнларига дунё ёшларини фаол жалб этишни тақозо қилаётган эди.

Самарқандда бўлиб ўтган “Ёшлар 2020: глобал миқёсдаги бирдамлик, барқарор тараққиёт ва инсон ҳуқуқлари” мавзусида ўтказилган форумда муҳокамага ташланган БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари бўйича Конвенцияси лойиҳаси ушбу вазифаларни қамраб олгани билан аҳамиятлидир.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев Самарқанд Форуми қатнашчиларига табрик йўллаб, уларни Халқаро ёшлар куни ва ушбу нуфузли анжуман билан қутлади.

Мамлакатимиз раҳбари қутловида ёшларга “... келажакка интилиб яшайдиган ёш авлод сайёрамизда фаровон ҳаёт ва юксак тараққиёт барқарор бўлиши учун янги ғоялар ва ижодий руҳдаги саъй-ҳаракатларни амалга оширадиган беқиёс кучдир” дея баҳо бергани ҳар бир ўзбекистонлик йигит-қизлар кўнглини фахр-ифтихорга тўлдиради.

Юртбошимиз “бугунгидек шароитда ёшларнинг овозига қулоқ тутиш муҳим. Уларнинг долзарб эҳтиёжларини таъминлаш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган миллий, минтақавий ва глобал стратегия ва дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга  оширишда бевосита иштирок этишларига шароит яратиб бериш зарур”, дея таъкидладилар.

Шу билан бирга форум иштирокчиларини бунга хизмат қилувчи БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари бўйича Конвенцияси лойиҳасини қўллаб-қувватлашга ва янги маъно-мазмун билан бойитишга чақирдилар.

Конвенция лойиҳасида, ҳеч муболағасиз айтиш мумкинки, дунё ёшлари келажаги порлоқ бўлишига хизмат қилувчи масалалар чуқур ўрин олган. Келгусида дунё ҳаётида ушбу ҳужжат Самарқанд ёшлар форуми билан боғлиқ ҳолда тилга олинишининг ўзи ўзбекистонлик ёшларга улкан масъулият ҳиссини юклайди.

Севара Исмоилова, ҚДУ талабаси, ёшлар фаоли.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026