26.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
26.09.2026, 15:32
Мақолалар 👁 303

“Хитойқишлоқ ҳангомалари” туркумидан

“Хитойқишлоқ ҳангомалари”  туркумидан

МИРЗАНИНГ “МЕҲМОНЛАРИ”

Мирза эрталаб Гурланга кетаётиб Янгибой аканинг ёнида тўхтади. Бу пайт у уйининг олдидаги олча дарахтларини оқлаётган эди. Одатдагидай қуюқ салом-аликдан кейин Мирза:

– Янгака, тунов кунги ҳазил учун кечирасиз, сал оширворган бўлсам, – деди.

– Мирзабой, шу, йигит бўлсанг, кечаги гурунгни айтиб юрма. Одам деган бир-бирини яқин кўриб ҳазиллашади, баъзан оғир, баъзан енгил бўлади. Изини қувиб юрилмайди, ҳа! Келган еридан бошлаб кетаверасан.

– Ҳа, яшанг, мен ҳам шуни айтаман-да! Ташланг “беш”ни! Юринг, Гурланга бориб қайтамиз. Тушгача айланиб келамиз.

– Жуда кайфинг чоғ. “Омад шоу”дан ютдингми ё?

– Ҳа, шунга ўхшашроқ, шундан кам эмас. Тунов куни айтгандим-ку, балиқчилик хўжалиги очмоқчиман, ҳужжатлари битяпти.

– Ҳа, охири битадиган бўлдими? Жуда яхши, бир юварсан!

– Юраверинг, балиққа ҳам, пивога ҳам тўйдираман.

Янгибой ака қувониб чаққонлашган эди, Мирза қўшимча қилди:

– Лекин ҳужжатлар битгандан кейин...

Янгибой ака Мирзанинг қурумсоқлиги тутганидан ҳафсаласи пир бўлиб:

– Ундай бўлса, ўзинг бориб келаверсанг-а, мен ҳужжатларинг битгандан кейин сенга йўлдош бўларман, – деди, – Мана бу қопни кўтаришиб юбор, селитра келтиргандим, ичкарига олиб  қўймасак бўлмас, қани кўтар.

Мирза қопга энгашганида телефони тушиб кетадиган бўлди, шекилли, телефонини олиб, олчанинг айрисига қўйди ва қопни кўтаришди. Қўлининг чангини қоқиб, олчанинг япроғига артган бўлиб, хайрлашиб жўнади. Янгибой ака шу алпозда йигирма минутча куйманиб юрган эди, телефон мусиқа  чалиб қолди. “Меники эмас.Бу кимнинг телефони? Ҳеч ким йўқ-ку. Олча айрисида Мирзанинг телефони қолиб кетибди-ку”. Олди:

– Алло! Янгибой ака, телефоним қолиб кетибди. Олиб қўйинг. Жўрамнинг телефонидан чиқяпман, изимга қайтмаёқ қўяйин, олиб қўйинг.

– Яхши, хўп, мана олиб қўйдим.

Телефонни ўчириб, авайлаб кителининг чўнтагига солар экан, ўйланиб қолди. 

– ”Ҳа, жўрам-а, “ҳужжатлар битгандан кейин”, эмиш. Кўрамиз, Мирзабой, ўзим сенинг ҳужжатларингни шу бугун битказганим бўлсин!

Режани пухталаб тузди. Мирзанинг телефонини ўчириб, уйда қолдирди-да, унинг уйига қараб йўл олди.

– Келин, ҳо келин! Бу ёққа қараб юбор! – Боғ эшигидан кирмай қичқирди .

– Ассалому алайкум, келинг, Янгибой ака.

– Келганим шу, Мирза ҳозир менга қўнғироқ қилди. Кўлдаги ерни бериш учун вакиллар келар экан, икки соатга жўхори куртук пишириб қўяр экансан, индук (курка)ни солиб, – деди Янгибой ака  ўзини кетишга шайланаётгандай кўрсатиб, –

– Аввалдан айтиб кетмабди-да, неча киши келар экан? – деди келин.

– Айтди, уч киши келар экан. Менинг телефонимнинг батареяси ҳам ўтириб қолибди, – келин сўраб қолмасин дея олдини олиб қўйди Янги-бой ака изига секин айланиб.

– Қаерга борасиз энди, Янгибой ака, тўхтаб туринг, мен индукни кимга сўйдираман, сўйиб беринг!

– Менинг ишим қистов эди-да, бошқа қўшнилар йўқми?

– Ким бўларди ҳозир уйида? Ҳамма ишли, ишига кетиб бўлгандир, Икки-уч кунга “землемерлар” келади деб, қамаб қўйган эди, дарров тутиб келаман, кимни қидириб юраман, – деди келин ялинганнамо.

– Хўп, ундай бўлса тез обчиқ, пичоқ борми? – режасининг кутганидан ҳам силлиқ, тез кечаётганидан мамнун, ичидан қувониб кетди Янгибой ака Мирзанинг бу гаплардан хабардор бўлгандаги ҳолатини кўз олдига келтириб.

– Ҳа, мана ўчоқ ёнидаги тумбочкада пичоқ бор, мен индукни обкелай, – деб қўра тарафга кетаётиб, йўл-йўлакай қизларига тайинлаб борарди: Ичкаридан лаган олиб чиқ, сув тайёрла, индук тозалаймиз!

Келин индукни тутиб келтиргунча  Янгибой ака рўпарадаги қўшнига икки соатдан кейин Мирзанинг уйига боришини тайинлаб чиқди. Куркани сўйиб бериб кетаётиб, бу ёндаги қўшнисига ҳам хабар берди. Савол назари билан қараган қўшнига:

– Холис садақа айтган экан, менга тайинлаб кетганди, ҳозир курка сўйиб бериб келаётирман, ёмон семиз экан ўзиям, – деб ишонтириб кетди, икки соатга, эсингдан чиқмасин, келаман мен ҳам!

Янгибой ака уйининг олдида Мирзанинг келар йўлини пойлаб юрарди, ваъдалашгандай бир ярим-икки соат оралиғида Мирза келиб қолди. Телефонимни бериб юбориш учун йўлга чиқиб турган экан-да, деган хаёлда тўхтаган Мирза машинага инқиллаб минаётган Янгибой акага савол назари билан қаради.

– Ҳайдайвер, сенга сюрприз тайёрлаб қўйибмиз, – деди Янгибой ака жойлашиб ўтириб, унга телефонини узатар экан. Устоз жўрасининг “туширганини” сезган Мирза эшиги олдида икки қўшнисининг турганини кўриб, яна савол назари билан Янгибой акага қаради.

– Ҳеч гап йўқ, тинчлик, ай бир балиқчиликни ювамиз-да.

Мирза ҳамма гапни тушунди. Энди тупроқ чангитиб ўтирса, бадтар кулгига қолишини билди-да, меҳмонларни ичкарига таклиф қилди. Ўнг қўлининг кўрсаткич бармоғининг учини бурнига теккизиб лаби устига қўйиб, Янгибой акага “жим” ишорасини қилди.

Дастурхон тузалган. Мева-чева, шира-шарбат жойида! Мирза ишдан келган ўғли саломлашиб бўлар-бўлмасидан қўшнининг дўконидан пиво, “анов-мунов” олиб келишга жўнатди. “Садақада “анов-мунов” бўладими?”, демоқчидай оғиз жуфтлаган қўшнининг ёнбошини чимчилаб тинчитди Янгибой ака.

Ярим соат ундан-бундан гурунглашиб, чой ичиб ўтиришгач, салом бериб келин келди.

– Дадаси, ишларингиз битдими? Меҳмонларингиз келадими? Овқат тайёр бўлди.

– Овқат тайёр бўлса обкелавер. Меҳмонларнинг келгани шу. Ҳа, ишлар битди. Мана, Янгакамиз битирди ҳамма ишни!

Янгибой ака эса пинагини бузмай, қўшнининг фужерига  кўпириб кетмасин, деб секингина, бамайлихотир пиво қуймоқда эди...

Турсунбой АБДУЛЛАЕВ.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026