21.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.11.2026, 19:14
Жамият 👁 193

ОИЛА ҚЎРҒОНИНИНГ ПОЙДЕВОРИ ТАРБИЯДИР

ОИЛА ҚЎРҒОНИНИНГ ПОЙДЕВОРИ ТАРБИЯДИР

Оила дея аталгувчи муқаддас қўрғоннинг тинч-осойишталиги, аҳиллиги, бир-бирига дўст, оқибатлилиги ушбу иморатнинг асосий устуни ҳисобланмиш ота-она ҳаракатига боғлиқ. Бу аканг, бу опанг, уканг, улар сенинг туғишганларинг, ҳаётдаги суянчиқларинг бўлишади, суянчиғинг кўп, мустаҳкам бўлса, сен бақувват инсон бўласан. Шунинг учун уларни авайла, қадрла, бобонг, бувинг ҳаммамизнинг маслаҳатгўйимиз, уларнинг кўнглига қара, дея тарбия берилган бола кўнглида яқинларига меҳр улғайгани сари кучайиб боради. Бу борада аввало ота-онанинг ўзи фарзандларига ибрат бўлмоғи лозим. Чунки кичкинтойлар эшитганидан эмас, кўпроқ ҳаётда кўрганларидан намуна олади. Бундан шундай хулоса қилиш мумкинки, ўз ҳаётининг давомчилари яхши инсонлар бўлиб етишишлари учун ота-она унга кичкиналигидан мукаммал тарбия беришга интилмоғи лозим. 

Эрта баҳор кунлари эди. Хизматчилик юзасидан бир оиладаги нотинчликни ўрганиш, керакли ҳуқуқий маслаҳатлар бериш ва ҳаёти изга тушиб кетишига кўмаклашиш учун ўша оила истиқомат қиладиган маҳалла оқсоқоли, фаоллари билан бирга бордик. Суриштириб билсак, жанжал келиннинг сўнгги русумдаги мавсумий кийими йўқлигидан келиб чиқибди, айтишича, у кийимлари кўп бўлсада, урфдан қолгани учун кийишга уялиб, уйидан чиқа олмай ўтирган экан. Келиннинг зарда билан қайнаб, тўкиб ташлаган аламли сўзларидан кулишни ҳам, куйишни ҳам билмайсан, одам. Кўпчилик бўлиб келинни раъйидан қайтаришга, кийим, зеб-зийнат оиладаги тотувликдан афзал эмаслигини тушунтиришга ҳаракат қилдик. Имкони бўлганида кийим олинаверади, бироқ шуларни деб ўз ҳурматингни йўқотма, кийим учун жанжал қилма, дедик. Афсуски, келин сўзларимизни ўйлаб, фикр қилиш тугул эшитишни ҳам истамади.

Шунда маҳалла фаоли бўлган кекса отахон:

– Ўғилми, қизми – ёшлигидан оиласида ота-онаси тарбияламаса, суяги қотганидан сўнг ўзгартириш қийин, Яратганнинг ўзи инсоф берсин, – деди бизга тасалли бериб.

Отахон айтган хулосанинг исботига ҳаётда ҳаммамиз гувоҳ бўлиб юрибмиз. Демак, кимки фарзандлари бахтиёр, тинч-тотув яшашини истаса, туғилганиданоқ шунга тайёрлаши лозим. Шу ўринда бир ривоят эсимга тушди.

Бир улуғ алломага таълим-тарбия бериш учун фарзандини олиб келган отадан аллома: “Болангиз неча кунлик?” деб сўрабди.

– 40 кунлик, – жавоб берибди ота. 

– Унда фарзандингизнинг тарбиясида 40 кун кечикибсиз, – деган экан аллома...

 

М.Примбетова, Амударё тумани ФҲДЁ бўлими иш юритувчиси

🎬 Видеогалерея Барчаси →
«INFOLIB ÖZBEKISTON–2026» ахборот-кутубхона ҳафталигига старт берилди ▶ «INFOLIB ÖZBEKISTON–2026» ахборот-кутубхона ҳафталигига старт берилди 20.11.2026 Эскирган боғлар ўрнида интенсив боғлар барпо этилади ▶ Эскирган боғлар ўрнида интенсив боғлар барпо этилади 20.11.2026 Сув тармоқларига ноқонуний уланишлар бўйича назорат тадбирлари ўтказилмоқда ▶ Сув тармоқларига ноқонуний уланишлар бўйича назорат тадбирлари ўтказилмоқда 18.11.2026 БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ ▶ БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ 16.11.2026 «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди ▶ «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди 16.11.2026 Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди ▶ Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди 13.11.2026 Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди ▶ Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди 13.11.2026 Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026