25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 15:44
Жамият 👁 57

“ЕРМУЛККАДАСТР” АМУДАРЁ ТУМАН ФИЛИАЛИ АҲОЛИГА СИФАТЛИ ХИЗМАТ КЎРСАТМОҚДА

“ЕРМУЛККАДАСТР” АМУДАРЁ ТУМАН ФИЛИАЛИ АҲОЛИГА СИФАТЛИ ХИЗМАТ КЎРСАТМОҚДА

Кўчмас мулк соҳасидаги давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш, уларнинг тезкорлиги ва фойдаланиш имкониятларини ошириш, давлат органлари фаолиятининг шаффофлигига эришиш ва хизматлардан фойдаланувчиларга ахборот хизмати кўрсатишни яхшилаш энг устувор вазифалардан саналади.

Сўнгги йилларда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Кўчмас мулк объекти кадастр паспортининг янги намунасини босқичма-босқич жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори соҳадаги ишларни янада ривожлантириш борасида муҳим дастуруламал бўлиб хизмат қилмоқда.

 

“Ермулккадастр” Aмударё туман филиали соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар ижросини таъминлаш, ер ҳисоби ва давлат кадастрларини тўлиқ шакллантириш, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш юзасидан самарали фаолият юритиб келмоқда.

Кўп йиллардан буён соҳа тараққиётига хизмат қилиб келаётган филиалда бугунги кунда жами 27 нафар ходимлар иш олиб бормоқда. Филиал бошлиғи Шокиржон Давлатов раҳбарлигидаги жамоа аъзоларининг ҳар бири ўз мутахассислиги бўйича тегишли вазифаларга бириктирилган. Хусусан, бўлимда турар жой бўйича 12 нафар техник мутахассислар, нотурар жой бўйича 2 нафар мутахассислар, геодезия соҳасида 4 нафар, мурожаатлар билан ишлаш бўйича 2 нафар мутахассислар, шунингдек, бош муҳандис, техник оператор, рўйхатга олувчи каби мутахассислар хизмат кўрсатиб келмоқда.

Корхонага жорий йилнинг шу даврига қадар давлат рўйхатидан ўтказиш учун 3193 та аризалар келиб тушган бўлиб, шундан 3054 таси қаноатлантирилган, 52 таси рад этилган ҳамда 73 тасининг тўлов қилиниши кутилмоқда. Шунингдек, кадастр паспорти учун келган аризалар сони 3761 та бўлиб, шундан 3602 таси қаноатлантирилган, 1080 тасининг тўлови кутилмоқда. 2 сентябрь ҳолатига кўра жами 36331 та турар жойлар ҳамда 2746 та нотурар жойлар хатловдан ўтказилган.

Жорий йилнинг сентябрь ойидан бошлаб, мазкур филиал замонавий кўринишга эга бўлган янги бинода ўз ишини давом эттирмоқда. Янги бинода ходимлар учун зарурий бўлган барча қулайликлар яратилган. Хоналар компьютер ҳамда керакли жиҳозлар билан таъминланган.

Корхона ходимлари аҳоли орасида тушунтириш-тарғибот ишларини ҳам олиб бормоқдалар. Жумладан, улар ўзларига тегишли бўлган якка тартибдаги ҳовли ва турар-жойлари ён атрофида янги иморатларни қурмасликка, ўзбошимчалик ва ноқонуний эгалланган ер майдонлари, яъни қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган сувли ер майдонлар, фермер ва деҳқон хўжалигига тааллуқли бўлган ерлар, юқори кучланишли коммуникация тармоқларининг муҳофаза майдонларига кирадиган ерлар ҳамда якка тартибда уй-жой қуришга мўлжалланмаган ер майдонларида бино ва иншоотларни қурмасликка чақирилмоқда.

Бугунги кунда ушбу соҳага ахборот-коммуникация технологияларини фаол жорий этиш, тегишли тизимларни давлат органларининг электрон маълумотлар базаларига интеграция қилиш кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнини соддалаштиришнинг асосий устувор йўналишлари саналади. Шу боис соҳани янада ривожлантириш мақсадида филиалда ҳам рақамли технологияларни жорий этиш масалаларига алоҳида урғу берилмоқда.

Чарос Aрслонова, туман ҳокимлигининг Aхборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026