25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 15:44
Жамият 👁 275

ТУМАН ПРОКУРОРИ ҚОРАМОН МАҲАЛЛАСИ АҲОЛИСИ ВА ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

ТУМАН ПРОКУРОРИ ҚОРАМОН МАҲАЛЛАСИ АҲОЛИСИ ВА ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

Мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотларнинг мазмун ва моҳияти – инсон омилига эътибор, инсоннинг ҳар томонлама фаровон турмуш кечиришини, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, ижтимоий-маънавий жиҳатдан ҳимоялашга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Чунки инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари, ҳар жиҳатдан фаровон яшашга бўлган интилишлари кафолатланган жамиятда барқарор ривожланиш бўлади.
Халқ ҳаётига оид муаммоларни ўрганиш, уларнинг ижобий ҳал этилишини таъминлаш, бевосита  халқ орасига кириб бориб, аҳоли  мурожаатларини жойларида ҳал этиш бугунги кунда ҳар бир идора ва ташкилот раҳбарининг зиммасидаги масъулиятли вазифадир. Чунки, Президентимизнинг талаб ва кўрсатмаларига кўра, халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши ҳар бир раҳбар ходимнинг кундалик иш режаларидан бирига айланди. Бу борада  секторлар раҳбарлари ва жойлардаги Халқ қабулхоналари томонидан амалга оширилаётган ишлар эътиборга молик.


Жорий йилнинг 12 сентябрь санасида туманимизнинг 2-сектор ҳудудига  кирувчи Қорамон маҳалла фуқаролар йиғинида сектор раҳбари, туман прокурори Жавлон Муфтуллаев ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг туманимиздаги Халқ қабулхонаси мудири Эркин Ражабовлар томонидан ҳамкорликда ташкил этилган маҳалла аҳли ва ёшлар билан сайёр қабулда ҳам масъуллар иштирокида аҳоли мурожаатлари ва бу мурожаатларда кўтарилган муаммолар жойига чиқиб ўрганилди. Халқ билан мулоқот, ошкоралик ва шаффофлик руҳида ўтган сайёр қабулда Қорамон маҳалласида яшовчи 55 нафар фуқаро, шунингдек, тумандаги идора ва ташкилотларнинг раҳбарлари иштирок этдилар.
Сайёр қабулда, туман прокурори Жавлон Муфтуллаев аҳоли мурожаатларининг барчаси изчил ўрганилиши, ҳар бир мурожаатчининг ҳуқуқ ва эркинликлари таъминланиши юзасидан иштирокчиларга зарур тушунчалар берди. Шу билан бирга Қорамон маҳалласида яшовчи фуқаро Комил Ашировнинг маҳалла аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида водопровод тармоғини тортиш, ҳудуддаги 23-сонли мактаб ўқитувчиси Акбаржон Салаевнинг мактабларда ва ОТМларда ўқиш ва бошқа ишлар масофадан туриб амалга оширилаётгани, бироқ Қорамон маҳалласида алоқа тизими яхши эмаслиги, натижада ОТМларда таълим олаётган талабалар ва ўқувчилар қийналаётгани, алоқа сифатини яхшилашга ёрдам бериш тўғрисидаги мурожаатлари туман ичимлик сув таъминоти корхонаси ва туман алоқа бўлими идораси раҳбарлари томонидан алоҳида эътиборга олиниб, бу борада зарур чоралар кўриладиган бўлди.
Шунингдек, маҳалла ҳудудида шу пайтгача мактабгача таълим ташкилоти йўқлиги, маҳалладаги жажжи болажонлар учун МТТ биносини қуриб бериш бўйича Шермат Жияновнинг, электр энергияси таъминотидаги узилишларни баратаф этиш ва эскирган  трансформатор ўрнига янгисини қуриб бериш хусусидаги Мурод Ибрагимовнинг ҳамда Ўктам Авезмуродовнинг маҳалла ҳудудини Манғит шаҳри билан боғловчи йўлни асфальтлаш ҳақидаги ва ўзи хорижий тил ўқитувчиси бўлса-да, дарс юкламаси меъёридан камлиги, ўқувчиларнинг француз тилини ўрганишга иштиёқи баландлигини ҳисобга олиб, дарс юкламасини оширишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаатлари мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ўрганилиб, юқоридаги мурожаатчиларга 15 кун ичида натижалари маълум қилиниши билдирилди.
Бўлиб ўтган сайёр қабул жараёнида туман прокурори, 2-сектор раҳбари Жавлон Муфтуллаев ва Халқ қабулхонаси мудири Эркин Ражабовлар аҳолидан тушган ҳар бир мурожаат ҳамда саволлар бўйича ўз фикрларини баён этишди. Шунингдек, сайёр қабулда иштирок этган масъул раҳбарлар билан мурожаатчилар ва аҳолининг юзма-юз, ошкора мулоқотда бўлишлари таъминланди.

Шу куннинг ўзида туман прокурори Жавлон Муфтуллаев раҳбарлигида ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонаси мудири Эркин Ражабов, Ўзбекистон Ёшлар Агентлиги туман бўлими раҳбари Жасур Давлетов ҳамда  тумандаги идора ва ташкилотлар раҳбарлари билан Қорамон маҳалласи ёшларининг учрашуви ҳам бўлиб ўтди. Жами 35 нафар маҳалла фаоллари ва ёшлар иштирок этган мазкур учрашувда туман прокурори Жавлон Муфтуллаев ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш борасида туман миқёсида бажарилган ишлар, галдаги вазифалар, ёшлар ҳаётига доир ечимини кутаётган муаммолар ва уларни ҳал этиш учун белгиланган чора-тадбирлар, ёшлар мурожаатлари бўйича кўрсатилаётган ҳуқуқий ёрдам, уларнинг ўз тадбиркорлик фаолиятларини юритишлари учун яратилаётган шарт-шароитлар хусусида батафсил тўхталди.
Шундан сўнг, Қорамон маҳалласида истиқомат қилувчи фаол ёшлардан бири, Анварбек Яхшимов ўз орзулари, режалари ҳақида гапириб, “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида имтиёзли кредит олишда бюрократик тўсиқларга дуч келиб, қийналаётгани, шу борада амалий кўмак беришларини сўраб мурожаат қилди. Анварбек Яхшимовнинг ушбу мурожаати “Агробанк”нинг туман филиали рағбариятига ҳавола этилиб, унга амалий ёрдам кўрсатиш ва 15 кун муддат ичида натижаси маълум қилиниши билдирилди.
Бўлиб ўтган ёшлар билан учрашув ва сайёр қабул жараёнида Маҳкамбек Шержановнинг ҳам мурожаатини ижобий ҳал этиш чоралари кўрилди.
Маҳкамбек оиласи ва ўзининг бандлигини  таъминлаш мақсадида жорий йилнинг март ойида оилавий чорвачилик тармоғи ташкил этиш учун имтиёзли кредит ажратишни сўраб, “Агробанк”нинг туман филиали кредит бўлимига зарур ҳужжатларини топширган. Лекин шу кунга қадар "Агробанк” туман филиали мутасаддилари “эртага кел, индинга кел”, қабилида иш тутишиб, қарийб 7 ойдан бери кредит маблағлари ажратилишини орқага суриб келган. Маҳкамбек шу хусусда мурожаат қилиб, туман прокурори, 2-сектор раҳбари Жавлон Муфтуллаев ҳамда тумандаги Халқ қабулхонаси мудири Эркин Ражабовлардан ушбу масалада амалий ёрдам беришларини сўради. Маҳкамбек Шержановнинг мурожаати ҳам дарҳол тизимга олиниб, “Агробанк”нинг туман филиали раҳбариятига ҳавола этилди. Мурожаатчи томонидан кўтарилган ушбу мураммони ҳал этишда Ёшлар Агентлиги туман бўлими раҳбари Жасур Давлетовнинг ҳам фаоллиги зарурлиги, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган ёшларни  ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш кераклиги таъкидланди.
Бўлиб ўтган сайёр қабул ва ёшлар билан юзма-юз мулоқотда Қорамон маҳалласи аҳолиси ҳаётига доир бошқада ижтимоий муаммолар атрофлича муҳокама этилиб, масъуллар иштирокида жойида ҳал этиш чоралари кўрилди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026