25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 16:59
Жамият 👁 173

ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР ЧЕГАРАОЛДИ ҲУДУДЛАРИДАГИ АҲОЛИ ҲАЁТИ БИЛАН ТАНИШДИ

ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР ЧЕГАРАОЛДИ ҲУДУДЛАРИДАГИ АҲОЛИ ҲАЁТИ БИЛАН ТАНИШДИ

Кейинги йилларда Марказий Осиё давлатларининг муносабатлари тарихида кўплаб ижобий ўзгаришлар амалга оширилди. Мамлакатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг саъй-ҳаракатлари билан давлатлараро муносабатлар ижобий томонга ўзгарди. Қўшни мамлакатлар бир-бирларига бозорларинигина эмас, чегараларини ҳам  очди. Савдо-сотиқ, ўзаро инвестицияларни жалб қилиш билан бирга минтақада хавфсизликни сақлаш борасида ҳам ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилди.

Хавфсизликни сақлаш, чегаралар дахлсизлигини таъминлаш – фуқароларнинг бу борада амал қилаётган қонуний ҳужжатлардан  хабардорлиги, уларни ҳурмат қилиши, бўйсунишига кўп жиҳатдан боғлиқ. Айниқса, бу борада бугунгидек глобаллашув шиддат билан кечаётган даврда аҳолининг  билимларини ошириш муҳим аҳамият касб этади. Боиси фуқароларнинг қўшни давлатларга саёҳатга бориши учун чегарадан ўтиши, маълум вақтдан сўнг қайтиши, ё хорижий  ҳамкорлар билан савдо-сотиқ қилиши каби муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқий-меъёрий  ҳужжатлар мавжуд. Буларга амал қилмаслик қонун бузилишини содир этиш сифатида баҳоланади.

Чегараолди ҳудудларида осойишта ҳаёт барқарор бўлиши учун аҳоли орасида чегараларимизга ҳурмат билан муносабатда бўлиш, дахлсизлигига раҳна солмаслик, давлат чегарасида барпо этилган муҳандислик-техник иншоотларга шикаст етказмаслик, тўсиқларни йўқ қилиб юбориш каби ҳолатлар содир этилишининг олдини олиш борасида кўпгина тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

26 август куни Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига қарашли 92 02 ҳарбий қисм командири Алишер Юнусов, 3-“Д” ҳарбий қисм командири Элёр Жўрабоевлар мамлакатимизнинг Туркманистон давлати билан чегара ҳудудида жойлашган Амир Темур номли овул фуқаролар йиғинида бўлдилар. Йиғин масъул ходимлари билан чегараолди ҳудудида тинчлик-осойишталикни сақлаш, фуқароларда давлат чегараларига ҳурмат ва масъулият руҳини мустаҳкамлаш борасида ўзаро ҳамкорликда олиб борилаётган ишлар хусусида, келгуси режалар ҳақида суҳбатлашдилар.

Шундан сўнг, овул фуқароларининг паспорт режимига амал қилиши, яшаш тарзи билан танишиш учун хонадонларда бўлдилар.

Ҳарбий хизматчилар яқинлашиб келаётган истиқлол байрами муносабати билан Манғит шаҳрининг Дурунки маҳалласидаги 4 та оилага кириб, совғалар улашдилар ва юртимиз обод, фаровон, осойишта, оилалар бахтиёр бўлишини тиладилар. Бу ташрифдан оилаларнинг барча аъзолари ниҳоятда мамнун бўлдилар ва меҳмонларни байрам билан табриклаб, миннатдорчилик билдирдилар.

Фазлиддин МАҲАМАДИЕВ, 3-“Д” қисм хизматчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026